Sayt test rejimida ishlamoqda

Пармонов Алишер Абдупаттаевичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бадиий дискурсда киноя ва унинг лингвокултурологик тадқиқи”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Fil4288. 
Илмий раҳбар: Эргашев Муҳаммаджон Рахмонович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2021.Fil.32.01.
Расмий оппонентлар: Абдураҳмонова Нилуфар Зайнобиддин қизи, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Зокирова Соҳиба Мухторовна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади турли тизимли тиллар бадиий дискурсида киноянинг лисоний ифода воситаси сифатида лингвомаданий тадқиқини амалга оширишдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кинойа нафақат лингвистик ҳодиса, балки оламнинг лисоний манзарасини англашда халқ онги, тафаккури, фалсафаси, мантиқ ва маданийатининг оъзига хос коъзгуси эканлиги асосланган;
халқ маданийатида кинойага боълган муносабат дискурсда муаййан услубий-прагматик шарт-шароитларга эга бўлишининг алоҳида қонуниятлари мавжудлиги, улар ўхшатиш, муболаға, метафора, метонимия, гипербола ва шу каби лингвистик бирликлар орқали намоён бўлиши аниқланган;
киноя бадиий дискурсда ишлатилганда ишонтириш ва ифодавийликнинг потенсиал кучига айланиши лисоний ифода имкониятларидан унумли фойдаланиш натижасига боғлиқлиги ва унинг турли кўринишлари орқали прагматик тагмаъно юзага чиқиши исботланган;
сўзловчининг дискурсда киноядан фойдаланиши фақатгина у ёки бу контекстда ўз коммуникатив ниятини амалга ошириш усулигина бўлиб қолмай, балки маълум бир мазмунни ифодалашга, прагматик моҳиятни ёритишга асос бўлиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бадиий дискурсда кинояни тадқиқ қилишга бағишланган изланишлар асосида олинган натижалар қуйидаги ишларда жорий қилинган:
кинойа нафақат лингвистик ҳодиса, балки оламнинг лисоний манзарасини англашда халқ онги, тафаккури, фалсафаси, мантиқ ва маданийатининг оъзига хос коъзгуси эканлиги ҳақидаги хулосалардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2012-     2014-йилларда бажарилган А1-ХТ-0-92997-рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 28 ноябрдаги 339/1-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳанинг назарий асосларига доир маълумотлар миллий тил имкониятлари ҳисобига кенгайтирилган; 
халқ маданийатида кинойага боълган муносабат дискурсда муаййан услубий-прагматик шарт-шароитларга эга бўлишининг алоҳида қонуниятлари мавжудлиги, улар ўхшатиш, муболаға, метафора, метонимия, гипербола ва шу каби лингвистик бирликлар орқали намоён бўлиши ҳақидаги хулосалардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2017-2020-йилларда бажарилган ФЗ-2016-0908165532-рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 28 ноябрдаги 340/1-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳада назарда тутилган она тили ва адабиётни ривожлантиришга оид масалалар лисоний ва бадиий маълумотлар билан бойитилган; 
        киноя бадиий дискурсда ишлатилганда ишонтириш ва ифодавийликнинг потенсиал кучига айланиши лисоний ифода имкониятларидан унумли фойдаланиш натижасига боғлиқлиги ва унинг турли кўринишлари орқали прагматик тагмаъно юзага чиқиши ҳақидаги хулосалардан Қўқон давлат педагогика институтидаги 2020-2022-йилларга мўлжалланган С-ЭCАГД-18-CА-0067 (ПО20002335) рақамли “ФЙ 2018 Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” номли Америка Қўшма Штатлари таълим ва маданий ишлар бюроси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Қўқон давлат педагогика институтининг 2022 йил 15 ноябрдаги 328-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида нашр этилган ўқув-услубий кўрсатманинг мазмуний мукаммаллиги ва луғавий имкониятлари кенгайтирилган;
         сўзловчининг дискурсда киноядан фойдаланиши фақатгина у ёки бу контекстда ўз коммуникатив ниятини амалга ошириш усулигина бўлиб қолмай, балки маълум бир мазмунни ифодалашга, прагматик моҳиятни ёритишга асос бўлиши ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК "Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар" муҳарририяти томонидан тайёрланган 2022-йил сентябр ҳамда ноябр ойларида эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Тил – миллат кўзгуси” номли эшиттиришлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 04-36-1948-сон маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатув ва эшиттиришлар маънавий-маърифий ҳамда миллий жиҳатдан бойитилиб, халқчиллиги ва таъсирчанлиги оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish