Sayt test rejimida ishlamoqda

Генжемуратов Якипбек Бахтияровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон Республикасидаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий ўзгаришлар ва унинг хориж тадқиқотларида ёритилиши», 07.00.01-Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Tar1181.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кошанов Бахитбай Абдикеримович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий Кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети PhD.03/30.12.2019. Tar.20.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Карлибаев Максет Абдибаевич, тарих фанлари доктори, катта илмий ходим, Бекимбетов Бахадир Мирзабаевич, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон Республикасидаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий ўзгаришлар ва унинг хориж тадқиқотларида ёритилиши тарихини очиб беришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:    
Марказий Осиё минтақасини ўрганадиган хорижий илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятида Совет Иттифоқи ва ғарб ўртасидаги антогонистик ғоялар устун бўлиб, уларда асосан собиқ совет ҳокимиятининг тоталитар сиёсатининг фожиалари, оқибатлари, хусусан, ёпилаётган ўнлаб саноат корхоналари, иши ва тирикчилигини йўқотган минглаб одамлар, вайрон бўлган шаҳарлар, одамлар ташлаб кетганлиги, қум билан қопланганлиги билан боғлиқ маълумотларга урғу қаратилгани очиб берилган;
1990 йилгача Марказий Осиё минтақасини ўрганувчи кўплаб хорижий тадқиқот марказлари ва муассасалар мавжуд турли хил манбаларни ўрганиш имкониятига эга бўлмаганлиги шароитида Қорақалпоғистон ҳудудининг асосий геосиёсий жиҳатларига оид чекланган маълумотлар берилган бўлса-да, хорижий муаллифларнинг фикр ва қарашлари бир ёқлама ёндашувлардан, яъни стереотиплардан фарқли ўлароқ, плюралистик нуқтаи-назарнинг акс этиши минтақанинг кейинги даврларда турли ракурслардан ўрганилишига туртки бўлганлиги асосланган;
хорижлик тадқиқотчилар бир вақтлар гуллаб-яшнаган Қорақалпоғистон ҳудуди иқтисодий ва саноат алоқалари, қишлоқ хўжалиги, энг муҳими, халқлар тақдирини бузган гуманитар фалокатга дуч келганини тадқиқ этиш баробарида ўлкадаги салбий иқлим ўзгариши ва қурғоқчилик натижасида миграция оқими кенгайиб бориши каби ижтимоий мавзуларга ҳам эътибор қаратилишига асос бўлганлиги  ёритилган;
мустақилликдан кейинги даврда хорижий тадқиқотчиларнинг тоталитар тизим шароитида Қорақалпоғистондаги ишлаб чиқаришни ривожланишининг мустамлакачилик характери, бошқарувнинг маъмурий-буйруқбозлик усулларининг иллатлари намоён бўлиши ва ишлаб чиқариш воситаларига эгалик қилишнинг “умуммиллий” хусусиятларини таҳлил қилган ҳолда чиқарган хулосалари Марказнинг минтақадаги иқтисодий сиёсатининг империя йўналишини очиб беришга, шунингдек, совет бошқарув тизимининг "оғриқли нуқталарини" аниқлашга имкон берганлиги кўрсатиб берилган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундан иборатки, диссертациянинг Қорақалпоғистон Республикасидаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий ўзгаришлар ва унинг хориж тадқиқотларида ёритилиши юзасидан назарий ва умумлаштирувчи хулосалари Қорақалпоғистоннинг янги тарихини бойитиш, янги илмий ёндашувларни ишлаб чиқишга хизмат қилади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундаки, тадқиқотда келтирилган факт ва маълумотлар Қорақалпоғистоннинг янги тарихини ўрганувчи тарихчи, сиёсатшунос ва социологларнинг тадқиқотларини бойитишга, олий ўқув юртларида ўрганилаётган мутахассислик бўйича фанлар мазмунини сезиларли даражада кенгайтиришга, жамиятнинг маънавий-маданий тараққиётини, маданий қадриятларни, маънавий меросни, давлатчилик тарихини ўрганиш ва асраб-авайлашга қаратилган манзилли давлат дастурини амалга оширишга ҳам хизмат қилади.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хорижий тадқиқотчилар материалларида Қорақалпоғистоннинг янги тарихини ўрганиш жараёнида ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар қуйидагича амалга оширилди:
Марказий Осиё минтақасини ўрганадиган хорижий илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятида Совет Иттифоқи ва ғарб ўртасидаги антогонистик ғоялар устун бўлиб, уларда асосан собиқ совет ҳокимиятининг тоталитар сиёсатининг фожиалари, оқибатлари, хусусан, ёпилаётган ўнлаб саноат корхоналари, иши ва тирикчилигини йўқотган минглаб одамлар, вайрон бўлган шаҳарлар, одамлар ташлаб кетганлиги, қум билан қопланганлиги билан боғлиқ маълумотларга урғу қаратилгани боъйича натижалардан ЎзР ФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-ИЗ-ГОО2 “Қарақалпақстан тарийхı (1991-2015-жıллар)” лойиҳасини ёзиш учун фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 1-июндаги 234/1-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши совет давридаги қорақалпоқ халқининг ижтимоий-маданий тарихига оид қарашларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
1990 йилгача Марказий Осиё минтақасини ўрганувчи кўплаб хорижий тадқиқот марказлари ва муассасалар мавжуд турли хил манбаларни ўрганиш имкониятига эга бўлмаганлиги шароитида Қорақалпоғистон ҳудудининг асосий геосиёсий жиҳатларига оид чекланган маълумотлар берилган бўлса-да, хорижий муаллифларнинг фикр ва қарашлари бир ёқлама ёндашувлардан, яъни стереотиплардан фарқли ўлароқ, плюралистик нуқтаи-назарнинг акс этиши минтақанинг кейинги даврларда турли ракурслардан ўрганилишига туртки бўлганлиги борасидаги натижалардан ЎзР ФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-ИЗ-ГОО2 “Қарақалпақстан тарийхı (1991-2015-жıллар)” лойиҳасини ёзиш учун фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023 йил 1-июндаги 234/1-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши қорақалпоқ халқининг ижтимоий-маданий тарихига тегишли бўлган масалаларни хорижий тадқиқотлар нуқтаи-назаридан ёритиб беришга хизмат қилган;
хорижлик тадқиқотчилар бир вақтлар гуллаб-яшнаган Қорақалпоғистон ҳудуди иқтисодий ва саноат алоқалари, қишлоқ хўжалиги, энг муҳими, халқлар тақдирини бузган гуманитар фалокатга дуч келганини тадқиқ этиш баробарида ўлкадаги салбий иқлим ўзгариши ва қурғоқчилик натижасида миграция оқими кенгайиб бориши каби ижтимоий мавзуларга ҳам эътибор қаратилишига асос бўлганлиги боъйича натижалардан Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейидаги экспонатларни бойитишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейининг 2023-йил 31-майдаги  200-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши музейга ташриф буюрувчиларга совет давридаги сиёсат туфайли юз берган иқтисодий ва ижтимоий-маданий ҳодисалар моиятини очиб беришга хизмат қилган;
мустақилликдан кейинги даврда хорижий тадқиқотчиларнинг тоталитар тизим шароитида Қорақалпоғистондаги ишлаб чиқаришни ривожланишининг мустамлакачилик характери, бошқарувнинг маъмурий-буйруқбозлик усулларининг иллатлари намоён бўлиши ва ишлаб чиқариш воситаларига эгалик қилишнинг “умуммиллий” хусусиятларини таҳлил қилган ҳолда чиқарган хулосалари Марказнинг минтақадаги иқтисодий сиёсатининг империя йўналишини очиб беришга, шунингдек, совет бошқарув тизимининг "оғриқли нуқталарини" аниқлашга имкон берганлигига оид илмий натижалардан «Қорақалпоғистон» Радиоканалидаги «Фан ва таълим» ахборот-таълим дастуридаги эшиттириши ссенарийларини тузишда қўлланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпаниясининг 2023-йил  31-майдаги 05-22/286-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши телетомошабинларда қорақалпоқ халқи тарихига янгича қарашлар шаклланишига имкон берган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish