Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибадов Рауфбек Равшан ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID-19 касаллигида юрак-қон томир касалликларнинг клиник-морфологик хусусиятлари» 14.00.05–Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Tib3747.
Илмий раҳбар: Акилов Хабибулла Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib30.02.
Расмий оппонентлар: Нуриллаева Наргиза Мухтархановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Тулабоева Гавхар Миракбаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ташҳислаш ҳамда терапевтик тактикани мақбуллаштириш орқали COVID-19 ва юрак-қон томир патологиялари билан касалланган беморларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
COVID-19 инфекциясини юқтириш фонида ривожланаётган ёки биринчи марта юзага келаётган кардиологик аломатларнинг частотаси, нозологик тузилиши ва ўзгарувчанлиги аниқланган;
COVID-19 ва юрак-қон томир патологиялари биргаликда келган беморларда коагуляцион фаолликнинг яққол ифодаланиши, тўқималарнинг яллиғланишли шикастланиш индикаторларининг ҳамда лейкоцитар индексининг ўсиши исботланган;
COVID-19 ва юрак-қон томир патологиялари биргаликда келганда эритроцитларнинг шакли ва ўлчамларида сезиларли даражада морфологик гетерогенлик кузатилиши ва уларнинг касаллик ривожланиши ҳамда оқибати билан боғлиқлиги кўрсатилган;
эритроцитларнинг меёрий ва патологик шакллари нисбати ҳамда касалликнинг дастлабки аломатларининг пайдо бўлиш муддатлари, нафас етишмовчилиги даражаси, иммун-яллиғланиш жараёнларининг ривожланиши ва COVID-19нинг клиникаси ўртасида яқин ўзаро боғлиқлик аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024-йил 16-апрелдаги 4-сонли хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш маркази Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 16 апрелдаги 4-сонли баённомаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: COVID-19 инфекциясини юқтириш фонида ривожланаётган ёки биринчи марта юзага келаётган кардиологик аломатларнинг частотаси, нозологик тузилиши ва ўзгарувчанлиги аниқлангани Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси (2023 йил 5 июндаги 52/1-2-сонли) ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали (2023 йил 3 июндаги 86/л-“И”-сонли) буйруқлари амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эрта ташхислаш тамъинланади ва COVID-19да юрак-қон томир патологиясининг оғир ҳолатлар сони камайишига  эришилади; COVID-19нинг ўткир давридан кейин тикланиш вақти қисқариб, ундан кейинги даврда беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: COVID- 19 ҳолатида юрак-қон томир белгиларини ташхислашда янги ёндашувларни жорий этиш натижасида беморларни даволашнинг ўртача муддатини 22,7 кундан 16,4 кунга қисқартириш ҳисобига Зангиота-1 Республика ихтисослаштирилган шифохонаси прейскурантига кўра ҳар бир бемор учун 4 561 200 сўм иқтисод қилиниб, йиллик иқтисодий кўрсаткич (112 нафар бемор учун) 510 854 400 сўмни ташкил этди. Хулоса: COVID-19да юрак-қон томир белгиларини ташхислаш ва даволашда янги ёндашувларни жорий этиш ҳамда беморларни даволашнинг ўртача муддатини қисқартириш 1 йил давомида 510 854 400 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: “COVID-19 касаллигида юрак-қон томир касалликларнинг клиник-морфологик хусусиятлари” мавзусидаги илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш тўғрисида Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш маркази Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 16 апрелдаги 4-сонли баённомаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилган;
иккинчи илмий янгилик: COVID-19 ва юрак-қон томир патологиялари биргаликда келган беморларда коагуляцион фаолликнинг яққол ифодаланиши, тўқималарнинг яллиғланишли шикастланиш индикаторларининг ҳамда лейкоцитар индексининг ўсиши исботлангани Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси (2023 йил 5 июндаги 52/1-2-сонли) ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали (2023 йил 3 июндаги 86/л-“И”-сонли) буйруқлари амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: COVID- 19 билан касалланган беморларда, касалликнинг ўткир даврида ва ўрта муддатли истиқболда юрак-қон томир асоратларини эрта аниқлашни ва олдини олишни таъминланиши. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: клиник ва лаборатор ўзгаришларни эрта аниқлашнинг янги ёндашувларини жорий этиш, COVID-19 билан боғлиқ юрак-қон томир асоратларини камайтириш ва жонлантириш бўлимига ётқизишнинг ўртача давомийлигини 9,4 кундан 6,7 кунга қисқартириш ҳисобига Зангиота- 1 Республика ихтисослаштирилган шифохонаси прейскурантига кўра ҳар бир бемор учун 5 604 768 сўм иқтисод қилинди ва йиллик иқтисодий кўрсаткич 212 981 184 сўмни (38 нафар беморга) ташкил этди. Хулоса: COVID-19да эрта ихтисослаштирилган клиник-лаборатор ташхислашнинг янги ёндашувларини жорий этиш ва жонлантириш бўлимидаги беморларни даволашнинг ўртача муддатини қисқартириш 1 йилда 212 981 184 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: “COVID-19 касаллигида юрак-қон томир касалликларнинг клиник-морфологик хусусиятлари” мавзусидаги илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш тўғрисида Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш маркази Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 16 апрелдаги 4-сонли баённомаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилган;
учинчи илмий янгилик: COVID-19 ва юрак-қон томир патологиялари биргаликда келганда эритроцитларнинг шакли ва ўлчамларида сезиларли даражада морфологик гетерогенлик кузатилиши ва уларнинг касаллик ривожланиши ҳамда оқибати билан боғлиқлиги кўрсатилгани Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси (2023 йил 5 июндаги 52/1-2-сонли) ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали (2023 йил 3 июндаги 86/л-“И”-сонли) буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: касалликнинг гематологик ва морфофунктсионал салбий оқибатларининг содир бўлиш даражаси камаяди; беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам берган ҳолда клиник аломатларнинг ортга чекиниши та'минланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: COVID-19да юрак-қон томир патологияларида морфогематологик бузилишларни аниқлашнинг янгича ёндашувларини жорий этиш ва лаборатор ташҳислаш харажатларини пасайтириш ҳисобига Зангиота-1 Республика ихтисослаштирилган шифохонаси прейскурантига кўра ҳар бир бемор учун 216 000 сўм иқтисод қилинди ва йиллик иқтисодий кўрсаткич (150 нафар бемор учун) 32 400 000 сўмни ташкил этди. Хулоса: COVID-19да юрак-қон томир патологияларида морфогематологик бузилишлами аниқлашнинг янги ёндашувларини жорий этиш ва лаборатор ташхислаш харажатларини пасайтириш 1 йилда 32 400 000 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: “COVID-19 касаллигида юрак-қон томир касалликларнинг клиник-морфологик хусусиятлари” мавзусидаги илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш тўғрисида Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш маркази Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 16 апрелдаги 4-сонли баённомаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: эритроцитларнинг меёрий ва патологик шакллари нисбати ҳамда касалликнинг дастлабки аломатларининг пайдо бўлиш муддатлари, нафас етишмовчилиги даражаси, иммун-яллиғланиш жараёнларининг ривожланиши ва COVID-19нинг клиникаси ўртасида яқин ўзаро боғлиқлик аниқлангани Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси (2023 йил 5 июндаги 52/1-2-сонли) ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали (2023 йил 3 июндаги 86/л-“И”-сонли) буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: нафас олиш ва юрак етишмовчилигининг оғирлиги ва иммун-яллиғланиш жараёнларининг ривожланиш даражаси пасаяди; даволаш ва тикланиш тадбирларининг асосли тарзда тузилиши ва беморларнинг кундалик ҳаётга эрта қайтиши та'минланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 инфекциясини юқтириш ҳолатида юрак-қон томир касалликлари бўлган беморларни даволашда янги ёндашувларни жорий этиш ва дори-дармонлар билан даволаш харажатларини камайтириш ҳисобига Зангиота-1 Республика ихтисослаштирилган шифохонаси прейскурантига кўра бир нафар бемор учун 424 000 сўм иқтисод қилинди, йиллик иқтисодий кўрсаткич (150 нафар бемор учун) 63 600 000 сўмни ташкил этди. Хулоса: COVID-19 инфекцияси юққанида юрак-қон томир касалликларига чалинган беморларни даволашда янги ёндашувларни жорий этиш ва дори- дармонлар билан даволаш харажатларини камайтириш 1 йилда 63 600 000 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: “COVID-19 касаллигида юрак-қон томир касалликламинг клиник-морфологик хусусиятлари” мавзусидаги илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш тўғрисида Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш маркази Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 16 апрелдаги 4-сонли баённомаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish