Sayt test rejimida ishlamoqda

Наврузов Санжар Ботировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Шўрланиш шароитида ғўзанинг оксидатив жараёнларига глицирризин кислотаси асосидаги табиий препаратлар таьсири», 02.00.10 – Биоорганик кимё (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/B1148.
Илмий раҳбар: Хашимова Нигора Рустамовна, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/В.37.01.
Расмий оппонентлар: Кушанов Фахриддин Нематуллаевич, биология фанлари доктори, профессор; Шомуротов Шавкат Абдуганиевич, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ғўза навларининг тупроқ шўрланиши шароитида оксидловчи стрессга қарши чидамлилигини оширишда глицирризин кислотаси асосидаги препаратларни самарадорлиги ва таъсир механизмини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шўрланиш шароитида ғўзанинг супероксиддисмутаза фаоллиги ва эркин пролин миқдори ўртасидаги ўзаро боғлиқлик компенсатор характерга эга эканлиги ва бунда ДАГ-1 ва ДАГ-2 нинг регуляторлик роли аниқланган;
илк бор ДАГ-1 ва ДАГ-2 стимуляторлари ғўзанинг турли навларида шўрланиш натижасида юзага келувчи оксидловчи стресс таъсирини камайтирувчи қуйи молекуляр антиоксидант ва осмопротекторлар (пролин, глутатион ва глутамин) миқдорини ошириши аниқланган;
ғўза чигитига экишдан олдин ҳамда вегетация даври босқичларида барг орқали ДАГ-1 ва ДАГ-2 стимуляторлари билан ишлов бериш натижасида шўрланиш шароитида фотосинтез пигментларига антистресс таъсир кўрсатиши исботланган;
стимуляторларни турли даражадги шўрланиш муҳитида ғўзада ион гомеостазини сақлаши ва тузга чидамлилик кўрсаткичи бўлган К+/Na+ нисбати ортишини таъминлаши аниқланган;
илк бор ДАГ-1 стимулятори билан ишловланган ғўза чигити интегументида супероксиддисмутаза, целлюлаза фаолликлари ва целлюлоза тўпланишида корреляцион боғлиқлик мавжудлиги биокимвий ва гистокимёвий тахлиллар билан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Глицирризин кислотаси асосидаги препаратларни самарадорлиги ва таъсир механизмини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ДАГ-1 препаратини ғўза ўсимлигида стимулятор сифатида қўлланилиши учун Ўзбекистон Республикаси ўсимликларни муҳофаза қилиш ва кимёлаштириш воситалари бўйича Давлат комиссиясининг гувоҳномаси олинган (№ 1В 2412, 12.02.2020 й). Натижада, ДАГ-1 стимулятори 20 қадоқ миқдорида Сирдарё вилояти “МUT-кластер” хўжалигида 10 т ғўза уруғликларини ишловлаб экиш ва вегетация даврида пуркаш имконини берган;
ДАГ-2 препаратини ғўза ўсимлигида стимулятор сифатида қўлланилиши учун Ўзбекистон Республикаси ўсимликларни муҳофаза қилиш ва кимёлаштириш воситалари бўйича Давлат комиссиясининг гувоҳномаси олинган (№ 1В 2413, 24.02.2021 й). Натижада, Сирдарё, Тошкент вилоятлари кластер ва фермер хўжаликларида жорий қилиш имконини берган;
ДАГ-1 стимулятори билан ғўза уруғликларини экиш олдидан ҳамда вегетация даврида ишловлаш технологияси Тошкент вилоятининг Пскент туманидаги "Илхом", "Дадаев Фахриддин", "Озод Дадаев" фермер хўжаликларида жорий қилинган (ЎзР Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 9 июндаги 05/05/2787-сон маълумотномаси). Натижада, ДАГ-1 стимулятори Тошкент вилоятининг Пскент туманидаги юқоридаги фермер хўжаликларининг 90 гектар очиқ пахта майдонларида хосилдорликни ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish