Sayt test rejimida ishlamoqda

Асқаров Сарвар Анвар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли трансформация шароитида чакана банк хизматларини такомиллаштириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Iqt1793.
Илмий раҳбар: Мамадияров Зокир Тоштемирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ташкент Интернатионал Университй, DSc.22/29.12.2023.I.175.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Илёс Хуршидович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Қуллиев Истам Янгимуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Халқаро Нордик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли трансформация шароитида чакана банк хизматларини замонавий ёндашувларидан фойдаланган ҳолда такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жисмоний шахсларни кредитлашда экологик стандартларга жавоб берадиган қайта тикланувчи энергия манба-қурилмалари ва энергия сақлаш тизимларини сотиб олиш учун кўчмас мулк (турар жой) гарови асосида кредит беришни ошириш асосланган;
кредитлаш жараёнларини рақамлаштириш орқали жисмоний шахсларга янги турдаги кредит маҳсулотларини ишлаб чиқган ҳолда “Мй Турон” мобил иловаси орқали олиш имкониятини яратиш бўйича таклифи ишлаб чиқилган;
банкнинг чакана кредитлаш амалиётини иш ҳақи лойиҳаси доирасида иш берувчи корхонанинг кафиллиги асосида кенгайтириши орқали чакана кредитлаш ҳажмини ошириш таклиф этилган;
банкларда кредит рискини минималлаштириш мақсадида жисмоний шахсларнинг қарз юкини банк кредитлари, муддатли бошқа тўловлар, коммунал ва бошқа тўловлари билан биргаликда қарздорлик қолдиғидан келиб чиқиб аниқлаш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рақамли трансформация шароитида чакана банк хизматларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
жисмоний шахсларни кредитлашда экологик стандартларга жавоб берадиган қайта тикланувчи энергия манба-қурилмалари ва энергия сақлаш тизимларини сотиб олиш учун кўчмас мулк (турар жой) гарови асосида кредит беришни ошириш таклифи ““Туронбанк” АТБ тизимида жисмоний шахсларга қайта тикланувчи энергия манбаларини ҳосил қилувчи, энергия тежовчи қурилмалар сотиб олиш ва ўрнатиш учун “Эcо энергй” номли молиявий истеъмол кредит бериш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 20-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Туронбанк” АТБ Бошқарувининг 2023 йил 1 июндаги 23/03-204-сонли маълумотномаси). Натижада “Туронбанк” АТБди жисмоний шахсларни кредитлашни яшил молиялаштириш - “Греен Течнологй Селеcтион” усулидан самарали фойдаланиш орқали экологик стандартларга жавоб берадиган қайта тикланувчи энергия манба-қурилмалари ва энергия сақлаш тизимларини сотиб олиш учун кўчмас мулк гарови асосида “Эcо энергй” номли молиявий истеъмол кредит бериш тартиби ишлаб чиқилди;
кредитлаш жараёнларини рақамлаштириш орқали жисмоний шахсларга янги турдаги кредит маҳсулотларини ишлаб чиқган ҳолда “Мй Турон” мобил иловаси орқали олиш имкониятини яратиш бўйича таклифи ““Туронбанк” АТБ тизимида жисмоний шахсларга микроқарз бериш тартиби тўғрисида”ги низомида фойдаланилган (“Туронбанк” АТБ Бошқарувининг 2023 йил 1 июндаги 23/03-204-сонли маълумотномаси). Натижада “Туронбанк” АТБда жисмоний шахсларга янги 2 та турдаги кредит маҳсулотлари яратилди. Микроқарз расмийлаштириш тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда “Мй Турон” мобил иловаси орқали олиш имконияти яратилди. Банк мижозлари учун рақамли чакана банкка айланиш баробарида банк кредитларидан кўрилган даромад 2023 йилнинг биринчи чорагида 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 1,2 баробарга ошган ва 265,1 млрд. сўмни ташкил этган;
банкнинг чакана кредитлаш амалиётини иш ҳақи лойиҳаси доирасида иш берувчи корхонанинг кафиллиги асосида кенгайтириши орқали чакана кредитлаш ҳажмини ошириш таклифи “2021-2023 йилларда “Туронбанк” АТБнинг ривожланиш стратегияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Туронбанк” АТБ Бошқарувининг 2023 йил 1 июндаги 23/03-204-сонли маълумотномаси). Натижада “Туронбанк” АТБда чакана кредитлаш ҳажми 2023 йилнинг 1 январ ҳолатига 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 39,6%га ошиб 1597 млрд.сўмни ташкил этди;
банкларда кредит рискини минималлаштириш мақсадида жисмоний шахсларнинг қарз юкини банк кредитлари, муддатли бошқа тўловлар, коммунал ва бошқа тўловлари билан биргаликда қарздорлик қолдиғидан келиб чиқиб аниқлаш таклифи “2021-2023 йилларда “Туронбанк” АТБнинг ривожланиш стратегияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Туронбанк” АТБ Бошқарувининг 2023 йил 1 июндаги 23/03-204-сонли маълумотномаси). Натижада банкда кредит олувчининг қарз юки даражасини аниқ баҳолаш ва жисмоний шахсларни кредитлашда кредит рискини минималлаштиришга эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish