Sayt test rejimida ishlamoqda

Худойбердиева Ирода Абдухомидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Навоий вилоятида чорвачилик тармоқларини жойлаштиришнинг ҳудудий жиҳатлари», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Gr118.
Илмий раҳбар: Комилова Нилуфар Қаршибаевна, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Турдимамбетов Изимбет Раҳметович, география фанлари доктори, профессор, Халилова Хуршида Тешаевна, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Навоий вилоятида чорвачилик тармоқларини янада ривожлантириш, ҳудудий ихтисослашувини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Загон” усули асосида яйлов чорвачилигини ривожлантиришнинг ҳудудий жиҳатлари (яйловларни тенг миқдорда тақсимлаб, чорва ҳайвонларини озиқлантириш) асосланган;
Навоий вилоятининг Конимех, Учқудуқ, Нурота, Томди, Хатирчи туманларида статистик ва социологик маълумотлар асосида чорвачилик тармоқлари ривожланишининг ҳудудий муаммоларидан келиб чиқиб, чўл-яйлов, дарё атрофи, деҳқон ва уй хўжалиги чорвачилигининг хусусиятлари аниқланган;
йиллик иқлим кўрсаткичлари (ўртача ҳарорат, максимал ҳарорат, минимал ҳарорат, тупроқ юза қатламидаги минимал ҳарорат, ёғингарчилик миқдори (мм), ҳавонинг нисбий намлиги (%) мазкур даврдаги чорва турлари (қорамолчилик, қўй-эчкичилик, туячилик, йилқичилик) билан корреляцион алоқадорлиги аниқланган;
ўрта муддатли истиқболда табиий ва иқтисодий-ижтимоий омилларни ҳисобга олган ҳолда Навоий вилоятида чорвачиликни ривожлантириш бўйича кўп функсияли (чизиқли тренд, вақт қаторли) прогнозлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Навоий вилояти чорвачилик тармоқларининг жойлаштиришнинг ҳудудий жиҳатлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Загон” усули асосида яйлов чорвачилигини ривожлантиришнинг ҳудудий жиҳатларини (яйловларни тенг миқдорда тақсимлаб, чорва ҳайвонларини озиқлантириш) аниқлаш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 20-декабрдаги 07/22-05/6482-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур вилоятнинг чорвачиликка ихтисослашган туманларида, жумладан Нурота туманида “Загон” усули асосида яйлов чорвачилигини янада ривожлантириш имкони яратилган;
Навоий вилоятининг Конимех, Нурота, Томди, Хатирчи туманларида статистик ва социологик маълумотлар асосида чорвачилик тармоқлари ривожланишининг ҳудудий муаммолари аниқланиб, чўл-яйлов, дарё атрофи, деҳқон ва уй хўжалиги чорвачилигининг очиб берилган хусусиятларидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 20-декабрдаги 07/22-05/6482-сонли маълумотномаси). Натижада, минтақаларда чорвачилик соҳасини комплекс баҳолашда расмий статистик маълумотлардан ташқари социологик маълумотлардан ҳам фойдаланиш имконини берган;
йиллик иқлим кўрсаткичлари (ўртача ҳарорат, максимал ҳарорат, минимал ҳарорат, тупроқ юза қатламидаги минимал ҳарорат, ёғингарчилик миқдори(мм), ҳавонинг нисбий намлиги (%) мазкур даврдаги чорва турлари (қорамолчилик, қўй-эчкичилик, туячилик, йилқичилик) билан корреляцион алоқадорлик графикларидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 18-мартдаги 02/23-0588-сонли маълумотномаси). Натижада, минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантириш омиллари ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш имконини берган;
ўрта муддатли истиқболда табиий, иқтисодий-ижтимоий омилларни ҳисобга олган ҳолда Навоий вилоятида чорвачиликни янада ривожлантириш бўйича кўп функсияли (чизиқли тренд, вақт қаторли) прогнозларидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 18-мартдаги 02/23-0588-сонли маълумотномаси). Натижада, вилоятда истиқболда мазкур соҳанинг ихтисослашуви билан боғлиқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish