Sayt test rejimida ishlamoqda

Зарипова Зулфия Сарсенбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоқ қаҳрамонлик достонларида алп хотин-қизлар образининг тадрижий босқичлари”, 10.00.08 – Фолклоршунослик (филология фанлари). 
Диссертация  мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil.3633.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Палимбетов Камалбай Сарсенбаевич, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/25.08.2021.Fil.137.01. 
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Турдимов Шомурза, филология фанлари доктори, профессор; Низаматдинов Женгиз Минажатдинович, филология  фанлари  номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ оғзаки ижодидаги алп хотин-қизлар образининг пайдо  бўлиш ва шаклланиш босқичларини, мифологик манбаларини, ҳар хил давр қатламлардаги тадрижий йўлини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорақалпоқ достоларида алп хотин-қизлар образининг шаклланишида оғзаки ва ёзма материаллар, қадимги мифологик ва қадим даврлардаги халқнинг эътиқод обектларининг дастлабки манба эканлигига асосланиб қорақалпоқ қаҳрамонлик достонларида оналик, оталик ва феодаллик давр талаблари тасирида алп хотин-қизлар образининг трансформацияланиши аниқланган;
эпик сужетларнинг шаклланиши учун асос бўлган бирламчи манбаларнинг эпосдаги ўрни, тадрижий босқичлари ва Ўрта Осиё ҳудудида ёшаган этнослар тарихи, маданияти, фолклордаги алп хотин-қизлар образининг  ясалишидаги жасурлик, жанговорлик, элпарварлик  каби ўхшаш жиҳатлар ва асосий сужет ва мотивларнинг тузилишидаги мураккаблик, соддалик, бадиийлик  каби фарқли томонлари очиб берилган;
Ўрта Осиё ҳудудида эл бошқарган жасур оналар ҳақидаги ёзма манбаларнинг миллий достонларимиздан жой олиши ва қадимий эпик сужетларнинг алп, жанговар қизлар образини шакллантириш босқичларининг кетма-кетлиги ва эволюцион  ривожланиш жараёни аниқланган;
алп хотин-қизлар образи пайдо бўлишидаги бадиий тасвир воситаларидаги жировларнинг достонларни ижро этишдаги ўзига хос бадиҳагўйлиги ва индивидуал ижрочилик маҳорати, образлар тизимининг ясалиши, бадиий тили ва жасур хотин-қизларнинг  жанговорлик хусусиятлари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ қаҳрамонлик достонларидаги алп хотин-қизлар образининг тадрижий босқичларини аниқлаш борасидаги илмий натижалар асосида:
қорақалпоқ достонларида алп хотин-қизлар образининг шаклланишида оғзаки ва ёзма материаллар, қадимги мифологик ва қадим даврлардаги халқнинг эътиқод обектларининг дастлабки манба эканлигига асосланиб қорақалпоқ қаҳрамонлик достонларида оналик, оталик ва феодаллик давр талаблари тасирида алп хотин-қизлар образининг трансформацияланишига  ва эпиc сужетларнинг шаклланиши учун асос бўлган бирламчи манбаларнинг эпосдаги  орни, тадрижий  босқичлари ва Орто Осиё ҳудудида ёшаган этнослар тарихи, маданияти, фолклордаги алп хотин-қизлар образининг ясалишидаги жасурлик, жанговорлик, элпарварлик каби ўхшаш жиҳатлар  ва асосий сужет ва мотивларнинг тизилишидаги мураккаблик, соддалик, бадиийлик каби фарқли томонларига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2020-2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ оғзаки насри (жанрлар тузилиши, генезиси, образлар тизимии, сужет ва мотивлари, поетикаси)” мавзусидаги фундаментал тадқиқот масалалари бўлимини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 12-апрелдаги 2-сон маълумотномаси). Натйжада, қорақалпоқ фолклорида алп хотин-қизлар образининг ўрганилишининг бази муаммоларини аниқлаш билан боғлиқ вазифаларнинг бажарилишига хизмат қилган;
Ўрта Осиё ҳудудида эл бошқарган жасур оналар ҳақидаги ёзма манбаларнинг миллий достонларимиздан жой олиши ва қадимий эпик сужетларнинг алп, жанговар қизлар образини шакллантириш босқичларининг кетма-кетлиги ва эволюцион ривожланиш жароёни ҳақидаги илмий-назарий хулосалардан Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2017-2020 йилларда бажарилган Ф3-2016-09081165532-сон “Қорақалпоқ тилининг янги алифбоси ва имло қоидаларига мувофиқ лойиҳада фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023-йил 26-июндаги 300-сон маълумотномаси). Натижада, миллий достонларимизда  алп хотин-қизлар образларини ўрганишда янги авлод вакилларининг эстетик тушинчаларини такомиллаштиришда ва мустақил давлатимизнинг яна да ривожланишига бўлган ташаббускорликни оширишга эришилган; 
алп хотин-қизлар образи пайдо бўлишидаги бадиий тасвир воситаларидаги жировларнинг ижро этишдаги ўзига хос бадиҳагўйлиги ва индивидуал ижрочилик маҳорати, образлар тизимининг ясалиши, бадиий тили, композицияси билан боғлиқ жароянлар, баъдий тасвирлар ёрдамида жасур хотин-қизларнинг жанговорлик хусусиятларига оид илмий қараслар ва назарий маълумотлардан  Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг “Халқ хазинаси”, “Мерос”, “Илм маржонлари” ва «Ассалому акайкум, Қорақалпоғистон» номли кўрсатув ва радиоешиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпаниясининг 2023-йил 28-апрелдаги 01-02/ 228-сон маълумотномаси). Натижада, жировларнинг қаҳрамон хотин-қизлар образини шакиллантиришдаги ўрни, эпосларнинг бадиий хусусиятини корсатишдаги ижодкорлик маҳорати, кенг жамоатчиликнинг миллий маънавий қадриятларга бўлган қизиқишларини янада оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish