Sayt test rejimida ishlamoqda

Маннонов Сардор Шухратжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пантомима санъатнинг асосий хусусиятлари ва ўзига хос тамойиллари”, 17.00.01 – Театр санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/San131.
Диссертация бажарилган муассаса (муассасалар) номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Илмий раҳбар: Ризаев Аманулла Зуфарович, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.08/28.08.2020.San.121.01.
Расмий оппонентлар: Шодиев Болтабой Авазович, санъатшунослик фанлари доктори; Сангиров Ботир Юсупович, санъатшунослик бўйича фалсафа фанлари доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади пантомима санъатининг юзага келиши, шаклланиш ва ривожланиш босқичларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек анъанавий пантомима томошаларининг эрамиздан аввалги антик Европа пантомима санъати билан бир даврда шаклланиб келганлиги далилланган;
жаҳонда ва Ўзбекистонда пантомима санъати актёрларининг ниқоб, либос, гримдан фойдаланиш ва ҳайвонларга тақлидан ижро этиш усулларининг боъртма ниқоб, тери ёпиниш, енги узун масхарабоз либослари каби ўхшаш ва тахта оёқ, овоз тақлиди, пластик хатти-ҳаракатлардаги ўзига хос жиҳатлари мавжудлиги аниқланган;
зоопантомима, мономима пантомималарининг пластик хатти-ҳаракатлар орқали образ яратишнинг катта қўғирчоқ – аниматор томошалари, соя театри усуллари мавжудлиги аниқланган;
пантомима санъатининг инновацион ва трансформацион жараёнлар таъсирида ўзгариб, маълум бир ғоя, мавзу ва жанр жиҳатдан ранг-баранг драматургик манбаалар асосида – голограммали, лазерли ҳамда 3Д форматли замонавий шаклларда ривожланиб бораётганлиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пантомиманинг асосий тамойилларини аниқлаш ва ўрганиш жараёнидан олинган натижаларга кўра қуйидагилар амалга оширилди:
ўзбек анъанавий пантомима томошаларининг эрамиздан аввалги антик Европа пантомима санъати билан бир даврда шаклланиб келганлиги ҳамда жаҳонда ва Ўзбекистонда пантомима санъати актёрларининг ниқоб, либос, гримдан фойдаланиш ва ҳайвонларга тақлидан ижро этиш усулларининг боъртма ниқоб, тери ёпиниш, енги узун масхарабоз либослари каби ўхшаш ва тахта оёқ, овоз тақлид, пластик хатти-ҳаракатдаги ўзига хос жиҳатлари Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг 60211100 – Актёрлик санъати, 60211200 – Режиссёрлик таълим йўналишлари учун “Пантомима”  фани бўйича ўқув қўлланма яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2024-йил 20-мартдаги 02/17-836-сон маълумотномаси). Натижада талабалар пантомима санъати тарихи,  унинг асосий элементлари ва ижро усуллари, машҳур пантомима актёрлари ижодининг назарий хусусиятларини  ўрганишда асосли манба бўлиб хизмат қилган;
зоопантомима, мономима пантомималарининг пластик хатти-ҳаракатлар орқали образ яратишнинг катта қўғирчоқ (аниматор) томошалари, соя театри, соъзсиз, товушсиз усуллари ҳамда пантомима санъатининг инновасион ва трансформасион жараёнлар таъсирида ўзгариб – голограммали, лазерли 3Д форматли замонавий шаклларда ривожланиб бораётганлиги Ўзбекистон Республикасида ўтказилган давлат тадбирларида, Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги томонидан ташкил этилган оммавий-маданий томошаларда, шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкил этган кўнгил очар дастурларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2024-йил 6-мартдаги 02-12-17/1312-сон маълумотномаси). Натижада спектакл ва концерт номерлари орқали томошабинларга пантомиманинг миллий-замонавий образлари, янги технологияларга асосланган услублари билан танишиш ва тасаввурга эга бўлишларида муҳим ўрин тутган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish