Sayt test rejimida ishlamoqda

Туркманов Аъзам Сайдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалиги корхоналарига хизмат кўрсатувчи субектларда харажатлар ҳисобини такомиллаштириш”, 08.00.08-“Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt3048.
Илмий раҳбар: Ахмедов Сайфулло Норматович, иқтисодиёт фанлари доктори, (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Хажимуротов Низомжон Шукурулаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Йўлдошева Иноят Зикрияевна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалиги корхоналарига хизмат кўрсатувчи субектларда харажатлар ҳисобини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “қишлоқ хўжалиги корхоналарига хизмат кўрсатувчи субектларда харажатлар ҳисоби” тушунчаси қишлоқ хўжалиги корхоналарига хизмат кўрсатувчи субектларнинг бизнес жараёнида вужудга келадиган харажатларни тўғри расмийлаштириш, харажатларни ҳисобга олишни бошқаришнинг қуйи тизимининг ахборот-таҳлилий услубини қўллаш  нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
қишлоқ хўжалиги корхоналарига хизмат кўрсатувчи субектлар  харажатлари ҳисобини жавобгарлик марказлари бўйича ҳисобга олишни 2200-“Бизнес-жараёнлар учун харажатларни ҳисобга олиш” ишчи счётини ҳисоб сиёсатига киритиш орқали индивидуал бизнес жараёнларида харажатлар тўғрисидаги бухгалтерия ҳисоби маълумотларининг аниқлиги ва шаффофлигини таъминлаш асосланган;
машина-трактор паркларида харажатлар ҳисоби қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ҳамда унга техник хизмат кўрсатишнинг мавсумийлиги таъсирида харажатлар ҳисобидаги пайдо бўлувчи ноаниқлик ва беқарорлик ҳолатларини камайтириш имконини берувчи комплекс услубий ёндашувни татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган;
қишлоқ хўжалиги корхоналарига хизмат кўрсатувчи субектлар томонидан бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисобот машина-трактор парклари фаолиятидаги мавсумийлик омилини ҳисобга олган ҳолда харажатлар тўғрисида сегментлар кесимидаги ҳисобот турларига ажратиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ хўжалиги корхоналарига хизмат кўрсатувчи субектларда харажатлари ҳисобини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “қишлоқ хўжалиги корхоналарига хизмат кўрсатувчи субектларда харажатлар ҳисоби” тушунчасини қишлоқ хўжалиги корхоналарига хизмат кўрсатувчи субектларнинг бизнес жараёнида вужудга келадиган харажатларни тўғри расмийлаштириш, харажатларни ҳисобга олишни бошқаришнинг қуйи тизимининг ахборот-таҳлилий услубини қўллаш нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид  назарий ва услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги  68-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда қишлоқ хўжалиги корхоналарига хизмат кўрсатувчи субектларнинг бизнес жараёнида вужудга келадиган харажатларни тўғри расмийлаштириш, харажатларни ҳисобга олишни бошқаришнинг қуйи тизимининг ахборот-таҳлилий услубини қўллаш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган “қишлоқ хўжалиги корхоналарига хизмат кўрсатувчи субектларда харажатлар ҳисоби” тушунчаси юзасидан назарий билимларни янада кенгайтириш имкони яратилган;
қишлоқ хўжалиги корхоналарига хизмат кўрсатувчи субектлар  харажатлари ҳисобини жавобгарлик марказлари бўйича ҳисобга олишни 2200-“Бизнес-жараёнлар учун харажатларни ҳисобга олиш” ишчи счётини ҳисоб сиёсатига киритиш орқали индивидуал бизнес жараёнларида харажатлар тўғрисидаги бухгалтерия ҳисоби маълумотларининг аниқлиги ва шаффофлигини таъминлаш таклифи “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти фаолиятига жорий этилган (“Ўзагросервис” акциядорлик жамиятининг 2023-йил 2-июндаги 09-03/101-504-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида машина трактор паркида бухгалтерия ҳисобининг индивидуал бизнес жараёнларида жавобгарлик марказлари бўйича харажатлар тўғрисидаги маълумотларнинг аниқлиги ва шаффофлигини таъминлаш имкони яратилган;
машина-трактор паркларида харажатлар ҳисоби қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ҳамда унга техник хизмат кўрсатишнинг мавсумийлиги таъсирида харажатлар ҳисобидаги пайдо бўлувчи ноаниқлик ва беқарорлик ҳолатларини камайтириш имконини берувчи комплекс услубий ёндашувни татбиқ этиш асосида такомиллаштириш таклифи “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти фаолиятига жорий этилган (“Ўзагросервис” акциядорлик жамиятининг 2023-йил 2-июндаги 09-03/101-504-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қишлоқ хўжалиги корхоналарига хизмат кўрсатувчи субектлар бизнес жараёнларини қўллаб-қувватлаш учун мавсумий хусусиятига мослаштиришда стратегик аҳамиятга эга харажатларини комплекс услубий жиҳатдан такомиллаштириш имкони яратилган;
қишлоқ хўжалиги корхоналарига хизмат кўрсатувчи субектлар томонидан бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисоботни машина-трактор парклари фаолиятидаги мавсумийлик омилини ҳисобга олган ҳолда харажатлар тўғрисида сегментлар кесимидаги ҳисобот турларига ажратиш орқали такомиллаштириш таклифи “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти фаолиятига жорий этилган (“Ўзагросервис” акциядорлик жамиятининг 2023-йил 2-июндаги 09-03/101-504-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида хизмат кўрсатувчи субектнинг сегментлар бўйича мавсумийлик омилини ҳисобга олиш ва харажатлар тўғрисидаги ҳисоботлар шаффофлигини таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish