Sayt test rejimida ishlamoqda

Раззақов Жасур Хамрабоевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бизнес лойиҳаларини молиялаштириш ва самарадорлигини баҳолаш методологиясини такомиллаштириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/Iqt541
Илмий маслаҳатчи: Элмирзаев Самариддин Эшқувватович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-Молия Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Жумаев Нодир Хосиятович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Олимжонов Одил Олимович; иқтисодиёт фанлари доктори, доцент Қуллиев Истам Янгимуродович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бизнес лойиҳаларини молиялаштириш ва самарадорлигини баҳолаш методологиясини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ижобий кредит ва солиқ тарихига эга бизнес субектларининг фаолиятни кенгайтириш бўйича бизнес лойиҳаларига Бизнесни ривожлантириш банки ва бошқа ваколатли банклар томонидан кредитлар ажратишда гаров талабини 50 фоизга камайтириш таклиф этилган;
яшил ва энергия самарадор лойиҳаларни амалга оширишда компенсация ажратиш, молиявий ресурслар жалб қилишда кафилликлар бериш, хамда, ўрта бизнес субектлари устав капиталида таъсисчи сифатида иштирок этиш асосида капитал йўналтириш фаолиятларини амалга оширувчи махсус тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватловчи давлат жамғармаси фаолиятини йўлга қўйиш таклиф этилган;
синдикатли кредитлашда лойиҳалар кўлами, муддати, мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда бир босқичли синдикатлаш ёки икки босқичли синдикатлаш механизмини қўллаш орқали бизнес лойиҳаларини молиялаштириш таклиф этилган;
қишлоқ хўжалигида мева-сабзавот етиштириш лойиҳаларини, алоҳида лимончилик лойиҳаларини кредитлашда фоиз ставкасини қайта молиялаш ставкасининг 1,5 баравари миқдорида белгилаш ва умумий лойиҳалар бўйича кредитлами 5 йилгача, лимончилик лойиҳаларини эса 7 йил муддатга ажратиш таклиф этилган;
тижорат банклари томонидан бизнес лойиҳаларини молиялаштиришда лойиҳа ишончлилигини баҳолашга қаратилган дуе дилигенcе ҳисоботини жорий этиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бизнес лойиҳаларини молиялаштириш ва самарадорлигини ошириш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ижобий кредит ва солиқ тарихига эга бизнес субектларининг фаолиятни кенгайтириш бўйича бизнес лойиҳаларига Бизнесни ривожлантириш банки ва бошқа ваколатли банклар томонидан кредитлар ажратишда гаров талабини 50 фоизга камайтириш таклифи (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2024-йил 12-январдаги 9/03-30-434-сон маълумотномаси). Натижада гаров таъминоти бўйича муаммоларга дуч келаётган юқори рентабелли бизнес лойиҳаларини амалга ошириш имконияти яратилган. Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 5 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-292 сонли Қарорида ўз аксини топган;
яшил ва энергия самарадор лойиҳаларни амалга оширишда компенсация ажратиш, молиявий ресурслар жалб қилишда кафилликлар бериш, шунингдек ўрта бизнес субектлари устав капиталида таъсисчи сифатида иштирок этиш асосида капитал йўналтириш фаолиятларини амалга оширувчи махсус тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватловчи давлат жамғармаси фаолиятини йўлга қўйиш таклифи (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2024-йил 12-январдаги 9/03-30-434-сон маълумотномаси). Натижада яшил иқтисодиётга ўтишда яшил лойиҳаларни самарали амалга оширишда молиялаштириш йўналишлари илмий асосланган ва давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш имкониятлари белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 5 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-292 сонли Қарорида берилган таклиф асосида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасини трансформация қилиш белгиланган;
синдикатли кредитлашда лойиҳалар кўлами, муддати, мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда бир босқичли синдикатлаш ёки икки босқичли синдикатлаш механизмини қўллаш орқали бизнес лойиҳаларини молиялаштириш таклифи (Туронбанк АТБнинг 2024-йил 22-январдаги 16/02-14-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳаларнинг кўлами, муддати, мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда лойиҳаларни синдикатли кредитлашнинг бир босқичли ёки икки босқичли шаклда амалга ошириш илмий асосланган ҳамда лойиҳадаги молиявий рискларни самарали бошқариш йўналишлари ишлаб чиқилган;
қишлоқ хўжалигида мева-сабзавот етиштириш лойиҳаларини, шунингдек алоҳида лимончилик лойиҳаларини кредитлашда фоиз ставкасини қайта молиялаш ставкасининг 1,5 баравари миқдорида белгилаш ва умумий лойиҳалар бўйича кредитларни 5 йилгача, лимончилик лойиҳаларини эса 7 йил муддатга ажратиш таклифи (Туронбанк АТБнинг 2024-йил 22-январдаги 16/02-14-сон маълумотномаси). Натижада Туронбанк АТБда қишлоқ хўжалигида мева-сабзавот етиштириш лойиҳалари учун кредит маҳсулотларини тақдим этиш, мазкур кредит маҳсулотининг фоиз ставкасини қайта молиялаш ставкасининг 1,5 баравари миқдорида белгилаш  қайд этилган ҳамда мазкур молиялаштириш шакли лойиҳа ташаббускори ва тижорат банки манфаатларига хизмат қилиши асосланган;
тижорат банклари томонидан бизнес лойиҳаларини молиялаштиришда лойиҳа ишончлилигини баҳолашга қаратилган дуе дилигенcе ҳисоботини жорий этиш таклифи (Туронбанк АТБнинг 2024-йил 22-январдаги 16/02-14-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа ишончлилиги ва истиқболлилиги, молиялаштириш талаблари ва инвестицион самарадорликнинг мақсадга мувофиқлиги, лойиҳа жамоасининг амалий тажрибаси кабиларни олдиндан баҳолаш имкониятини бериши илмий асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish