Sayt test rejimida ishlamoqda

Хакимов Сайдулло Туланбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёш волейболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2342.
Илмий раҳбар: Умаров Джамшид Хасанович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Кочкаров Атабек Ахматвеевич педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Ниязов Сохипжон Собиржонович педагогика фанлари номизоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон-Финландия педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёш волейболчиларни турли ўйин амплуасини инобатга олган ҳолда оптимал жисмоний тайёргарлик даражаси оширишга қаратилган машғулот воситаларини қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёш волейболчиларни бошланғич тайёргарлик гуруҳидан ўқув машғулот гуруҳига ўтказиш учун (белгиланган зонага ўрнатилган ҳалқани нишонга олиш каби) назорат машғулот моделини техника звеноси (ҳаракат қисмларини бўлиниши) ва элементларни ҳаракатдаги асосий механизмнинг (тўпни ўйинга киритишда этарли баландликка сакраш) энг муҳим ва (тўпга зарба беришда керакли нуқтани топиш каби) ҳал қилувчи қисмларни киритиш ҳисобига саралаб олиш имконияти кенгайтирилган;
ёш волейболчилар учун бир вақтнинг ўзида  реакция ҳамда сакровчанликни ривожлантиришга қаратилган резинали амортизаторга ўрнатилган тўпга зарба бериш асосида малака ҳосил бўлишдаги иррадиация фазасини муддатини қисқартиришга қаратилган машғулотларни киритиш ҳисобига тезкорлик ва тезкор-куч жисмоний тайёргарлиги оширилган;
ёш волейболчилар учун ҳужум ва ҳимоядаги узвийликни таъминлашда тўп узатувчининг ҳаракат диопазонининг жамоадаги ўйинчиларнинг ҳолати бўйича (ўйинчининг максимал имкониятларини намоён бўлиш даражасидан келиб чиқиб) танлашга қаратилган машғулот платформасини ишлаб чиқиш ҳисобига ҳужумчи, тўп узатувчи, либеро амплуаси бўйича тайёрлаш имконияти кенгайтирилган;
бошланғич тайёргарлик босқичидаги ёш волейболчиларни машғулот тузилмасини тузишда (кичик бўйли ҳаракатчан ўйинчини “Либеро”, юқори консентратик ўйинчини “Тўп узатувчи”, юқори сакровчан кучли зарбали ўйинчини “Ҳужумчи”) ўйиндаги асосий ҳаракат тузилишини амплуа бўйича мақсадли тайёрлашга қаратилган табақалаштирилган машғулот микроциклини ишлаб чиқиш ҳисобига йўналтириб тайёрлаш имконияти оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёш волейболчиларнинг ўқув-машғулотларини ташкил қилишда жисмоний тайёргарлиги ва ҳаракат фаоллигини ривожлантириш бўйича ўтказилган тажрибалар асосида:
ёш волейболчиларни бошланғич тайёргарлик гуруҳидан ўқув машғулот гуруҳига ўтказиш учун назорат машғулот моделини такомиллаштириш бўйича таклифлар “Спорт ва ҳаракатли ўйинларни ўқитиш методикаси (волейбол)” ўқув қўлланмасига сингдирилган (Оʻзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 28-августидаги 375-сон буйруғига асосан №375-013 рақамли гувоҳнома). Натижада чаққонлик сифати 10,6 % га, чидамлилик жисмоний сифати 11,3 % га оширилган;
ёш волейболчилар махсус жисмоний тайёргарлигини оширишга қаратилган реакция ҳамда сакровчанликни ривожлантириш бўйича таклифлар Ўзбекистон тумани спорт мактаби волейболчилар машғулот жараёнига жорий этилган(Оʻзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022-йил 24-августдаги 06-01/06/13/4931-сон маълумотномаси). Натижада умумий жисмоний тайёргарлик даражаси 9,8% га ва махсус жисмоний тайёргарлик даражаси эса 12,7% га яхшиланган;
ёш волейболчилар ўйин  амплуаси бўйича тайёрлашда  ҳужум ва ҳимоядаги узвийликни таминлашга қаратилган машғулот платформаси Фарғона шаҳар 1-сонли Болалар спорт мактаби волейбол ўқув машғулот жараёнига тадбиқ этилган (Оʻзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022-йил 24-августдаги 06-01/06/13/4931-сон маълумотномаси). Натижада куч жисмоний сифатини 12,2 % га ҳамда тезкорлик сифатини эса 10,4 % га оширишга эришилган;
бошланғич тайёргарлик босқичидаги ёш волейболчиларни машғулот тузулмасини тузишда ўйин амплуаси бўйича табақалаштирилган машғулот микроцикли Ўзбекистон тумани ва Учкўприк тумани болалар спорт мактаби ўқув машғулот жараёнига тадбиқ этилган (Оʻзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022-йил 24-августдаги 06-01/06/13/4931-сон маълумотномаси). Натижада эгилувчанлик сифати эса 12,3 % га ошган,  “арчасимон” югуриш юкламасининг функционал қиймати 12% га тежамкорлиги оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish