Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбонов Хуршид Холлиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрта масофаларга югурувчиларнинг йиллик тайёргарлик машгʻулотлар жараёнида спорт формасини такомиллаштириш самарадорлиги”, 13.00.04 - Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.(PhD)/Ped2329.
Илмий раҳбар: Иштаев Жавлон Мавлонбоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Олимов Мухсинбек Сотиволдиевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Абдуллаев Мехриддин Жунайдуллоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўрта масофага югурувчилар спорт формасини йиллик тайёргарлик машгʻулотлар жараёнида босқичли такомиллаштириш орқали мусобақалар даврида барқарорлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўрта масофага югурувчиларнинг йиллик тайёргарлик циклида 3 босқичли режалаштириш тизимига асосланган “алгоcамп.уз/хуршид-1” дастурининг машгʻулотларга тадбиқ этилиши натижасида йил бўйи давом этувчи мусобақаларда спорт формасининг босқичли такомиллашиб борганлиги сабабли асосий мусобақаларда энг юқори спорт формасига кириш ҳамда барқарорлигига эришиш имкониятлари оширилган;
ўрта масофага югурувчилар спорт формасини йиллик тайёргарлик машгʻулотлари жараёнида босқичли такомиллаштириб бориш ҳамда масофа бўйлаб югуришда сон ва болдир антогонистик - синерГЭСтик мушаклари иш фаолиятини мувофиқлаштиришга йўналтирилган махсус машқлар мажмуасини қўллаш ҳисобига финал тезланишини ошириш кўрсаткичлари кенгайтирилган;
ўрта масофага югурувчилар ихтисослик хусусиятлари асосида ишлаб чиқилган жисмоний, техник, тактик ва психологик тайёргарлик турлари бўйича баҳолаш мезонларининг йиллик тайёргарлик циклида тизимли қўлланилиши асосида спорт формасини босқичли ривожланиш жараёнини ишончли назорат қилиш имкониятлари такомиллаштирилган;
ўрта масофага югурувчилар йиллик тайёргарлик циклида ишлаб чиқилган босқичли микроциклларнинг модел кўрсаткичлари бўйича тақсимланган юкламаларнинг машгʻулотлар жараёнига тадбиқ этилиши ҳисобига спорт формасини мусобақалар даврида барқарорлаштиришга йўналтирилган услубият оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Спорт такомиллашуви босқичи ўрта масофага югурувчилар спорт формасини йиллик тайёргарлик машгʻулотлари даврида босқичли такомиллаштириш ҳамда мусобақалар даврида барқарорлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар ва натижалари асосида:
ўрта масофага югурувчилар спорт формасини йиллик тайёргарлик машгʻулотлар даврида 3 босқичли такомиллаштириш орқали мусобақалар даврида барқарорлаштиришга қаратилган дастур бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент вилояти Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактаби ўрта масофага югурувчиларининг машгʻулотларига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 17-апрелдаги 04-01/04/20/3503-сон маълумотномаси). Натижада ўрта масофага югурувчилар кўрсаткичлари 100 метрга югуришда 0,4 сонияга 3,3 %, 200 метрга югуришда 1,3 сонияга 5,2 % ўсган;
ўрта масофага югурувчилар йиллик тайёргарлик машгʻулотларида сон ва болдир антогонистик-синерГЭСтик мушаклари иш фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус машқлар мажмуаси “Спорт педагогик маҳоратини ошириш” (Мактабгача ва бошлангʻич таълимда енгил атлетика) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2021-йил 31-майдаги 237-сонли гувоҳномаси). Натижада ўрта масофага югурувчилар кўрсаткичлари 800 метрга югуришда 3,2 сонияга 2,7 %, 1000 метрга югуришда 4,2 сонияга 2,5 %, 1500 метрга югуришда 5,4 сонияга 2,2 % яхшиланган;
ўрта масофага югурувчилар спорт формасини йиллик тайёргарлик машгʻулотларида босқичли такомиллаштириш бўйича баҳолаш мезонлари Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Енгил атлетика ихтисослиги талабаларининг “Спорт педагогик маҳоратини ошириш” машгʻулотларига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2021-йил 31-майдаги 237-сонли гувоҳномаси). Натижада ўрта масофага югурувчилар кўрсаткичлари 400 метрга югуришда 2,1 сонияга 4 %, 600 метрга югуришда 2,1 сонияга 2,3 % яхшиланган;
ўрта масофага югурувчилар йиллик тайёргарлик машгʻулот микроциклларининг модел кўрсаткичлари илмий-педагогик томондан ишлаб чиқилиб Енгил атлетика бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби ўрта масофага югурувчиларининг йиллик тайёргарлик машгʻулотларида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 17-апрелдаги 04-01/04/20/3503-сон маълумотномаси). Натижада ўрта масофага югурувчилар кўрсаткичлари турган жойдан узунликка сакраш тести бўйича 10 см.га 4,2 % ҳамда турган жойдан узунликка уч ҳадлаб сакраш бўйича 25 см.га 3,3 % ўсишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish