Sayt test rejimida ishlamoqda

Салахиддинов Маъсуддин Садриддиновичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон таълим тизимида саноат ва интерер дизайнинг ўрни», 17.00.05 – Дизайн назарияси ва тарихи (санъатшунослик фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/San161. 
Илмий раҳбар: Зияев Абдуманноб Абдурахимович, архитектура фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳузуридаги илмий кенгаш асосидаги Бир марталик илмий кенгаш, PhD.38/09.07.2020.San.119.01.
Расмий оппонентлар: Абдукаримова Машхура Абдураимовна, техника фанлари доктори, доцент; Имамов Азизхон, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон таълим тизимида интерер ва саноат дизайни таълимининг асосий босқичларини аниқлаш ва жаҳон тажрибасида дизайн таълими моделининг ривожланиш истиқболларини назарий асослашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХ асрнинг иккинчи ярмида иккинчи жаҳон уруши натижасида Ўзбекистонда йирик заводларнинг ишга туширилиши машинасозлик, автомобилсозлик саноати ривожига ижобий таъсир кўрсатган бўлсада,  совет даврининг капиталистик мамлакатлардан изоляцияси туфайли индустриал маҳсулотларнинг дизайни ривожига салбий таъсир кўрсатгани асосланган; 
дизайн таълимининг Италияда ягона таълим тизимига бўйсундирилмаган, АҚШда  маркетингга асосланган, Японияда  миллийлик ва умумбашарийлик синтези қўлланилган дизайн мактаблари ривожланганлиги, Германия ва Англияда узлюксиз вертикал дизайн-таълими моделларига таянганлиги, Ўзбекистонда “тизимли мажмуавийлик” методига асосланаётганлиги далилланган;
Ўзбекистонда дизайн таълими тарихий-сиёсий воқеалар фонида босқичма-босқич шакллангани, биринчи босқич мамлакатда енгил саноатни ривожлантириш сиёсати билан боғлиқ ҳолда, иккинчи босқич мустақилликка эришгандан сўнг жаҳон саноат ва дизайн тенденсияларини ўзлаштириш, постиндустриал жамиятга ўтиш билан боғлиқ ҳолда ривожланганлиги аниқланган;
ХХ асрга қадар Ўзбекистон маданий ривожида бадиий ҳунармандчиликда матосозлик, тўқимачиликнинг етакчилик қилганлиги дастлаб енгил саноат, тўқимачилик соҳасида дизайн технологияси ҳамда полиграфия соҳаларида дизайнер-конструктор кадрлар тайёрлаш заруратини вужудга келтирганлиги далилланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон таълим тизимида саноат ва интерер дизайнини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
дизайн таълимининг Италияда ягона таълим тизимига бўйсундирилмаган, АҚШда  маркетингга асосланган, Японияда  миллийлик ва умумбашарийлик синтези қўлланилган дизайн мактаблари ривожланганлиги, Германия ва Англияда узлюксиз вертикал дизайн-таълими моделларига таянганлиги, Ўзбекистонда “тизимли мажмуавийлик” методига асосланаётганлиги бўйича олинган илмий натижалардан 2021-2022-йилларда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида бажарилган ИЛ-422105582 “Ўзбекистон бадиий таълими тизимида “Онлайн музей” электрон галереясини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2023-йил 08-февралдаги ЭБ38535738-сон маълумотномаси). Натижада, гранд лойиҳаси доирасида “Замонавий музей дизайни” тақдимоти замонавий музейлар фаолиятида саноат дизайнига оид кўргазмалар ва ижодий ишлар намойиши ҳамда илм-фан музейлари экспозициясининг инновацион дизайн ечими, таълимдаги ренновацион ҳолатларни белгилашда соҳа вакиллари учун муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
Ўзбекистонда дизайн таълими тарихий-сиёсий воқеалар фонида босқичма-босқич шакллангани, биринчи босқич мамлакатда енгил саноатни ривожлантириш сиёсати билан боғлиқ ҳолда, иккинчи босқич мустақилликка эришгандан сўнг жаҳон саноат ва дизайн тенденсияларини ўзлаштириш, постиндустриал жамиятга ўтиш билан боғлиқ ҳолда ривожланганлиги бўйича аниқланган илмий натижалардан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида бажарилган ИЛ-422105582 “Ўзбекистон бадиий таълими тизимида “Онлайн музей” электрон галереясини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2023-йил 08-февралдаги ЭБ38535738-сон маълумотномаси). Натижалар жаҳон саноат ва дизайн тенденсияларини ўзлаштириш, постиндустриал жамиятга ўтиш билан боғлиқ илмий-тадқиқот фаолиятидаги самарадорлиги, замонавий дизайн турларини ўрганиш, тарғиб этиш ҳамда соҳага оид тўлиқ ўрганилмаган бадиий жараёнларни ёритишга хизмат қилган;
ХХ-асрга қадар Ўзбекистон маданий ривожида бадиий ҳунармандчиликда матосозлик, тўқимачиликнинг етакчилик қилганлиги дастлаб енгил саноат, тўқимачилик соҳасида дизайн технологияси ҳамда полиграфия соҳаларида дизайнер-конструктор кадрлар тайёрлаш заруратини вужудга келтирганлиги ҳамда ХХ асрнинг иккинчи ярмида иккинчи жаҳон уруши натижасида Ўзбекистонда йирик заводларнинг ишга туширилиши машинасозлик, автомобилсозлик саноати ривожига ижобий таъсир кўрсатган бўлсада,  совет даврининг капиталистик мамлакатлардан изоляцияси туфайли индустриал маҳсулотларнинг дизайни ривожига салбий таъсир кўрсатгани бўйича аниқланган илмий натижалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 12-апрелдаги 02-31-557-сон маълумотномаси). Натижалар кўрсатувни дизайн таълим тариха ва соҳада олиб борилаётган ислоҳотларга оид маълумотлар билан бойитиш, ихтисослаштирилган дизайн мактабларида яратилаётган янги авлод дарсликлари, олий таълим муассасаларидаги дизайн таълими соҳасидаги ўқув дастурлари ҳақида маълумотлар билан кенгайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish