Sayt test rejimida ishlamoqda

Соатов Расул Мухитдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Машраб дунёқарашида тасаввуфий ғоялар тадқиқи”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Fal382
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02
Илмий раҳбар: Ҳошимхонов Мўмин, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Расмий оппонентлар: Норов Тажи Омонович, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Маҳмудов Равшанбек Жалилович, фалсафа фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Бобораҳим Машрабнинг диний-тасаввуфий меросининг умуминсоний ва инсонпарварлик моҳиятини ёритиш ҳамда унинг жаҳон фалсафий тафаккури ривожидаги ўрнини очиб беришдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бобораҳим Машраб меросининг давр ижтимоий-маънавий муҳитига таъсири натижасида мутафаккирнинг яссавия, нақшбандия, кубровия тариқатлари тарғиботчиси сифатида салафлар ғояларини ижтимоий  адолат  тамойили даражасида татбиқ этгани исботланган;
Машраб замондошлари бўлган мутафаккирлар Сўфи Оллоёр, Хожамназар Ҳувайдо ва Саидо Насафий каби улуғ алломаларнинг таълимий-ахлоқий, диний-тасаввуфий, Ватан, миллат тўғрисидаги илғор фикрларини янги даражада талқин қилгани ва бу ёшлар маънавий камолотида бирламчи омилга эга эканлиги далилланган;
Машраб Махдуми Аъзам, Офоқхожа, Яссавий, Навоий, Ҳофиз Шерозий, Лутфий, Насимий каби салафлари тасаввуфий-ирфоний, гуманистик мумтоз-фалсафий қарашлари анъаналарини давом эттириб, туркий мутафаккирлар ичида инсонни ахлоқий комилликка ундовчи ўзига хос тасаввуфий услубда мерос яратганлиги исботланган;
Бобораҳим Машраб дунёқарашида марказий ўрин эгаллаган тасаввуфий ғоялар билан богʻлиқ нафс тарбияси, баркамол инсон, элпарварлик, миллатпарварлик, ватанпарварлик ҳақидаги гуманистик қарашлари бугунги жамият тараққиётида муҳим ижтимоий хусусиятга эга эканлиги фалсафий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Машраб дунёқарашида тасаввуфий ғоялар тадқиқи, ундаги илмий таклифлар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Машрабнинг ижтимоий-тасаввуфий мероси, унинг яссавия, нақшбандия, кубровия тариқатлари тарғиботчиси, салафлар ғояларини ижтимоий ҳимоя тизимида  адолат тамойилини татбиқ этишга оид таклиф ва тавсиялардан Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот маркази томонидан 2018-2019-йилларда бажарилган “Аҳоли ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда жамоатчилик таъсирини оширишнинг инновасион  йўлларини жорий этиш” мавзусидаги 68-11/78 рақамли амалий грант лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилоят “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 2022-йил 12-октябрдаги 16-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур грант лойиҳасида белгиланган чора-тадбирлар, таълим тизимида талабаларнинг маънавий маданияти ва ижтимоий масъулиятини ошириш борасидаги вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилган;
Машраб замондошлари бўлган мутафаккирлар Сўфи Оллоёр, Хожамназар Ҳувайдо ва Саидо Насафий каби улуғ алломаларнинг таълимий-ахлоқий, диний-тасаввуфий, Ватан, миллат тўғрисидаги илғор фикрларини янги даражада талқин қилгани ва бу ёшлар маънавий камолотида бирламчи омилга эга эканлигига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИВ йўналишида белгиланган “Ёшларда юксак маънавий фазилатлар, катталарга ҳурмат, ёшларга ғамхўрлик, эзгулик ва инсонийлик, меҳрибонлик ва бағрикенглик, Ватан ва халқига садоқат туйғуларини шакллантириш мақсадида “Аждодларга муносиб ворис бўлайлик” номли 18-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 28-февралдаги 60-сон маълумотномаси). Натижада, диссертасияда илгари сурилган таклифлар, тавсиялар ёшларда юксак маънавий фазилатлар, катталарга ҳурмат, ёшларга ғамхўрлик, эзгулик ва инсонийлик, меҳрибонлик ва бағрикенглик, Ватан ва халқига садоқат туйғуларини шакллантиришга хизмат қилган;
Машраб Махдуми Аъзам, Офоқхожа, Яссавий, Навоий, Ҳофиз Шерозий, Лутфий, Насимий каби салафлари тасаввуфий-ирфоний, гуманистик  мумтоз-фалсафий қарашлари анъаналарини давом эттириб, туркий мутафаккирлар ичида инсонни ахлоқий комилликка ундовчи ўзига хос тасаввуфий услубда мерос яратганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастуридаги ВИ.“Маънавий-маърифий соҳадаги устувор йўналишлари”нинг “Миллий маданият ва маънавиятни ривожлантириш, миллий урф-одат, анъана ва қадриятларни сақлаш ва бойитиш соҳасида” номли 6.1 банди ва “Миллий, тарихий-илмий маданият ва манбаларни ўрганиш ва тарғиб этиш” номли 6.3 бандлари ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгашининг 2022-йил 14-декабрдаги 02/02-259-сон маълумотномаси). Натижада, партия тизимидаги ходимларининг сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий йўналишдаги билим ва кўникмаларини ошириш, ўқув-услубий ҳамда мафкуравий тарғибот ишларини самарасини оширишга хизмат қилган;
Бобораҳим Машраб дунёқарашида марказий ўрин эгаллаган тасаввуфий ғоялар билан богʻлиқ нафс тарбияси, баркамол инсон, элпарварлик, миллатпарварлик, ватанпарварлик ҳақидаги гуманистик қарашлари бугунги жамият тараққиётида муҳим ижтимоий хусусиятга эга эканлигига оид илмий асосланган хулосалар ва таклиф-тавсиялардан Жиззах вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йилда эфирга узатилган “Ассалом Жиззах” ва “Тарих тилга кирганда” кўрсатувларининг дастур ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Жиззах вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 10-ноябрдаги 14-11/823-сон маълумотномаси). Натижада, олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларида, мамлакатимиз ёшлари онгида ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг моҳиятини тушунтиришда илмий-назарий манба сифатида хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish