Sayt test rejimida ishlamoqda

Илхомбеков Жасурбек Илхомбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи “Интернетдан ахборот олишнинг конституциявий-ҳуқуқий кафолатлари”, 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Yu845.
Илмий раҳбар: Ахмедов Давран Куванович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.02.
Расмий оппонентлар: Исмаилов  Баходир  Исламович, юридик фанлар доктори, профессор; Абдуллаев Жавлонбек Муроджонович, юридик фанлар номзоди.
Етакчи ташкилот: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида Интернетдан эркин тарзда ахборот олишнинг конституциявий-ҳуқуқий кафолатлари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ахборот ресурсларидан фойдаланишда тенглик, эркинлик, шахсий ҳаёт дахлсизлиги принципларини таъминлаш мақсадида ахборотнинг мулкдори ёки эгаси томонидан қонунчиликда белгиланган талабларга риоя этган ҳолда ахборот ресурсларидан ахборот олиш тартибини аниқлаши зарурлиги асослаб берилган;
шахсларнинг ахборотдан самарали фойдаланиш, асосли қарорлар қабул қилиш, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ахборот жамияти ривожига ҳисса қўшишини таъминлаш мақсадида  “ахборот ресурси” тушунчасининг мазмунини ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки, маълумотлар базаси, шу жумладан ахборот тизимларида очиқ шаклда жойлаштириладиган ёхуд эълон қилинадиган “аудио”, “видео”, “график” ва “матнли ахборот”дан иборат бўлиши асослаб берилган;
даврий босма нашр электрон шаклининг ҳуқуқий табиатига оид халқаро стандартлар ва доктринал қарашлардан келиб чиққан ҳолда ахборотнинг қонунийлиги, ишончлилиги ва сифати, ахборотдан  фойдаланиш имконияти ва унинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида электрон шаклдаги даврий босма нашрнинг ахборот ташувчи жисмларга ёзилган, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштирилган, электрон техник қурилмалар ёрдамида фойдаланишга мўлжалланган газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар ва бошқа даврий босма нашрлардан иборат эканлиги асослаб берилган;
ахборот олишда тенгликни таъминлаш, зарур ахборотни ўз вақтида олиш ва жамоатчиликка етказишни таъминлаш мақсадида оммавий ахборот воситасининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир, шунингдек мансабдор шахсларнинг интервюсини ташкил этиш тўғрисидаги сўровига жавоб олиш мақсадида уларнинг ушбу сўровига жавоб кўпи билан етти кун муддатда кўриб чиқилиши зарурлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интернетдан ахборот олиш ҳуқуқини таъминлашни такомиллаштириш соҳасидаги тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ахборот ресурсларининг мулкдори ёки эгаси томонидан қонунчиликда белгиланган талабларга риоя этган ҳолда ахборот ресурсларидан ахборот олиш тартибини аниқлаши зарурлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг
2023-йил 13-октябрдаги 02-08-372-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олинганлиги ахборот ресурсларидан ахборот олиш тартибини ахборот ресурсларининг мулкдори ёки эгаси қонун ҳужжатлари билан эмас, балки қонунчиликда белгиланган талабларга риоя этган ҳолда аниқлашига хизмат қилган;
“ахборот ресурси” тушунчаси бу ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки, маълумотлар базаси, шу жумладан ахборот тизимларида очиқ шаклда жойлаштириладиган ёхуд эълон қилинадиган “аудио”, “видео”, “график” ва “матнли ахборот” эканлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2023-йил 13-октябрдаги 02-08-372-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олинганлиги ахборот ресурсининг нафақат ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки, маълумотлар базаси, балки ахборот тизимларида очиқ шаклда жойлаштириладиган ёҳуд эълон қилинадиган “аудио”, “видео”, “график” ва “матнли ахборот”дан иборат бўлишига хизмат қилган;
даврий босма нашрнинг электрон шакли – ахборот ташувчи жисмларга ёзилган, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштирилган, электрон техник қурилмалар ёрдамида фойдаланишга мўлжалланган газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар ва бошқа даврий босма нашрлар эканлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуни 351-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2023-йил 13-октябрдаги 02-08-372-сон далолатномаси). Ушбу таклиф Интернет тармоғидан ахборот олишни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ва бунда давлат органлари ҳамда мансабдор шахсларнинг мажбуриятларини конституциявий-ҳуқуқий жиҳатдан тадқиқ қилишига хизмат қилган;
оммавий ахборот воситасининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни олишига доир, шунингдек мансабдор шахсларнинг интервюсини ташкил этиш тўғрисидаги сўрови кўпи билан етти кун муддатда кўриб чиқилиши зарурлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуннинг 27-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2023-йил 13-октябрдаги 02-08-372-сон далолатномаси). Ушбу таклиф ахборот эркинлиги ва оммавий ахборот воситаларининг давлат ҳокимияти, бошқаруви органлари фаолиятига доир, шунингдек мансабдор шахсларнинг интервюсини ташкил этиш масалаларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish