Sayt test rejimida ishlamoqda

 Холиқов Ҳамидулла Вайдулла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат қимматли қоғозлари муомаласини самарали ташкил этиш йўналишлари” (Диреcтионс оф эффеcтиве организатион оф тҳе говернмент сеcуритиес cирcулатион), 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2022.2.PhD/Iqt2220
Илмий раҳбар: Элмирзаев Самариддин Эшкуватович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент халқаро университети DSc. 22/29.12.2023.I.175.01.
Расмий оппонентлар: Мамадияров Зокир Тоштемирович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Қаҳҳоров Азизжон Аҳрор ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Давлат қимматли қоғозлари муомаласини самарали ташкил этиш йўналишлари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
активлар диверсификациясини ошириш ва тижорат банкларининг даромад базасини кенгайтириш мақсадида рисксиз қимматли қоғозлар ҳисобланган давлат қимматли қоғозларига инвестицияларни банк активларининг 5 фоизигача ошириш асосланган;
Ўзбекистон Республикаси суверен ва бошқа корпоратив халқаро купонли қарз қимматли қоғозларига инвестиция киритиш воситасида банкнинг юқори ликвидли активлари салмоғини ошириш, регулятор талабларини бажариш ҳамда даромад базаларни диверсификациялаш асосланган;
тижорат банклари ликвидлилигини таъминлаш мақсадида давлат қимматли қоғозларининг гарови асосидаги икки ҳафталик тескари РЕПО битимларини амалда жорий қилиш ва бу орқали пул бозорида ресурслар тақчиллигини ва фоизлар ўсишининг олдини олиш асосланган;
давлат қимматли қоғозларининг муомаласида инвесторлар базасини ошириш, хусусан, аҳолининг ушбу қимматли қоғозлар муомаласида фаол иштирокини таъминлаш мақсадида давлат қимматли қоғозларининг молия бозоридаги рақобатчи инструменти ҳисобланган банк омонатларининг давлат томонидан кафолатланган 200,0 миллион сўмлик юқори чегарасини белгилаш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат қимматли қоғозлари муомаласини самарали ташкил этиш йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банкларининг активларини диверсификация қилишни кўпайтириш ва даромад базасини кенгайтириш мақсадида рисксиз қимматли қоғозлар ҳисобланган давлат қимматли қоғозларига инвестициялар ҳажмини банк активларининг 5 фоизигача оширишга доир таклифи Чет эл капитали иштирокидаги “Ҳамкорбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан амалиётга жорий этилган (Чет эл капитали иштирокидаги “Ҳамкорбанк” АТБнинг 2023-йил 13-июндаги 1243/13-1301-сонли маълумотномаси). Натижада давлат қимматли қоғозларига инвестициялар ҳажми 2023-йил 1-май ҳолатига ўтган 2022-йилга нисбатан 2,5 баробарга оширишга, шунингдек, Марказий банки облигацичлари ва давлат қимматли қоғозларига киритилган инвестициялар салмоғи жами банк активларининг 5,25 фоизи ташкил этиб, ушбу кўрчаткичнинг банкнинг бизнес-режасида белгиланган даромад кўрсаткич салмоғи 3 фоизга ошган;
Ўзбекистон Республикаси суверен ва бошқа корпоратив халқаро купонли қарз қимматли қоғозларига инвестиция киритиш воситасида банкнинг юқори ликвидли активлари салмоғини ошириш, регулятор талабларини бажариш ҳамда даромад базаларни диверсификациялашга доир таклифи Чет эл капитали иштирокидаги “Ҳамкорбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан амалиётга жорий этилган (Чет эл капитали иштирокидаги “Ҳамкорбанк” АТБнинг 2023-йил 13-июндаги 1243/13-1301-сонли маълумотномаси). Натижада, 2023-йил 1-май ҳолатига банк томонидан халқаро қимматли қоғозлар бозоридаги муомалада бўлган 23.7 миллион АҚШ доллари миқдоридаги 4,75 фоиз, 3,9 фоиз, 3,7 фоизлик Ўзбекистон Республикаси ҳукумати суверен еврооблигациялари ҳамда 5,75 фоизлик “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ еврооблигациялари сотиб олинди ва еврооблигацияларга киритилган инвестициялар банкка жами 1,4 млн АҚШ доллари миқдорида купон ва дисконт кўринишида даромад келтириб, жами еврооблигацияларга киритилган инвестициялардан олинган даромадни йиллик 5,9 фоизга оширишга эришилди;
тижорат банклари ликвидлилигини таъминлаш мақсадида давлат қимматли қоғозларининг гарови асосидаги икки ҳафталик тескари РЕПО битимларини амалда жорий қилиш ва бу орқали пул бозорида ресурслар тақчиллигини ва фоизлар ўсишининг олдини олиш бўйича таклифи Чет эл капитали иштирокидаги “Ҳамкорбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан амалиётга жорий этилган (Чет эл капитали иштирокидаги “Ҳамкорбанк” АТБнинг 2023-йил 13-июндаги 1243/13-1301-сонли маълумотномаси). Натижада, 2022-йилдан бошлаб, давлат қимматли қоғозларининг гаров жараёни ва РЕПО битимлари синов сифатида амалга оширилди. 2023-йил 1-май ҳолатига жами 4 та битим амалга оширилиб, 554,7 млрд сўмлик давлат қимматли қоғозларининг гарови ва улар бўйича РЕПО битимларини рўйҳатдан олишга эришилди. Бу амалиёт орқали ўтган йилга нисбатан банкка 149,3 млн сўм даромад келтирди;
давлат қимматли қоғозларининг муомаласида инвесторлар базасини ошириш, хусусан, аҳолининг ушбу қимматли қоғозлар муомаласида фаол иштирокини таъминлаш мақсадида давлат қимматли қоғозларининг молия бозоридаги рақобатчи инструменти ҳисобланган банк омонатларининг давлат томонидан кафолатланган 200,0 миллион сўмлик юқори чегарасини белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалиётга жорий этиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2024-йил 15-январдаги 27-11/112-сонли маълумотномаси). Натижада, давлат қимматли қоғозлари риск аппетити паст бўлган аҳоли учун жозибадор танловга айланади, ҳамда банк омонатлари ва давлат қимматли қоғозларининг даромадлилиги ўртасидаги тафовут банк омонатларини йўқотиш билан боғлиқ бўлган риск учун премиум бўлиб хизмат қилмоқда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish