Sayt test rejimida ishlamoqda

Тоғаев Элдор Махманазаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлар асосида поливинилхлорид учун стабилизаторлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Т1404.
Илмий раҳбар: Бекназаров Ҳасан Сойибназарович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc.16/30.12.2019.К/Т.87.01.
Расмий оппонентлар: Ёдгоров Нормухаммад, кимё фанлари доктори; Файзиев Жаҳонгир Баҳромович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: поливинилхлорид материаллари учун азот ва метал сақлаган элементорганик термостабилизаторлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фталамин кислотанинг рух, мис ва калций тузлари асосида элементорганик термостабилизаторлар синтез қилинган;
п-фенилендиамин ва кротон алдегиди асосида стабилизаторлар олишнинг оптимал шароитлари ҳамда таркиби ва тузилиши замонавий физик-кимёвий усуллар ёрдамида аниқланган;
синтез қилинган термостабилизаторларнинг поливинилхлорид асосидаги материалларнинг физик-кимёвий ва механик хусусиятларига та'сири аниқланган;
ПВХни қуёш ва ташқи та'сирлардан ҳимоя қилиш учун ишлаб чиқилган термостабилизаторларнинг ингибирлаш хусусиятлари фталамин кислотанинг рух, мис ва калций тузларига боғлиқлиги илмий исботланган;
ПВХ учун янги турдаги п-фенилендиамин ва кротон алдегиди асосидаги антиоксидант ҳамда фталамин кислотанинг рух, мис ва калций тузлари асосида синтез қилинган термостабилизаторлар олишнинг принципиал технологик схемаси ва техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Синтез қилинган антиоксидант ва термостабилизаторларни олиш технологиясини ишлаб чиқариш ва амалиётда қўллаш бо'йича олинган илмий натижалар асосида:
п-фенилендиамин ва кротон алдегиди асосида антиоксидант олиш технологияси Шоʻртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг «2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Шоʻртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2024 йил 30 январдаги ОП 02/Б 0-380-сон маълумотномаси). Натижада, ПВХ плёнкаларда стабилизатор концентрациясини 0,7% қўллаш орқали фотостабилизация фаоллигини ошириб карбонил, полиен ва гидроксил гуруҳлари пайдо бо'лишини олдини олиш имконини беради;
фталамин кислотанинг рух, мис ва калций тузлари асосида термостабилизаторлар ишлаб чиқариш технологияси Шоʻртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг «2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Шоʻртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2024 йил 30 январдаги ОП 02/Б 0-380-сон маълумотномаси). Натижада, ПВХ композицияли қувурлар ишлаб чиқаришда импорт оърнини босувчи юқори сифатли термостабилизаторни маҳаллий маҳсулот сифатида қоъллаш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish