Sayt test rejimida ishlamoqda

Жамолов Жўрабек Жамол ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): « Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этиш йўналишларини такомиллаштириш », 08.00.02 – Макроиқтисодиёт.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2090.
Илмий раҳбар: Асқарова Мавлуда Туробовна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Усманов Анвар Саидмаҳмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Валиев  Бобур Батирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига  хорижий инвестицияларни жалб этиш йўналишларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хорижий брендлар билан ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжирларига қўшилишга қаратилган ауцорсинг, франчайзинг ва преференсиал солиқ режимларини қўллаш орқали нуфузли хорижий брендларни жалб қилиш ҳисобига қўшилган қийматни ошириш асосланган;
инвестициявий жозибадорликни яна-да оширишда ҳар бир ҳудуднинг имкониятларини ифодаловчи интеграл кўрсаткичларга асосланган инвестицион рейтингини аниқлашда “ҳудуд маҳаллий ҳокимияти ва бошқарув идоралари томонидан яратилган инвестиция салоҳияти”ни алоҳида ҳисобга олиш таклиф этилган;
хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги таркибида “ягона дарча” сифатида “онлайн” режимда фаолият юритувчи ҳамда инвесторлар, манфаатдор давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштирувчи Инвесторлар марказини ташкил этиш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда хорижий инвестицияларни жалб қилишни тартибга солиш ва рағбатлантириш механизмларининг корреляцион-регрессион боғлиқлигини ифодаловчи эконометрик модел асосида хорижий инвестицияларни ўзлаштиришнинг 2027- йилга қадар кўп вариантли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига киритилаётган хорижий инвестицияларни жалб этиш йўналишларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хорижий брендлар билан ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжирларига қўшилишга қаратилган ауцорсинг, франчайзинг ва преференсиал солиқ режимларини қўллаш орқали нуфузли хорижий брендларни жалб қилиш ҳисобига қўшилган қийматни ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 - йил 11 - октябрдаги ПҚ-331-сон “Чарм-поябзал ва мўйначилик соҳаларида ислоҳотларни яна-да жадаллаштириш ва соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 3-илова 4-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 - йил 21 -декабрдаги 08/10-10049-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида таниқли хорижий брендлар билан ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжирларини фаолиятини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш имкони яратилган;
инвестициявий жозибадорликни яна-да оширишда ҳар бир ҳудуднинг имкониятларини ифодаловчи интеграл кўрсаткичларга асосланган инвестицион рейтингини аниқлашда “ҳудуд маҳаллий ҳокимияти ва бошқарув идоралари томонидан яратилган инвестиция салоҳияти”ни алоҳида ҳисобга олиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 - йил 11- сентябрдаги ПФ-158-сон “Ўзбекистон-2030” стратегияси тўғрисида”ги Фармоннинг 1-илова 49-бандини шакллантирилишида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 - йил 21- декабрдаги 08/10-10049-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида Ўзбекистоннинг ҳалқаро рейтингларда ўрнини яхшилашга ва инвестицион жозибадорликка қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш имкони яратилган;
хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги таркибида “ягона дарча” сифатида “онлайн” режимда фаолият юритувчи ҳамда инвесторлар, манфаатдор давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштирувчи Инвесторлар марказини ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 - йил 21 июлдаги ПФ-111-сон “Маъмурий ислоҳотлар доирасида инвестициялар, саноат ва савдо соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармонининг 7-илова 2-бандини шакллантиришда ҳисобга олинган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 - йил 21 -декабрдаги 08/10-10049-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлигида “ягона дарча” тамойили асосида ишлаш, шу жумладан “онлайн” режимда фаолият юритувчи Инвесторлар марказини ташкил этиш имкони яратилган;
Ўзбекистонда хорижий инвестицияларни жалб қилишни тартибга солиш ва рағбатлантириш механизмларининг корреляцион-регрессион боғлиқлигини ифодаловчи эконометрик модел асосида хорижий инвестицияларни ўзлаштиришнинг 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган кўп вариантли прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 - йил 21- июлдаги ПФ-111-сон “Маъмурий ислоҳотлар доирасида инвестициялар, саноат ва савдо соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 7-илова 9-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 - йил 21 - декабрдаги 08/10-10049-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш (уларга хизмат кўрсатиш, давлат томонидан субсидия тақдим этиш, имтиёз бериш ва бошқача тартибда қўллаб-қувватлаш) ҳамда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини яна-да такомиллаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish