Sayt test rejimida ishlamoqda

Баратов Саъдулла Норжигит ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришда бюджет сиёсати йўналишларидан фойдаланиш устуворликлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Iqt2757
Илмий раҳбар: Рахмонов Дилшоджон Алиджонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Рузиева Дилобар Исомжоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент;
Нуруллаев Абдулазиз Сирожиддинович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Халқаро Нордик университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришга қаратилган бюджет харажатлари сиёсати устуворликлари юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
камбағалликни қисқартиришда ижтимоий ҳимоя нофаол ижтимоий институт сифатида ижтимоий сиёсатни тўлдириши натижасида бюджет харажатларининг манзиллигини таъминлаш асосланган;
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган камбағал оилалар фарзандларига бола нафақаси миқдорини тайинлашда ҳар бир оила аъзоларининг ёши, оила тўлиқмаслигидан келиб чиқиб белгилаш таклиф этилган;
хусусий секторда ишловчи аёлларнинг ҳомиладорлик нафақа пулини бюджет маблағлари ҳисобидан тўлаб бериш орқали гендер тенглигини таъминлаш ҳамда аёлларни меҳнатга лаёқацизлик даврида камбағаллик рискидан ҳимоя қилиши асосланган;
ижтимоий ҳимоя манзиллилиги ва мақсадлилигини таминлашда аҳолига кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар учун маблағларни бевосита маҳалла еттилиги ижтимоий ходими институти орқали ажратиш билан ижтимоий ҳимоя натижадорлигини ошириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришда бюджет сиёсати устуворликларидан фойдаланишни такомиллаштириш йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
камбағалликни қисқартиришда ижтимоий ҳимоя нофаол ижтимоий институт сифатида ижтимоий сиёсатни (таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларини) тўлдириши натижасида бюджет харажатларининг манзиллигини таъминлашга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-175-сон Фармони 2.3-банди 8-мақсад йўналишларини ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023-йил 16-ноябрдаги 01/00-03/07-11315-сонли маълумотномаси). Натижада, камбағалликни қисқартиришда инсон капиталини ривожлантириш орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли сонини қисқаришига ҳамда оиланинг минимал даромад манбаи таъминланишига хизмат қилди;
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган камбағал оилалар фарзандларига бола нафақаси миқдорини тайинлашда ҳар бир оила аъзоларининг ёши, оила тўлиқмаслигидан келиб чиққан ҳолда белгилашга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-175-сон Фармони 2,3-банди 8-мақсад йўналишларини ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023-йил 16-ноябрдаги 01/00-03/07-11315-сонли маълумотномаси). Натижада, Қонунда белгиланган нафақалар ва бошқа турдаги ижтимоий ёрдамнинг миқдорлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларини камбағаллик чегараси 620 минг сўмдан кам бўлмаслигига илмий асос яратилди;
хусусий секторда ишловчи аёлларнинг ҳомиладорлик нафақа пулини бюджет маблағлари ҳисобидан тўлаб бериш таклифи гендер тенглигини таъминлаш ҳамда аёлларни меҳнатга лаёқацизлик даврида камбағалликка рискидан ҳимоя қилишга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-175-сон Фармони 2.2-банди 6-мақсад йўналишларини ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023-йил 16-ноябрдаги 01/00-03/07-11315-сонли маълумотномаси). Натижада, миллий қонунчиликни Халқаро меҳнат ташкилотининг 1952-йилдаги “Ижтимоий таъминотнинг минимал меъёрлари тўғрисида”ги 102-сонли Конвенсиясига мувофиқлаштиришга имкон берди;
ижтимоий ҳимоя манзиллиги ва мақсадлилигини оширишда аҳолига кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар учун маблағларни бевосита маҳалла еттилиги ижтимоий ходими даражасида тартибга солиш амалиётини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-175-сон Фармони 2.1-банди 2-мақсад йўналишларини ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023-йил 16-ноябрдаги 01/00-03/07-11315-сонли маълумотномаси). Натижада, республиканинг 208 та туманида ижтимоий ҳимоя мақсадлилигини таъминлашда профессионал иштирокчиларнинг фаолият олиб боришига имконият яратиб берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish