Sayt test rejimida ishlamoqda

Бокиев Жаҳонгир Нурматжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи “Ўзбекистонда рақамлаштириш шароитида таълим олишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш (олий таълим мисолида)”, 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Yu720.
Илмий раҳбар: Ахмедов Даврон Куванович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.02.
Расмий оппонентлар: Ҳусанов Озод Тиллабоевич, юридик фанлар доктори, профессор; Зулфиқоров Шерзод Хуррамович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида рақамлаштириш шароитида шахснинг олий таълим олиш ҳуқуқини таъминлашнинг конституциявий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва  тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган шахсларнинг сифатли таълим олиши бўйича тенг имкониятларни кафолатлаш мақсадида таълим ташкилотларида алоҳида ушбу шахслар учун давлат томонидан инклюзив таълим ва тарбия таъминланиши лозимлигига оид норма конституция даражасида мустаҳкамланиши лозимлиги асослантирилган;
ҳар бир инсоннинг сифатли олий маълумот олиш ҳуқуқини самарали амалга ошириш мақсадида давлат узлюксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ривожланишини таъминлаши конституциявий кафолатланиши зарур эканлиги асосланган;
шахснинг эркин ривожланишини таъминлаш мақсадида масофавий таълим талабаларга мамлакатнинг ҳар қайси ҳудудида ва унинг ташқарисида таълим олишнинг тенг имкониятларини яратиб бериши зарурлиги асослантирилган;
масофавий таълим бўйича ўқиш давомийлиги тегишли бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги бўйича кундузги таълим шакли учун белгиланган ўқиш давомийлиги муддатидан кам бўлиши мумкин эмаслиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамлаштириш шароитида шахснинг олий таълим олиш ҳуқуқини таъминлашни такомиллаштириш соҳасидаги тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим олиш ҳуқуқини таъминлашни кенгайтиришда давлат узлюксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ривожланишини таъминлаши зарурлигига оид таклиф “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” 2023-йил 1-майдаги ЎРҚ–837-сон Конституциявий қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 50-моддаси иккинчи қисмини ишлаб чиқишда эътиборга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023-йил 1-декабрдаги 02/6-09-29-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши давлат томонидан таълимнинг барча турлари, хусусан, олий таълимнинг ривожига ҳам алоҳида эътибор қаратилишига, натижада шахснинг олий таълим олиш ҳуқуқни таъминланишига хизмат қилган;
таълим ташкилотларида алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун давлат томонидан инклюзив таълим ва тарбия таъминланиши лозимлигига оид таклиф “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” 2023-йил 1-майдаги ЎРҚ–837-сон Конституциявий қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 50-моддаси олтинчи қисмини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023-йил 1-декабрдаги 02/6-09-29-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган шахслар учун давлат томонидан таълим ташкилотларида инклюзивлик асосидаги таълимнинг йўлга қўйилишига хизмат қилган;
талабаларга мамлакатнинг ҳар қайси ҳудудида ва унинг ташқарисида таълим олишнинг тенг имкониятларини тақдим этиш Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 3-октябрдаги 559-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим ташкилотларида масофавий таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди бешинчи хатбошисини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2024-йил 14-мартдаги 09-09-11-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши таълим олувчиларга масофавий тарзда ҳам мамлакатда, ҳам ундан ташқарида таълим олиш имкониятини тақдим этишга хизмат қилган;
масофавий таълим бўйича ўқиш давомийлиги тегишли бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги бўйича кундузги таълим шакли учун белгиланган ўқиш давомийлиги муддатидан кам бўлиши мумкин эмаслиги оид таклиф Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 3-октябрдаги 559-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим ташкилотларида масофавий таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2024-йил 14-мартдаги 09-09-11-сон далолатномаси). Ушбу таклиф масофавий таълим шаклининг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, унда ўқитишнинг минимал давомийлигига оид аниқ қоиданинг белгиланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish