Sayt test rejimida ishlamoqda

Базарова Гулнора Рустамовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон ҳудудида ўлат табиий ўчоқларининг хусусиятлари ва уни олдини олиш чора-тадбирларини такомиллаштириш», 14.00.30 – Эпидемиология, 03.00.04 – Микробиология ва вирусология  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.DSc/Tib771.
Илмий маслаҳатчилар: Неьматов Аминжон Сабдарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Эшбоев Эгамберди Хусанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Маматкулов Иброхим Хомидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мустанов Абдусамад Норсаатович, тиббиёт фанлари доктори; Мухамедов Иламон Мухамедович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоғистон тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўлатнинг табиий ўчоқларини намоён бўлиш хусусиятларини баҳолаш ва уларни олдини олиш чора-тадбирлари тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор  Yersinia pestis штаммларини  гематоплацентар йўл билан онадан ҳомилага вертикал юқиши исботланган;
илк бор Yersinia pestis  штаммларининг стрептомицинга чидамлилик хусусиятлари, уларнинг микробиологик идентификацияси ҳамда беморларни даволашда маркер бўлиб хизмат қилиши исботланган;
илк бор ўлатнинг анъанавий лаборатория тахлили  real-time полимераза занжир реакциясига муқобил эканлиги исботланган ҳолда патоген материалларни назорат қилиш тизими ёрдамида такомиллаштирилган;
илк бор Орол денгизи қуриган ҳудудларида молекуляр-генетик ва бактериологик текширулар натижасида ўлатнинг янги чўл табиий ўчоғи мавжудлиги исботланган;
илк бор ўлат касаллигининг инфекция манбаига қарши курашиш мақсадида эмлаш   ўрнига мунтазам дезинсекция ишларини олиб бориш самарали эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Эксперт кенгашининг 2024 йил 29 февралдаги 2-сонли хулосасига кўра:  
илмий янгиликнинг моҳияти: илк бор Yersinia pestis штаммлариннинг гематоплацентар йўл билан онадан ҳомилага вертикал юқиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ушбу йўл орқали касаллик юққан чақалоққа тезкор реанимацион чора-тадбирлар кўрилишига қарамай, ўлим ҳолати юқори эканлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси (СЭО ва ЖСҚ) нинг Навоий ва Қашқадарё вилоятлари бошқармалари, Республика ўлат профилактика маркази Қорақалпоғистон филиали ҳамда Сурхондарё бўлими (Тиббий ходимларнинг касбий малакасини ривожлантириш маркази эксперт кенгашининг 2024 йил 29 февралдаги 2 -сонли хулосаси) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Yersinia pestis штамми билан касалланиш даражасини баҳолаш орқаликасаллик келиб чиқиши мумкин бўлган эпизоотик ҳудудда яшаётган ҳомиладор аёлларни аниқлаб, касалликнинг эпидемик авж олиш муддати, яъни яширин даври белгиланиши, шу даврда ёндош касалликлар кузатиладиган аёлларни касалхонага ётқизиб, олдини олиш даво чораларини эрта бошлаш касалхонада даволаниш кунлари ишонарли равишда қисқариши билан ўз тасдиғини топади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Yersinia pestis штаммларининг онадан ҳомилага гематоплацентар йўл билан юқишини олдини олиш, эпидемик тарқалишини башоратлаш, беморларни эрта аниқлаш, олдини олиш даво чораларини эрта бошлаш, касалхонада даволаш кунларини ишонарли равишда қисқариши сарф-харажатларни 2 маротаба тежайди.  Хулоса: Yersinia pestis қўзғатувчисини гематоплапентар йўл билан юқишини олдини олиш, эпидемик тарқалишини олдиндан башоратлаш, ўлим ҳолатларини олдини олиш учунбеморларни эрта аниқлаш, даво чораларини эрта бошлаш, касалхонада даволаниш кунлари ва дори-дармонлар сафини ишонарли равишда 2 маротаба тежашга имкон берди;
илмий янгиликнинг моҳияти: илк маротаба Yersinia pestis штаммларининг стрептомицинга чидамлилик хусусиятлари, уларнинг микробиологик идентификацияси ҳамда беморларни даволашда маркер бўлиб хизмат қилиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ўлат қўзғатувчисининг стрептомицинга чидамли хусусиятларнинг аниқланилиши ва уларнинг микробиологик идентификацияси, бошқа антибиотикларга сезувчанлигини белгилаш, комбинациялашган ҳолда қўлланилиши, беморларни даволаш ва касаллик оқибатларини башоратлашда ёрдам беради.  Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар СЭО ва ЖСҚнинг Навоий ва Қашқадарё вилоятлари бошқармалари, Республика ўлат профилактика маркази Қорақалпоғистон филиали ҳамда Сурхондарё бўлими (Тиббий ходимларнинг касбий малакасини ривожлантириш маркази эксперт кенгашининг 2024 йил 29 февралдаги 2 -сонли хулосаси) амалиётига жорий этилди; илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Ўзбекистон Республикасида ўлат табиий ўчоқларидан ажратилган штаммларининг стрептомицинга чидамлилик хусусиятларининг аниқланиши натижасида уларнинг микробиологик идентификацияси беморларни даволашда асосий мезонлардан бири бўлиб хизмат қилиб, касаллик оқибатини башоратлаш ҳамда беморларни даволашда сарфланадиган дори-дармонлар заҳираси, шунингдек касалхоналарда беморларга зарур бўлган ўрин-жойлар сонини олдиндан тайёрлаш имконини беради.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ўлат инфекциясининг стрептомицинга чидамлилик хусусиятлари аниқланилиши ва уларнинг микробиологик идентификацияси натижасида, касалликнинг клиник турига кўра беморларни даволаш учун сарф-харажатлар 3-5 баробар қисқаради.  Хулоса: Ўзбекистон Республикасида ўлат табиий ўчоқларидан ажратилган штаммларининг стрептомицинга чидамлилик хусусиятларининг аниқланиши натижасида уларнинг микробиологик идентификациясининг илмий жиҳатдан исботланиши, касаллик оқибатини башоратлаш ўлат касаллигининг эпидемик кўринишини олдини олиш, беморларни даволашда сарф бўладиган дори-дармонлар заҳираси ва касалхоналарда беморларга зарур бўладиган ўрин-жойлар сонини олдиндан тайёрлаш ҳамда касалликнинг клиник турига кўра беморларни даволаш учун сарф-харажатларни 3-5 баробар қисқартириш имконини берди;
илмий янгиликнинг моҳияти: илк бор ўлатнинг анъанавий лаборатория тахлили  real-time полимераза занжир реакциясига муқобил эканлиги исботланган ҳолда патоген материалларни назорат қилиш тизими ёрдамида такомиллаштирилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти:   илк бора республикада ўта хавфли ўлат касаллигини аниқлашда молекуляр-генетик диагностиканинг замонавий усули – реал вақтдаги полимераза занжир реакциясининг тахлил усулининг, айниқса дала экспедицияси шароитида қўлланилиши ўлат лабораториясида олиб бориладиган анъанавий микробиологик текшириш усулларидан афзаллиги ҳамда PACS компьютер дастурининг Марказий Осиё минтақасида илк маротаба патоген материалларни қайд этиш, ҳаракатини кузатиш, сақланишини назорат қилиш учун хавфсиз тизим эканлиги, ишончли ва қулайлиги, ҳисоботларни тайёрлашни осонлаштириши ва энг асосийси вақт тежалиши илмий ва амалий исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар СЭО ва ЖСҚнинг Навоий ва Қашқадарё вилоятлари бошқармалари, Республика ўлат профилактика маркази Қорақалпоғистон филиали ҳамда Сурхондарё бўлими (Тиббий ходимларнинг касбий малакасини ривожлантириш маркази эксперт кенгашининг 2024 йил 29 февралдаги 2 -сонли хулосаси) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган тахлил ёрдамида Ўзбекистон Республикасининг ўлат табиий ўчоқларида олиб борилган ПЗР текширув усулларининг қиймати, олдинги йилларда ўтказилган микробиологик текширув усулларидан фарқли равишда тез вақт орасида касаллик бор-йўқлигини аниқлаши ҳамда эпизоотия ва эпидемияни олдини олиб касалликнинг тарқалишини олдиндан башоратлаши ва таклиф этилаётган РАCS электрон дастури лабораторияда ишлаётган ходимлар вақтини тежаб, патогенларни рўйҳатга олиш ва уларни ҳаракатини юргизиш журналлар сонини қисқартириб, энг асосийси тиббий ходимларнинг патогенлар билан бўладиган бевосита мулоқатини сезиларли даражада камайтириш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ўта хавфли ўлат касаллигини аниқлашда молекуляр-генетик диагностиканинг замонавий усули – реал вақтдаги ПЗР таҳлил усулининг, айниқса дала экспедицияси шароитида қўлланилиши унинг ўлат лабораториясида олиб бориладиган анъанавий микробиологик текшириш усуллардан фарқли равишда битта бактериологик таҳлил учун давлат томонидан ажратиладиган зарур сарф-харажатлар 3 069 700 сўмни ташкил қилади.  1 та ПЗР таҳлил учун зарур сарф-харажатлар 161 900 сўмни ташкил этди. ПЗР таҳлили ўтказилса, сарф-ҳаражатлар 19 маротаба  тежалади. Компьютер назорат қилиш тизимида журналлар электрон юргизилади, ҳисоботлар  тез тайёрланиб, лабораторияда 10-15 баробар кам вақт сарфлаш имконини беради. Хулоса: Ўзбекистон Республикасида ўта хавфли ўлат касаллигини аниқлашда молекуляр-генетик диагностиканинг замонавий усули – реал вақтдаги ПЗР таҳлил усулининг, айниқса дала экспедицияси шароитида қўлланилиши унинг ўлат лабораториясида олиб бориладиган анъанавий микробиологик текшириш усуллардан фарқли равишда битта бактериологик таҳлил учун давлат томонидан ажратиладиган зарур сарф-харажатлар 3 069 700 сўмни ташкил қилади.  1 та ПЗР таҳлил учун зарур сарф-харажатлар 161 900 сўмни ташкил этди. ПЗР таҳлили ўтказилса, сарф-ҳаражатлар 19 маротаба  тежалади. Компьютер назорат қилиш тизимида журналлар электрон юргизилади, ҳисоботлар  тез тайёрланиб, лабораторияда 10-15 баробар кам вақт сарфлаш имконини беради;
илмий янгиликнинг моҳияти: илк бор Орол денгизи қуриган ҳудудларида молекуляр-генетик ва бактериологик текширулар натижасида ўлатнинг янги чўл табиий ўчоғи мавжудлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: илк маротаба илмий тадқиқотлар натижасида Орол денгизи қуриган ҳудудларида ўлатнинг  янги чўл табиий ўчоғи борлиги илмий-амалий жиҳатдан асосланиб, ўлат қўзғатувчиларининг 15 та штамми ажратиб олинди. Ушбу ўчоқда ўлат қўзғатувчисининг асосий ташувчиси республиканинг бошқа табиий ўчоқларидан фарқли ўлароқ, сариқ юмронқозиқ эканлиги аниқланди.   Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар СЭО ва ЖСҚнинг Навоий ва Қашқадарё вилоятлари бошқармалари, Республика ўлат профилактика маркази Қорақалпоғистон филиали ҳамда Сурхондарё бўлими (Тиббий ходимларнинг касбий малакасини ривожлантириш маркази эксперт кенгашининг 2024 йил 29 февралдаги 2 -сонли хулосаси) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: тахлиллар ёрдамида Тикланиш оролида аниқланган ўлатнинг янги табиий чўл ўчоғида эпизоотик ҳолатни ўрганиш ва уни баҳолаш асосида ўлат касалигини олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш имконини беради.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Орол денгизи қуриган ҳудудларида аниқланган ўлатнинг янги табиий чўл ўчоғида  эпизоотологик жараёнга реал баҳо бериш натижасида ушбу ҳудудга геология-қидирув, қазиш ва бошқа ишларга жалб қилинган одамлар орасида ўлат билан  касалланиш, шунингдек, касаллик тарқалишини олдини олиш натижасида республика бюджетидан эпидемияга қарши ишлатиладиган маблағлар тўлиқ тежалади.  Хулоса: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган Орол денгизи қуриган ҳудудларида аниқланган ўлатнинг янги табиий чўл ўчоғида илмий асосланган ўлат касалигини олдини олиш чора-тадбирларини самарали равишда режалаштириш ва амалга ошириш натижасида республика бюджетидан эпидемияга қарши ишлатиладиган маблағларни тўлиқ тежаш имконини берди;
илмий янгиликнинг моҳияти: илк бор илк бор ўлат касаллигининг инфекция манбаига қарши курашиш мақсадида эмлаш   ўрнига мунтазам дезинсекция ишларини олиб бориш самарали эканлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ўлат касаллиги манбаи бўлган туяларнинг касалланишига қарши курашиш мақсадида уларда эмлашни ўтказиш ўрнига мунтазам равишда дезинсекция қилиш (йилига бир маротаба),  ўлатнинг учта потенциал ўчоғининг илмий жиҳатдан асослаш эпизоотологик номутаносибликни, ҳудудларнинг экологик, географик хусусиятларига боғлиқ холда ўлат ташувчиларининг нотекис тарқалганлиги, Орол денгизининг қуриши сабабли янги эпизоотия ўчоқларининг пайдо бўлиши оқибатида профилактика чора тадбирларини янада такомиллаштириш зарурияти пайдо бўлганлиги илмий ва амалий жиҳатдан исботланган.  Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар СЭО ва ЖСҚнинг Навоий ва Қашқадарё вилоятлари бошқармалари, Республика ўлат профилактика маркази Қорақалпоғистон филиали ҳамда Сурхондарё бўлими (Тиббий ходимларнинг касбий малакасини ривожлантириш маркази эксперт кенгашининг 2024 йил 29 февралдаги 2 -сонли хулосаси) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган таҳлил ёрдамида Ўзбекистон Республикасининг  ўлат табиий ўчоқларида туяларда олиб борилган дезинсекция чоралари натижасида уларда ўлат билан касалланишни олдини олиш, учта потенциал ўчоқни илмий жиҳатдан аниқлаш, Орол денгизининг сувсизланиши натижасида янги эпизоотия ўчоқларининг пайдо бўлиши учун шарт-шароитлар мавжудлиги сабабли эпидемияга қарши ва профилактика чора-тадбирларини самарали олиб бориш ўлат касаллигининг эпизоотик ва эпидемик жараёнларни олдини олиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Ўзбекистон Республикаси ўлат табиий ўчоғларида  эпизоотик ҳолатни тўлиқ ўрганиш, табиий ўчоқнинг қайси ҳудудида, қайси вақтда эпидемия қарши ва профилактика чора-тадбирларини самарали ўтказиш, касалликнинг одамлар орасида пайдо бўлишининг ва тарқалишининг олдини олиш натижасида касаллик қайд этилмаса, беморни даволаш учун бўладиган сарф-харажатлар 100% тежалади. Туялар орасида ўлат касаллигини олдини олиш учун ҳар бир бош туяга одам учун сарфланадиган 40 доза вакцина керак бўлади.  Бу 234 940 сўмни ташкил этади. Эмлаш ўрнига дезинсекция моддаларидан фойдаланилса, бир бош туя учун 136 000 сўм сарфланади. Туяга (инфекция резервуари) нисбатан ўтказиладиган дезинсекция тадбирлари амалга оширилганида сарф-ҳаражатлар 2 маротаба қисқаради. Хулоса: Ўзбекистон Республикасида ўлат касаллигининг табиий ўчоқларида эпидемияга қарши профилактика чора-тадбирларини тўғри режалаштириш ҳамда самарадор  олиб бориш касалликнинг одамлар орасида келиб чиқишини ва тарқалишини олдини олиш орқали касалликни даволаш учун сарфланадиган сарф-харажатларни тўлиқ тежаш имконини беради.  Туяларни ўлат билан касалланишини олдини олиш учун эмлашга 234 940 сўм сарф-харажат зарур бўлса, дезинсекция моддаларидан фойдаланилганда бир бош туя учун 136 000 сўм сарфланди. Туяларда дезинсекция тадбирларини ўтказиш натижасида сарф-ҳаражатларни 2 маротаба тежаш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish