Sayt test rejimida ishlamoqda

Салимов Ўткиржон Шайдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жисмоний машғулотлар жараёнида талаба ёшлар соғлом турмуш тарзини такомиллаштиришнинг ноанъанавий усуллари”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped1476.
Илмий раҳбар: Даниева Яркин Чориевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Эштаев Анвар Курганович, педагогика фанлари номзоди, профессор; Рахимов Владимир Шавкатович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жисмоний тарбия жараёнида талабаларнинг соғлом турмуш тарзини такомиллаштиришнинг ноанъанавий усулларини ўрганиш ва таҳлил қилиш, уларнинг самарадорлиги ва талабаларнинг жисмоний фаровонлигига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг жисмоний тарбия жараёнида ва дарсдан ташқари вақтларида сўғлом турмуш тарзига амал қилишга кўмаклашувчи  “табата”, “кайдзен”, “тайм-менеджмент”, “рақамли минимализм” каби тушунчаларни ўз ичига олган электив курсни ишлаб чиқиш ҳисобига талабаларининг саломатлик ва сўғлом турмуш тарзига оид билим даражаларини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлаш имкониятлари кенгайтирилган;
талабаларнинг жисмоний тарбия жараёнига ва дарсдан ташқари вақтларида кайдзен тизимининг инкрементал “1-дақиқа” тамойили асосида ва узоқ давом этмайдиган, самарадорликка эга 4-дақиқали, юқори интенсив интервалли табата протоколини жорий этиш ҳисобига талабаларнинг жисмоний фаолликга бўлган мотивациясини ошириш имкониятлари кенгайтирилган;
машғулотнинг асосий қисмида энгил атлетика машқлари билан бирга воркаут тизимининг базавий куч ва чидамлилик қобилиятларини ривожлантирувчи машқларни бажариши, табата тизими бўйича шиддатли машқлар комплексидан, юриш ва секин югуриш каби фаол дам олиш турлари билан бирга қўллаш ҳисобига талабаларнинг умумий чидамлилик ва кучни ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган;
жисмоний тарбия жараёнига воркаут тизимининг босқичма-босқич мураккаблашиб борадиган базавий машқлар классификациясини, йиллик ва ҳафталик машғулотлар режасини ҳамда тана, қўл ва оёқ мушакларида динамик ва статик куч қобилиятларини баҳолаш нормативларини киритиш ҳисобига талабаларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш имкониятлари кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жисмоний машғулотлар жараёнида талаба ёшлар соғлом турмуш тарзини такомиллаштиришнинг ноанъанавий усуллари самарадорлигини тадқиқ этиш ва баҳолаш бўйича ўтказилган тажрибалар асосида:
талабаларнинг жисмоний тарбия жараёнида ва дарсдан ташқари вақтларида сўғлом турмуш тарзига амал қилишга кўмаклашувчи  “табата”, “кайдзен”, “тайм-менеджмент”, “рақамли минимализм” каби тушунчаларни ўз ичига олган электив курсни ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар “Нетрадиционные методы здорового образа жизни” деб номланган ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таʻлим вазирлигининг 2021-йил 23-ноябрдаги 500-сон буйруғига асосан 500-171-рақамли гувохномаси). Натижада талабаларнинг жисмоний маданият ва соғлом турмуш тарзи ҳақидаги назарий билимлари ошган, талабаларнинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичларининг нисбий ўсиши ҳам ўғил болалар, ҳам қизлар учун 4 фоизга ошган, жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларининг нисбий ўсиши ҳам ошган ва ўғил болаларда 7 фоизни, қизларда 8 фоизни ташкил этган;
талабаларнинг жисмоний тарбия жараёнига ва дарсдан ташқари вақтларида кайдзен тизимининг инкрементал “1-дақиқа” тамойили асосида ва узоқ давом этмайдиган, самарадорликка эга 4-дақиқали, юқори интенсив интервалли табата протоколини жорий этиш бўйича таклифлар “Нетрадиционные методы здорового образа жизни” деб номланган ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022-йил 5-апрелдаги 06-13/628-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаларининг жисмоний ривожланиш кўрсаткичларининг нисбий ўсиши ўртача йигитларда 3%, қизларда 4% фоизни, талабаларда тезкорлик қобилияти йигитларда 7% ва қизларда 5% га, чидамлилик қобилияти йигитларда 6% ва қизларда 9% га, тезкор-куч қобилияти йигитларда 7% ва қизларда 9% га, куч қобилияти йигитлар ва қизларда 6% га, тезкорлик ва чаққонлик қобилияти йигитларда 7% ва қизларда 8% га ошган;
машғулотнинг асосий қисмида энгил атлетика машқлари билан бирга воркаут тизимининг базавий куч ва чидамлилик қобилиятларини ривожлантирувчи машқларни бажариши, табата тизими бўйича шиддатли машқлар комплексидан, юриш ва секин югуриш каби фаол дам олиш турлари билан бирга қўллаш бўйича услубий тавсиялар Термиз давлат университетининг Жисмоний маданият таълим ёʻналиши бўлажак мутахассисларнинг “Соғлом турмуш тарзининг ноанъанавий усуллари” номли танлов фан ўқув-машғулотлар жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022-йил 5-апрелдаги 06-13/628-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда тезкорлик қобилияти йигитларда 7,96% ва қизларда 5,46% га, чидамлилик қобилияти йигитларда 6,60% ва қизларда 8,96% га, тезкор-куч қобилияти йигитларда 7,00% ва қизларда 9,31% га, куч қобилияти йигитларда 6,58% ва қизларда 6,57% га, тезкорлик ва чаққонлик қобилияти йигитларда 7,14% ва қизларда 8,98% га ошган;
жисмоний тарбия жараёнига воркаут тизимининг босқичма-босқич мураккаблашиб борадиган базавий машқлар классификациясини, йиллик ва ҳафталик машғулотлар режасини ҳамда тана, қўл ва оёқ мушакларида динамик ва статик куч қобилиятларини баҳолаш нормативларини киритиш бўйича тавсиялар Термиз давлат педагогика институтининг  60 нафар талабаларининг спорт турлари бўйича тўгарак машғулотлари жараёнида татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022-йил 5-апрелдаги 06-13/628-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичларининг нисбий ўсиши ўртача йигитларда 3,8%, қизларда 4,24% фоизни,  жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларининг нисбий ўсиши ўртача йигитларда 7,06%, қизларда 7,85% ни ташкил этиб ривожланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish