Sayt test rejimida ishlamoqda

Байназаров Мирзарахим Мирзахакимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда хантавирус инфекцияларининг вирусологик ва эпидемиологик жиҳатлари», 03.00.04 – Микробиология ва вирусология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib1467.
Илмий раҳбар: Мусабаев Эркин Исакович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Эшбоев Эгамберди Хусанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шадманова Наргиза Абитовна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хантавирус инфекцияларининг вирусологик ва эпидемиологик жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистонда одам патологиясида хантавирус инфекцияларининг эпидемиологик ва серологик тадқиқотлар асосида этиологик аҳамияти асосланган;
илк бор соғлом аҳоли ўртасида табиий инфекция манбалари билан мулоқатда бўлганлиги сабабли хантавирусларга қарши IgG антитанасини мавжудлиги исботланган;
илк бор этиологияси номаълум иситмали беморлар қон зардобида хантавирус инфекцияларининг IgM, IgG серологик маркерлари аниқланган;
полимераза занжир реакциясида вирус РНКси аниқланмаганлиги сабабли хантавирусли инфекцияни ўз вақтида ташхислашда иммунофермент таҳлилни аҳамияти исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази илмий фаолиятни мувофиқлаштириш эксперт кенгашининг 2024-йил 1 майдаги 2н-з/43 сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор Ўзбекистонда одам патологиясида хантавирус инфекцияларининг эпидемиологик ва серологик тадқиқотлар асосида этиологик аҳамияти асосланган. Олинган илмий-амалий маълумотлар Сирдарё вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг 2022 йил 20 февралдаги 39-сон буйруғи ҳамда Жиззах вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг 2022 йил 18 февралдаги 14-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: хантавирус инфекцияларини аниқлаш ва назорат қилиш касалликнинг самарали ташхисот ва даволаш усулларини ишлаб чиқиш, ўлим ҳолатини камайтириш ва умуман олганда, аҳолининг ушбу касаллик билан касалланишининг олдини олиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: эпидемиологик ва серологик тадқиқотлар асосида хантавируснинг этиологик ўрнини аниқлаши бошқа касалликларга гумон қилиш орқали асоссиз текширувларнинг олдини олишга ва ўз вақтида аниқ ташхис қўйишга ёрдам беради. Бунинг иқтисодий самарадорлиги ҳар битта олди олинган асоссиз текширувларга қилинадиган харажатларни тежаш билан асосланади. Хулоса: хантавируснинг этиологик аҳамиятини билиш асоссиз равишда текширувларни ўтказиш ва уларга сарфланадиган харажатларни тежаш имкониятини беради.
иккинчи илмий янгилик: илк бор соғлом аҳоли ўртасида табиий инфекция манбалари билан мулоқатда бўлганлиги сабабли хантавирусларга қарши IgG антитанасини мавжудлиги исботланган. Олинган илмий-амалий маълумотлар Сирдарё вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг 2022 йил 20 февралдаги 39-сон буйруғи ҳамда Жиззах вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг 2022 йил 18 февралдаги 14-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: соғлом аҳоли орасида хантавируслар IgG антитаналар тарқалишини аниқлаш хантавирус инфекцияларининг янада самарали олдини олиш ва назорат қилиш имконини беради ва бу эса, ўз навбатида ушбу касалликка қарши жамоатчилик хушёрлигини оширишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: аҳоли орасида хантавируслар IgG антитаналарни аниқлаш уларни илгари ушбу касаллик билан касалланганлигини кўрсатади. Бу эса, хантавирусга қарши профилактика чора-тадбирларни олиб бориш кераклигини англатади. Аҳоли орасида хантавирус касаллигини профилактикаси орқали касалланиш ҳолатларининг олди олинади ва натижада ҳар бир олди олинган ҳолатга сарфланадиган даволаш харажатлари тежалади. Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 1 нафар бемор учун сарфланадиган харажатлардан 720 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: аҳоли орасида хантавирус касаллигини профилактика қилиш орқали ҳар бир олди олинган ҳолатга сарфланадиган харажатлардан 720 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: илк бор этиологияси номаълум иситмали беморлар қон зардобида хантавирус инфекцияларининг IgM, IgG серологик маркерлари аниқланган. Олинган илмий-амалий маълумотлар Сирдарё вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг 2022 йил 20 февралдаги 39-сон буйруғи ҳамда Жиззах вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг 2022 йил 18 февралдаги 14-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: хантавирус инфекциясининг аниқ ва эрта ташхисоти айниқса, ташхислаш мураккаб бўлган этиологияси ноаниқ иситмали беморлар учун жуда муҳимдир, бу эса, ўз навбатида даво чораларини эрта бошлаш имконини беради, касалликнинг оғир ҳолатларини, асоратларини ва ўлим хавфини камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: беморнинг шифохонада даволаниш муддатини 12,0 кундан 10,9 кунга қисқартириб, даволаш учун харажатлар 642818 сўмга камайтирилган. Шифохонада даволаниш даврининг бир неча кунга ва буюриладиган дориларнинг қисқартирилиши ҳисобига ҳар бир бемор учун бир кунда 58438 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: клиник кўриниши бошқа юқумли касалликларга ўхшаш бўлган ҳолатларда хантавируснинг серологик маркерларини аниқлаш беморларни даволаш жараёнини оптималлаштириш, асоссиз равишда ўрин кунларни банд қилиш ва даволанишга сарфланиши мумкин бўлган харажатларни тежаш билан изоҳланади, бу эса, ҳар бир бемор учун 642 818 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: полимераза занжир реакциясида вирус РНКси аниқланмаганлиги сабабли хантавирусли инфекцияни ўз вақтида ташхислашда иммунофермент таҳлилни аҳамияти исботланган. Олинган илмий-амалий маълумотлар Сирдарё вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг 2022 йил 20 февралдаги 39-сон буйруғи ҳамда Жиззах вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг 2022 йил 18 февралдаги 14-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: хантавирус инфекциясига хос бўлган вирусемия кўпинча яширин даврига тўғри келади, бу эса вирусли РНКни ПЗР усуллари билан аниқлашни қийинлаштиради. Бироқ, ИФТ усулини қўллаш эрта ва аниқ ташхис қўйиш имконини беради. Бу нафақат инфекция тарқалишининг олдини олиш ва беморнинг соғлиғини яхшилашга ёрдам беради, балки тежамкор бўлиб, лаборатория текширувлари харажатларини тежайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ИФТ (46200 сўм) усулидан фойдаланган ҳолда хантавируслар лаборатория ташхисоти ПЗР (175000 сўм) усули билан солиштирганда ҳар бир лаборатория таҳлили учун сарфланадиган харажатларни 128 800 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: хантавирусли инфекиялар лаборатория ташхисотида ИФТ усулидан фойдаланиш инфекцияни эрта ва аниқ ташхислаш имконини беради, бу эса инфекциянинг тарқалишини олдини олиш ва беморнинг соғлиғини яхшилашга ёрдам беради. Бундан ташқари, у тежамкор бўлиб, ПЗР усулига солиштирганда ҳар бир лаборатория текшируви учун сарфланадиган харажатларни 128 800 сўмга камайтиради.
«Ўзбекистонда хантавирус инфекцияларининг вирусологик ва эпидемиологик жиҳатлари» мавзусидаги диссертация тадқиқотида олинган юқоридаги 4 та илмий янгиликни соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича РИЭМЮПКИАТМнинг Мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгашига Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти директори томонидан 2024 йил 18 мартдаги 01-9/226-сон хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish