Sayt test rejimida ishlamoqda

Усманов Маруфджан Рустамовичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жануби-ғарбий Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришнинг географик хусусиятлари», 11.00.02 - Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Gr60.
Илмий маслаҳатчи: Аббасов Субхон Бурхонович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Турдимамбетов Изимбет Ахметович, география фанлари доктори, профессор; Жумаханов Шавкатжон Заиржанович, география фанлари доктори, доцент; Тураев Баҳодир Хатамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жануби-ғарбий Ўзбекистонда туризмни ижтимоий-иқтисодий географик жиҳатдан ривожлантириш хусусиятларини ҳудудий хусусиятларини аниқлаш, илмий-амалий тавсия ва таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туризм географияси ва минтақавий туризм, туристик дестинация тушунчалари таҳлил қилинди ва уларнинг географик хусусиятларини инобатга олган ҳолда янги таҳрирдаги такомиллашган таърифлари ишлаб чиқилган;
Жануби-ғарбий Ўзбекистон минтақасининг туризми географик жиҳатдан илмий асосланган ва замонавий ривожланиш тенденсиясининг асосий йўналишлари аниқланган;
Жануби-ғарбий Ўзбекистон минтақасининг АрcГИС дастури ёрдамида тузилган (1:1000000 масштабли) туристик раёнлаштириш, туристик обектлар, тарихий ёдгорликлар ва диний қадамжоларни ўзида акс эттирувчи туристик карталари ишлаб чиқилган;
Жануби-ғарбий Ўзбекистон миқёсида туристик обектлари билан боғловчи янги маршрутлар ишлаб чиқилган;
Жануби-ғарбий Ўзбекистоннинг туристик ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда соҳани барқарор ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жануби-ғарбий Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш ва унинг минтақавий хусусиятлари ҳамда туристик ресурслардан самарали фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
туризм географияси илмий-услубий ва назарий асослари, фанининг ўрганиш обекти ва предмети, ҳудудий туристик мажмуалар, минтақавий туризм, Жануби-ғарбий Ўзбекистоннинг минтақаси туризми имкониятларини баҳолаш, географик жиҳатдан илмий асослаш, минтақага келадиган туристик оқимнинг истиқболдаги йўналишларини белгилаш, Жануби-ғарбий Ўзбекистон ҳудуди бўйича янги туристик маршрутлар яратиш, туризм турларини ривожлантириш имконини берувчи алоҳида ҳудудларни ажратиб олиш, шунингдек, туризмни ривожлантириш стратегиясини жадаллаштириш имконини берадиган таклиф ва тавсиялари 5140600-География бакалавр ва 70530401-Иқтисодий ва ижтимоий география мутахассислиги учун нашр қилинган “Туризм ва рекреасия географияси” номли дарслиги (Гувоҳнома №237-т-008, 2021-йил 31-май, 237-сон) мазмунига сингдирилган (Самарқанд давлат университетининг 2023-йил 11-декабрдаги 10-6423-сонли маълумотномаси). Натижада туристик хизматлар соҳасида туризм ва минтақавий туризм тушунчаларнинг ижтимоий-иқтисодий мазмунини тизимли ва кенгроқ тушунишини таъминлаш орқали ўқитиш сифатини оширишга эришилган ҳамда ўқув дастурлари, ишчи ўқув дастурлари ва силлабусларни такомиллаштириш имконини берган;
туризм географиясининг назарий ва методологик асосларини такомиллаштириш ҳамда минтақавий туристик раёнлаштириш ишларидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023-йил 7-декабрдаги 02-12-17-1958-сон маълумотномаси). Натижада туризм соҳасини янада ривожлантириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича 2023-2026-йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” ишлаб чиқишда фойдаланилган;
минтақаларнинг туристик имкониятларидан оқилона фойдаланиш, туристик оқимнинг барқарор ўсишига эришиш, туристик оқими паст бўлган ҳудудлар рейтинг даражасини ошириш мақсадида Ўзбекистон ҳудудларини Шарқий, Шимолий-шарқий, Жанубий, Марказий ва Шимолий-ғарбий туризм минтақаларига раёнлаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023-йил 7-декабрдаги 02-12-17-1958-сон маълумотномаси). Натижада ҳудудларнинг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш, туристларнинг туристик обектларда саёҳат вақти давомийлиги, мажмуали ва мавзули туристик маршрутлар ишлаб чиқиш имконини оширган;
Жануби-ғарбий Ўзбекистон минтақасининг АргГИС дастури ёрдамида тузилган (1:1000000 масштабли) туристик раёнлаштириш, туристик ресурслар, обектлар, маданий меърос ёдгорликлар ва диний қадамжоларни ўзида акс эттирувчи туристик карталаридан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023-йил 7-декабрдаги 02-12-17-1958-сонли маълумотномаси). Натижада, Жануби-ғарбий Ўзбекистон ҳудуди бўйича янги туристик маршрутлар яратиш, туризм турларини ривожлантириш имконини берувчи алоҳида ҳудудларни ажратиб олиш, шунингдек, минтақа туризмни ривожлантириш стратегиясини жадаллаштириш имконини берган;
Жануби-ғарбий Ўзбекистонда туристик обектлари билан боғловчи ишлаб чиқилган янги маршрутлардан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023-йил 7-декабрдаги 02-12-17-1958-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш туристларнинг мамлакат миллий туристик маҳсулотлари ва жозибадор туристик ҳудудлари ҳақида маълумотларга эга бўлишлари учун имконият яратиб, туристик маҳсулотнинг жозибадорлиги ва мамлакатимизга ташриф буюрувчи оқимининг барқарор ўсишига ёрдам берган;
Жануби-ғарбий Ўзбекистонда туризмини комплекс ривожлантиришда табиий, маданий, тарихий, зиёрат, агротуризм, гастрономик, экотуризм  турларидан оқилона фойдаланиш ҳамда туристик ташрифлари билан боғлиқ хизматлари, туристик инфратузилма ва сервис соҳасини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023-йил 7-декабрдаги 02-12-17-1958-сон маълумотномаси). Натижада Жануби-ғарбий Ўзбекистонда туризмни ҳудудий ташкил этиш ва ривожлантириш, ҳудудларда туристик инфратузилмани яратиш орқали минтақанинг туристик имкониятлари ҳамда ташриф буюрувчи ички ва халқаро туризмда минтақа учун жозибадор ва турбрендлар яратиш ҳамда туристик оқимининг ортишига хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish