Sayt test rejimida ishlamoqda

Жураева Дилафруз Жамуродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Заҳириддин Муҳаммад Бобур маънавий меросининг ёшлар ахлоқий-эстетик тафаккурини шакллантиришдаги ўрни”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Fal588
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02
Илмий раҳбар: Самадов Актамкул Рафикович, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Расмий оппонентлар: Шодмонов Қурбон Бадриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёт йўли, илмий-ижодий фаолиятини ёритиш ва бадиий-фалсафий меросини бугунги замонавий ёшлар ахлоқий-эстетик тафаккурини шакллантиришдаги ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Заҳириддин Муҳаммад Бобур “Бобурнома”сида илк бор табиат эстетикаси жанрига асос солиб, миллий-маънавий меросда бадиий-эстетик, экспрессив-эмпирик ифода услубини яратиб, миллий эстетик тафаккурда “эстетик харита” яратганлиги далилланган;
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг маънавий меросида ахлоқий-эстетик мазмундаги асарларида хулқий гўзаллик ва ахлоқ бирлиги, муҳаббат ва нафрат, ихтиёр эркинлиги ва тақдир, яхши ният сингари етакчи тамойиллар унинг кўчиб юрган даврларида қўлга киритган катта тажриба асоси эканлиги мантиқий исботланган;
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг маънавий меросида илгари сурилган севги-садоқат, вафодорлик, мардлик, эзгулик, шижоат, олижаноблик каби ахлоқий-эстетик тушунчалар ёшлар эстетик иммунитетини шакллантириб, ёт ғояларга қарши курашда бирламчи омил эканлиги асосланган;
Мутафаккирнинг ахлоқий-эстетик қарашларида лирик-романтик оҳанг, эстетикликни ўзига хослиги, миқёсийлиги, йўналишлари бадиий макон, ғоявийлик, сирлилик, мураккаблик каби етакчи тамойиллар асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Заҳириддин Муҳаммад Бобур маънавий меросининг ёшлар ахлоқий-эстетик тафаккурини шакллантиришдаги ўрнини тадқиқ этиш асосида:
Заҳириддин Муҳаммад Бобур “Бобурнома” асарида табиат эстетикаси жанрини олиб кириб, миллий-маънавий меросда бадиий-эстетик, эмпирик ифода услуби ва тажриба асосида “миллий эстетик харитаси”ни яратганига оид таклиф ва тавсиялардан 2017-2020 йилларда бажарилган от-Ф1-106 рақамли “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг табиий-илмий ва ижтимоий-фалсафий меросининг Ғарб олимлари томонидан тадқиқ этилиши” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2022-йил 29-октябрдаги 04-11-6759-сон маълумотномаси). Натижада, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодининг бадиий-фалсафий, тарихий йўналишлари аниқланган ва ҳозирги даврдаги ахлоқий-эстетик қарашлардан фойдаланиб ёшларнинг ахлоқий-эстетик тафаккурини шакллантириш ва уларни дунёқарашини тарбиялашга хизмат қилган;
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг маънавий меросида ахлоқий-эстетик мазмундаги асарларида хулқий гўзаллик ва ахлоқ бирлиги, муҳаббат ва нафрат, ихтиёр эркинлиги ва тақдир, яхши ният сингари етакчи тамойиллари кўчиб юриш даврларида қўлга киритилган катта тажриба асоси эканлигига оид таклиф ва тавсиялардан 2022 йилларда бажарилган от-А1-98 рақамли “Жамиятни ислоҳ этиш ва модернизасиялаш жараёнида эстетик тарбияни ривожлантиришнинг миллий асослариъ мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2022-йил 8-ноябрдаги 04-01-6967-сон маълумотномаси). Натижада, мутафаккир алломалар илмий меросини ўрганиш ва уни ҳозирги ёшлар тафаккурини юксалтиришда хизмат қилган;
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг маънавий меросида илгари сурилган севги-садоқат, вафодорлик, инсонпаварлик, эзгулик, олижаноблик каби ахлоқий-эстетик тушунчалар ҳозирги кунда ёшлар эстетик иммунитетини шакллантиришда бирламчи омил эканлиги асосланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат маркази 2022-2023-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИВ йўналишида белгиланган “Ватанпарварлик туйғуларини ривожлантиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари”нинг “Ёшларда юксак ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини ривожлантириш, ҳарбийлар, ватан ҳимоячиларига ҳурмат уйғотиш, Ватанни ҳимоя қилишни энг шарафли бурч эканлигини кенг тарғиб қилиш бўйича амалий чора-тадбирларни йўлга қўйиш” мавзусидаги 18-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 3-апрелдаги 2/299-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимизда Заҳириддин Муҳаммад Бобур маънавий меросининг ёшлар ахлоқий-эстетик тафаккурини шакллантиришга ҳамда унинг бадиий-фалсафий меросини очиб беришга хизмат қилган;
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ахлоқий-эстетик қарашларида лирик-романтик оҳанг, тарбиявийликни ўзига хосликлари аниқланиб, унинг миқёси, йўналишлари, етакчи тамойиллари (бадиийлик, ғоявийлик, эстетиклик, мураккаблик) очиб берилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида 2022-йил август-сентябр ойларида эфирга узатилган “Ассалом Самарқанд” кўрсатувларининг ва “Самарқанд садоси” радио эшиттиришлари дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил 15-ноябдаги 01-12/436-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ахлоқ ва муҳаббат фалсафаси ҳақидаги қарашларини уларда ахлоқий-эстетик тафаккурини юксалтиришга хизмат қилган/

Yangiliklarga obuna bo‘lish