Sayt test rejimida ishlamoqda

Халикулова Гулзада Таджимуратовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суғурта ташкилотларининг инновацион фаолияти самарадорлигини ошириш йўналишлари», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.DSc/Iqt245.
Илмий маслаҳатчи: Кузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, академик Ғуломов Саидахрор Саидахмедович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Жумаев Нодир Хосиятович; иқтисодиёт фанлари доктори, доцент Абдураҳмонов Илёс Хуршидович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда сугурта ташкилотларининг инновацион фаолиятини самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
суғурта классификаторининг барча турлари бўйича суғурта хизматларини электрон шаклда амалга ошириш ва барча мажбурий суғурта турлари бўйича суғурта ташкилотлари томонидан суғурта полисларини қоғоз бланкаларда расмийлаштириш амалиётини бекор қилиниши таклиф этилган;
мамлакат макроиқтисодий ўзгаришларни инобатга олган ҳолда суғурта бизнесининг мижозга йўналтирилган моделига ўтиш орқали суғурта фаолиятининг мамлакат ялпи ички маҳсулотдаги улушининг 0,1 фоизга ошиши асосланган;
суғурта шартномалари ҳаётийлик даврида рақамли технологиядардан фойдаланган ҳолда, суғурта ташкилотлари фаолиятида рискларни индивидуал баҳолаш, фирибгарлик ҳолатларини аниқлаш ва тарифларни рисклилик даражасига қўра диверсификация қилиш орқали суғурта ташкилотлари андеррайтинг ҳаражатларини камайтириш асосланган;
суғурта ташкилотлари иқтисодий самарадорлиги типологиясини баҳолаш мезонларини шакллантиришда суғурта ташкилотининг инвестиция портфелини инвестицион салоҳиятни сифат омилларини инобатга олиб, оптималлаштириш алгоритми ишлаб чиқилган;
суғурта ташкилотларининг молиявий индикаторларини мамлакат иқтисодий барқарорлиги ва аҳоли фаровонлигига таъсирини аниқлаш асосида суғурта мукофотларининг, суғурта тўловларининг ва суғурта ташкилотлари сонининг 2028 йилгача прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суғурта ташкилотларининг инновацион фаолияти самарадорлиги ошириш йўналишларини белгилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
суғурта классификаторининг барча турлари бўйича суғурта хизматларини электрон шаклда амалга ошириш ва барча мажбурий суғурта турлари бўйича суғурта ташкилотлари томонидан суғурта полисларини қоғоз бланкаларда расмийлаштириш амалиётини бекор қилиниши таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 23 октябрдаги ПҚ-5265-сон «Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғурта соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон молия вазирлигининг 2022-йил 4 июлдаги 06/04-32/2365-сон маълумотномаси, Ўзбекистон суғурта бозори профессионал иштирокчилари уюшмасининг 2024-йил 16 мартдаги 35-сон маълумотномаси). Натижада, суғурта ташкилотлари бизнес жараёнлари соддалаштирилди, суғурта ташкилотлари томонидан суғурта полисларини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар камайди ва суғурта фаолиятини рақамлаштиришга эришилди;
мамлакат макроиқтисодий ўзгаришларни инобатга олган ҳолда суғурта бизнесининг мижозга йўналтирилган моделига ўтиш орқали суғурта фаолиятининг мамлакат ялпи ички маҳсулотдаги улушининг 0,1 фоизга ошиши таклифи Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси  ва «АПЕХ ИНСУРАНCЕ» АЖ суғурта компанияси томонидан суғурта бизнесининг мижозга йўналтирилган моделига ўтишда фойдаланилган  (Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмасининг 2024-йил 16 мартдаги 35-сон ва «АПЕХ ИНСУРАНCЕ» АЖ суғурта компаниясининг 2024-йил 15 январдаги 119-сон маълумотномалари). Натижада, Суғурта бозорини трансформация жараёнида суғурта маҳсулотларининг жазибадорлигини ошириш мақсадида суғурта бизнесининг мижозга йўналтирилган моделига ўтиш, суғурта мукофотларининг ҳудудий номутаносиблигини инобатга олиб, Cустомер Релатионшип Манагемент бошқарув механизмидан фойдаланиш таклифини амалиётга жорий қилиниши натижасида 2023-йил суғурта мукофотлари 8,1 трлн. сўмни ташкил этиб, 130 фоиз ўсишга (абсолют рақамда 1,9 трлн. сўм миқдорида ошган) эришилди ва суғурта фаолиятининг ялпи ички маҳсулотлаги улуши 2022-йилга нисбатан 0,1 фоизга ортишига ҳамда 2023-йилда  суғурта фаолиятининг ялпи ички маҳсулотлаги улуши жами 0,8 фоизга кўтарилига олиб келган;
суғурта шартномалари ҳаётийлик даврида рақамли технологиядардан фойдаланган ҳолда, суғурта ташкилотлари фаолиятида рискларни индивидуал баҳолаш, фирибгарлик ҳолатларини аниқлаш ва тарифларни рисклилик даражасига қўра диверсификация қилиш орқали суғурта ташкилотлари андеррайтинг ҳаражатларини камайтириш таклифи Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси  ва «АПЕХ ИНСУРАНCЕ» АЖ суғурта компанияси томонидан суғурта шартномалари ҳаётийлик даврида рақамли технологиядардан фойдаланилган (Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмасининг 2024-йил 16 мартдаги 35-сон ва «АПЕХ ИНСУРАНCЕ» АЖ суғурта компаниясининг 2024-йил 15 январдаги 119-сон маълумотномалари). Натижада, суғурта компаниясининг андеррайтинг харажатлари 12,3 фоизга камайган ва асосий фаолиятдан олинган даромад 2022-йил 93,6 млрд.сўм миқдорига этиши таъминланган;
суғурта ташкилотлари иқтисодий самарадорлиги типологиясини баҳолаш мезонларини шакллантиришда суғурта ташкилотининг инвестиция портфелини инвестицион салоҳиятни сифат омилларини инобатга олиб, оптималлаштириш алгоритмини жорий қилиши Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси  ва «АПЕХ ИНСУРАНCЕ» АЖ суғурта компанияси томонидан инновацион тадбиркорлик фаолияти моделини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмасининг 2024-йил 16 мартдаги 35-сон ва «АПЕХ ИНСУРАНCЕ» АЖ суғурта компаниясининг 2024-йил 15 январдаги 119-сон маълумотномалари). Натижада, суғурта компаниясининг РОЕ (Ретурн он Эқуитй) коеефициенти 80,5 фоизни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 63,7 фоизга кўтарилиши таъминланган;
суғурта ташкилотларининг молиявий кўрсаткичларини мамлакат иқтисодий барқарорлиги ва аҳоли фаровонлигига таъсирини аниқлаш асосида суғурта мукофотларининг, суғурта тўловларининг ва суғурта ташкилотлари сонининг 2028 йилгача прогноз қийматлари асослаш таклифидан «АПЕХ ИНСУРАНCЕ» АЖ суғурта компанияси ва Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмасининг
2024-2028 йилларга мўлжалланган суғурта ташкилотининг ривожлантириш бўйича йўл харитасида фойдаланилган (Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмасининг 2024-йил 11 январдаги 19-сон ва «АПЕХ ИНСУРАНCЕ» АЖ суғурта компаниясининг 2024-йил 18 январдаги 115-сон маълумотномалари). Натижада, суғурта мукофотлари ҳажми 10987,6 млрд. сўм, суғурта тўловлари ҳажми
4513,24 млрд. сўм ва суғурта ташкилотларининг сони 62 тага ўсиши прогноз қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish