Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабов Сардорбек Аминжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бирламчи тизимли касалликларда цереброваскуляр бузилишларнинг клиник-неврологик ва патоморфологик ўзаро боғлиқлиги», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tib3166.
Илмий раҳбар: Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.05.2023.Tib.102.03.
Расмий оппонентлар: Махкамова Наргиза Уткуровна, тиббиёт фанлари доктори; Айтен Мамедбейли, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
тизимли қизил югурик билан касалланган беморларда ўлим ҳолатларида интрасцеребрал қон томир тизими ва мия тўқималаридаги структуравий ўзгаришларга қараб, цереброваскуляр бузилишлар кечишининг клиник ва неврологик хусусиятларини аниқлаш, эрта ташхис қўйиш ва даволашни оптималлаштириш мезонларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тизимли қизил югурик билан касалланган беморларда клиник неврологик, нейровизуализацион, инструментал параметрлар ва лаборатория биомаркерлари орқали ташҳислаш асосланган;
клиник-неврологик, нейровизуализацион ва инструментал кўрсаткичлар лаборатория биомаркерларининг параметрлари ва тизимли қизил югурик билан оғриган беморларда цереброваскуляр ўзгаришларнинг неврологик текшируви далиллар базаси ва қўлланилган тадқиқот усулларининг аҳамияти билан исботланган;
илк бор тизимли қизил югурик билан касалланган беморларда бош мияда қон айланишининг ўткир бузилишидан келиб чиққан ўлимдан кейинги ҳолатларда бош мия қон томир тизимидаги патоморфологик параметрларини аниқланган;
тизимли қизил югурик касаллиги кечиш фаоллигининг қиёсий аспектида неврологик клиника ва қон томир тизимини ҳар томонлама баҳолаш асосида цереброваскуляр бузилишларни даволаш ва олдини олиш учун комбинацияланган терапия такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университети эксперт кенгашининг 2024 йил 23 феврал 14-сон хулосасига кўра:
илмий янгиликнинг моҳияти: тизимли қизил югурик (ТҚЮ) билан касалланган беморларда клиник неврологик, нейровизуализацион, инструментал параметрлар ва лаборатория биомаркерлари орқали ташҳислаш асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти:  ТҚЮ касаллигининг барча ҳолатларида асаб тизимининг турли даражадаги зарарланиши, цефалгик синдром 78%, вестибуло-атактик синдром 65%, астено-депрессив синдром 83% кўринишидаги дастлабки белгиларга эга бўлиши; пайдо бўлиш частотаси бўйича иккинчи ўринда дисциркулятор энцефалопатия II ва III даражаси ва бош мияда қон айланишининг сурункали бузилиши белгилари билан келувчи  неврологик бузилишлар (яъни сурункали цереброваскуляр зарарланишлар) 56%, марказий асаб тизимининг энг оғир зарарланишлари, бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ривожланиши, шунингдек  қонда S100 β оқсили миқдорининг ошиши кузатилади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бирламчи тизимли касалликларда цереброваскуляр бузилишларнинг клиник-неврологик ва патоморфологик ўзаро боғлиқлиги бўйича олиб борилган тадқиқот ишидан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Бухоро вилояти Ромитан туман тиббиёт бирлашмасида 16.04.2023 йилдаги 89-сонли ҳамда 16.04.2023 йилдаги 90-сонли буйруқ ва Жиззах вилояти Шароф Рашидов туман тиббиёт бирлашмасида 28.04.2023 йилдаги 331 а - сонли хамда 331 б - сонли буйруқ асосида тиббиёт бирлашмаси бўлимлари амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги ТҚЮ билан касалланган беморларда МРТ текширувининг аниқлик даражаси 93,1%, брахиоцефал томирларнинг ултратовуш доплерографияси 76,8% ва қонда S100 β оқсили миқдори 95,7% ни ташкил этиб, бунда ТҚЮ билан касалланган беморларда улардан фойдаланиш зарурлигини асослайди, шунингдек эрта ва аниқ ташхислаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ТҚЮ билан касалланган беморларда клиник неврологик, нейровизуализацион, инструментал параметрлар ва лаборатория биомаркерлари ўрганилиши ва бунинг натижасида касалликни эрта ташхислаш орқали  даволаш самарадорлигини оширишга эришилган ва ётоқ кунини уртача 3 кунга қисқартиришга эришилди 1 нафар бемор ҳисобида 382500 сўм (клиника прейскуранти бўйича 1 кунлик тушак куни 127500 сўмни ташкил қилади)  иқтисод қилинган. Хулоса: ТҚЮ билан касалланган беморларда айтиб ўтилган диагностика жараёнида касаллик ва унинг асоратларини эрта ташхислаш самарадорлиги оширилиши натижасида беморларнинг шифохонада даволаниш вақтини камайтириш имкониятини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Бирламчи тизимли касалликларда цереброваскуляр бузилишларнинг клиник-неврологик ва патоморфологик ўзаро боғлиқлиги»  мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2024 йил 10-февралдаги № 1010- сонли хат юборилган.
илмий янгиликнинг моҳияти: клиник неврологик, нейровизуализацион ва инструментал кўрсаткичлар лаборатория биомаркерларининг параметрлари ва ТҚЮ билан оғриган беморларда цереброваскуляр ўзгаришларнинг неврологик текшируви далиллар базаси ва қўлланилган тадқиқот усулларининг аҳамияти билан исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ТҚЮ билан оғриган беморларда клиник неврологик, МРТ, S100β оқсили текширувларидан фойдаланиш цереброваскуляр бузилишларни эрта ташхислаш ва инсултларни профилактика қилиш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бирламчи тизимли касалликларда цереброваскуляр бузилишларнинг клиник-неврологик ва патоморфологик ўзаро боғлиқлиги бўйича олиб борилган тадқиқот ишидан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Бухоро вилояти Ромитан туман тиббиёт бирлашмасида 16.04.2023 йилдаги 89-сонли ҳамда 16.04.2023 йилдаги 90-сонли буйруқ ва Жиззах вилояти Шароф Рашидов туман тиббиёт бирлашмасида 28.04.2023 йилдаги 331 а - сонли хамда 331 б - сонли буйруқ асосида тиббиёт бирлашмаси бўлимлари амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги таклиф этилган текширув усуллари ТҚЮ билан оғриган беморларда цереброваскуляр бузилишларни эрта ташхислаш ва шу сабабли инсултларни профилактика қилиш ва ногиронлик кўрсаткичини пасайтириш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги таклиф этилган текширув усуллари ТҚЮ билан касалланган беморларда цереброваскуляр бузилишларни эрта ташхислаш ва шу сабабли касаллик асоратларини хусусан инсултларни профилактика қилиш натижасида 1 нафар бемор ҳисобида умумий харажатларни хисобга олган ҳолда 3 кунга ётоқ ва дори-дармонлар хисобига 802500 сўм (дори дармонларга нисбатан  сарф-харажатлар 140 000 сўм) ни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: ТҚЮ билан касалланган беморларда цереброваскуляр бузилишларни эрта ташхислаш ва касаллик асоратларини хусусан инсултларни профилактика қилиш ва шу сабабли келиб чиқадиган ногиронлик миқдорини камайтириш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Бирламчи тизимли касалликларда цереброваскуляр бузилишларнинг клиник-неврологик ва патоморфологик ўзаро боғлиқлиги»  мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2024 йил 10-февралдаги № 1010- сонли хат юборилган.
илмий янгиликнинг моҳияти: илк бор ТҚЮ билан касалланган беморларда бош мияда қон айланишининг ўткир бузилишидан келиб чиққан ўлимдан кейинги ҳолатларда бош мия қон томир тизимидаги патоморфологик параметрларини аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Морфологик жиҳатдан бош мия томирларида дастлаб эндотелийси шикастланиб, дистрофия ва деструкцияга учрайди, кейин базал мембрана ва эластик толали қаватида мукоид ва фибриноид бўкиш ривожланади. Бу эса иммунопатологик яллиғланишга айланиб боради ва артериолалар, прекапиллярлар ва венулаларда дастлаб экссудатив-некротик ва геморрагик яллиғланиш, кейин лимфопролифератив яллиғланиш, пролифератив васкулит, тромбоз ва гиалиноз ривожланади. Мия тўқимасида кўп сонли микроинфарктлар, майда ўчоқли қон қуйилишлар аниқланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бирламчи тизимли касалликларда цереброваскуляр бузилишларнинг клиник-неврологик ва патоморфологик ўзаро боғлиқлиги бўйича олиб борилган тадқиқот ишидан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Бухоро вилояти Ромитан туман тиббиёт бирлашмасида 16.04.2023 йилдаги 89-сонли ҳамда 16.04.2023 йилдаги 90-сонли буйруқ ва Жиззах вилояти Шароф Рашидов туман тиббиёт бирлашмасида 28.04.2023 йилдаги 331 а - сонли хамда 331 б - сонли буйруқ асосида тиббиёт бирлашмаси бўлимлари амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги ТҚЮ билан касалланиб, бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши натижасида вафот этган беморларда бош мия қон томирлари ва мия тўқимасини патоморфологик текшируви цереброваскуляр бузилишларни патогенетик даволашни оптималлаштириш ва уларнинг асаратларини камайтириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: касалликнинг асоратларини камайтириш ҳисобига 1 нафар беморга 1 кунда касалхонадан ташқари реабилитацияси учун 210000 сўмни иқтисод қилиш самарадорлигини берди. Тадқиқотнинг иқтисодий самарадорлиги биргина асоратларни камайтириш ҳисобига 1 нафар бемор учун умумий иқтисодий самарадорлик 2100000 сўмни ташкил қилди. Хулоса: ТҚЮ билан касалланган беморларда цереброваскуляр бузилишларни патогенетик даволашни оптималлаштириш туфайли касаллик асаратларини камайтириш ва реабилитицияга сарфланувчи ортиқча харажатларни камайтириш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Бирламчи тизимли касалликларда цереброваскуляр бузилишларнинг клиник-неврологик ва патоморфологик ўзаро боғлиқлиги»  мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2024 йил 10-февралдаги № 1010- сонли хат юборилган.
илмий янгиликнинг моҳияти: ТҚЮ касаллиги кечиш фаоллигининг қиёсий аспектида неврологик клиника ва қон томир тизимини ҳар томонлама баҳолаш асосида цереброваскуляр бузилишларни даволаш ва олдини олиш учун комбинацияланган терапия такомиллаштирилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Терапияни тавсия этилган комбинацияланган даволаш усуллари билан оптималлаштириш, ўз вақтида ва етарли даражада Сермион (Ницерголин) препарати қўшилиши билан анъанавий яллиғланишга қарши муолажаларни қўллаш неврологик асоратларни барқарорлаштиришга, астеник ва когнитив касалликларнинг ривожланишини секинлаштиришга ёрдам беради, шунингдек Сермион препаратининг буйрак, ўпка ва периферик қон томирларини протексияловчи таъсири хисобига бошқа соматик касалликларни даволашни хам оптималлаштиришга ёрдам беради беморларни стационар даволаш вақтини 3,3 кунга қисқартиришни таъминлади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бирламчи тизимли касалликларда цереброваскуляр бузилишларнинг клиник-неврологик ва патоморфологик ўзаро боғлиқлиги бўйича олиб борилган тадқиқот ишидан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Бухоро вилояти Ромитан туман тиббиёт бирлашмасида 16.04.2023 йилдаги 89-сонли ҳамда 16.04.2023 йилдаги 90-сонли буйруқ ва Жиззах вилояти Шароф Рашидов туман тиббиёт бирлашмасида 28.04.2023 йилдаги 331 а - сонли хамда 331 б - сонли буйруқ асосида тиббиёт бирлашмаси бўлимлари амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги ТҚЮ билан касалланган беморларда ананавий даво терапиясига ўз вақтида ва етарли даражада Сермион (Ницерголин) препарати қўшилиши неврологик асоратларни барқарорлаштиришга, астеник ва когнитив касалликларнинг ривожланишини секинлаштиришга ёрдам беради, S 100β оқсили нейропротексиянинг асаб тўқималарига таъсирини кўрсатди, бу ТҚЮ билан касалланган беморларда цереброваскуляр касалликларнинг дастлабки босқичларида шикастланишнинг олдини олади, ўз навбатида касалхонада даволаниш вақтини 9,33±0,64 дан 6,05±0,24 кунгача қисқартиришга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий кўрсаткичлар: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 9-10 кундан 6 кунга  қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдорини 1 нафар бемор ҳисобида 802500 сўмга камайтирди (прейскурантга кўра шифохонада 1 кун қолиш 127500 сўмни ташкил қилади);  1 кунга ўртача 140 000 сўм дори воситаларини иқтисод қилишга эришилди. Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик асосий гуруҳ беморлар ҳисобида 48952500 сўмни ташкил этади. Хулоса: тадқиқот натижалари асосида асосий хулосалар ва тавсиялар турли даражадаги тиббиёт муассасаларида ТҚЮ билан касалланиб цереброваскуляр бузилишлар кузатилувчи беморларни диагностика қилиш ва даволашда қўлланилиши учун тавсия этилган дастур ва алгоритмдан иборат тактикалар натижаларини яхшилаш ҳамда даводан кейинги реабилитация даврини ва узоқ муддатда касалликнинг қайталаниш хавфини камайтиришга имкон беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Бирламчи тизимли касалликларда цереброваскуляр бузилишларнинг клиник-неврологик ва патоморфологик ўзаро боғлиқлиги»  мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2024 йил 10-февралдаги № 1010- сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish