Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳайитов Ҳасан Шерматовичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ўзбекистон Республикасида сув қонунчилигининг ривожланиши ва такомиллаштириш истиқболлари”, 12.00.06 – Табиий ресурслар ҳуқуқи; аграр ҳуқуқ; экологик ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.DSc/Yu88.
Илмий раҳбар: Усмонов Муҳаммади Баҳритдинович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/03.06.2023.Yu.22.04. 
Расмий оппонентлар: Сафаров Джахонгир Исмоилович, юридик фанлар доктори, доцент; Нарзуллаев Олим Холмаматович, юридик фанлар доктори, профессор; Бабаназаров Калбай Рустамович, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасининг сув қонунчилиги ҳужжатларини ривожлантириш ва такомиллаштириш, шунунгдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“сув олиш квотаси – Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ва туманлар ирригация бўлимларига, ҳудудларга ва сувдан фойдаланувчиларга фойдаланиш учун кейинги беш йил (гидрологик йил) давомида ойлар кесимида асосий сув манбалари бўйича ажратиладиган ўртача ҳисобий сув ҳажми” мазмунидаги тушунча ишлаб чиқилиб, уни Сув кодексига киритиш зарурияти асослантирилган;
“сув олиш лимити – Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ва туманлар ирригация бўлимларига, ҳудудларга ва сувдан фойдаланувчиларга сув обектларининг кутилаётган (гидрологик) йилдаги сувлилик даражасига асосан фойдаланиш учун сув олиш квотасига нисбатан гидрологик йилда (кузги-қишки ва ёзги суғориш мавсумларида) асосий сув манбалари бўйича ажратиладиган сув ҳажмининг фоиз ҳисобидаги ўртача кўрсаткичи” мазмунидаги ҳамда “сув обектини муҳофаза қилиш – экотизимлар ҳамда иқтисодиёт тармоқларини сув билан мунтазам та'минлаш учун сув обектини сақлаш ва тиклашга қаратилган чора-тадбирлар тизими” мазмундаги тушунчалар ишлаб чиқилиб, Сув кодексига киритиш зарурияти асослантирилган;
сув обектлари доимий ёки вақтинча, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланиш учун берилиши, муддати аввалдан белгиланмаган ҳолда фойдаланиш - доимий фойдаланиш деб эътироф этилиши, сувдан вақтинча фойдаланиш муддати уч йилдан кам бўлмаслиги ва қирқ тўққиз йилдан ошмаслиги кераклиги, сув обектларидан вақтинча фойдаланиш муддатлари сувдан фойдаланувчи манфаатдор томонлар илтимосномасига биноан, шу сув обектларини танҳо фойдаланиш учун бериш тўғрисида қарор чиқарган ёки ундан махсус фойдаланиш учун рухсатнома берган давлат органлари томонидан узайтирилиши тартибини белгилаш зарурияти асослантирилган;
табиий сув обектлари сувидан махсус фойдаланиш ёки махсус исте'мол қилиш учун рухсатнома - экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари томонидан сув хўжалиги органлари билан келишилган ҳолда (ер усти сувлари бўйича) ва геология ва минерал ресурслар органлари томонидан (ер ости сувлари бўйича) берилиши тартибини белгилаш зарурияти мавжудлиги асослантирилган;
сувни муҳофаза қилиш зонаси - сувнинг санитария ҳолатини зарур даражада сақлаш, унинг ифлосланиши ва булғанишини ҳамда сув обектини тупроқ эрозияси маҳсулотлари билан лойқа босишини олдини олиш, шунингдек қулай сув режимини ташкил этиш ва ушлаб туриш мақсадида фойдаланиш ва хўжалик фаолияти юритишнинг махсус режими ўрнатиладиган сув обектининг ўзанлари ёки атрофига туташ табиий ҳудуд мазмунидаги тушунча ишлаб чиқилиб, уни Сув кодексига киритиш зарурияти асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижалари қуйидагиларда фойдаланилган:
“сув олиш квотаси – Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ва туманлар ирригация бўлимларига, ҳудудларга ва сувдан фойдаланувчиларга фойдаланиш учун кейинги беш йил (гидрологик йил) давомида ойлар кесимида асосий сув манбалари бўйича ажратиладиган ўртача ҳисобий сув ҳажми” мазмунидаги тушунча ишлаб чиқилиб, уни Сув кодексига киритиш зарурияти асослантирилганлиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 20-февралдаги 03/28-617-сон далолатномаси). Ушбу таклиф сув манбалари бўйича ажратиладиган ўртача ҳисобий сув ҳажми миқдорини белгилашга хизмат қилган;
“сув олиш лимити – Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ва туманлар ирригация бўлимларига, ҳудудларга ва сувдан фойдаланувчиларга сув обектларининг кутилаётган (гидрологик) йилдаги сувлилик даражасига асосан фойдаланиш учун сув олиш квотасига нисбатан гидрологик йилда (кузги-қишки ва ёзги суғориш мавсумларида) асосий сув манбалари бўйича ажратиладиган сув ҳажмининг фоиз ҳисобидаги ўртача кўрсаткичи” мазмунидаги ҳамда “сув обектини муҳофаза қилиш – экотизимлар ҳамда иқтисодиёт тармоқларини сув билан мунтазам та'минлаш учун сув обектини сақлаш ва тиклашга қаратилган чора-тадбирлар тизими” мазмундаги тушунчалар ишлаб чиқилиб, Сув кодексига киритиш зарурияти асослантирилганлигига оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 20-февралдаги 03/28-617-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши сув лимитини белгилаш ва қўллашнинг аниқ йўналишларини белгилаб олинишига хизмат қилган; 
сув обектлари доимий ёки вақтинча, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланиш учун берилиши, муддати аввалдан белгиланмаган ҳолда фойдаланиш - доимий фойдаланиш деб эътироф этилиши, сувдан вақтинча фойдаланиш муддати уч йилдан кам бўлмаслиги ва қирқ тўққиз йилдан ошмаслиги кераклиги, сув обектларидан вақтинча фойдаланиш муддатлари сувдан фойдаланувчи манфаатдор томонлар илтимосномасига биноан, шу сув обектларини танҳо фойдаланиш учун бериш тўғрисида қарор чиқарган ёки ундан махсус фойдаланиш учун рухсатнома берган давлат органлари томонидан узайтирилиши тартибини белгилаш зарурияти асослантирилганлиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2021-йилнинг 30-ноябрдаги Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-733-сонли қонунининг 31-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2021-йил 21-декабрдаги 04/4-11-99-сон далолатномаси). Ушбу таклиф сув обектларидан доимий ёки вақтинча, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланиш учун берилиши тартибини белгилашга хизмат қилган;
табиий сув обектлари сувидан махсус фойдаланиш ёки махсус исте'мол қилиш учун рухсатнома - экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари томонидан сув хўжалиги органлари билан келишилган ҳолда (ер усти сувлари бўйича) ва геология ва минерал ресурслар органлари томонидан (ер ости сувлари бўйича) берилиши тартибини белгилаш зарурияти мавжудлиги асослантирилганлиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2021- йилнинг 30-ноябрдаги Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-733-сонли қонунининг 27-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2021-йил 21-декабрдаги 04/4-11-99-сон далолатномаси). Ушбу таклиф табиий сув обектларидан махсус фойдаланиш ва махсус исте'мол қилиш учун рухсатнома бериш тартибини белгилашга хизмат қилган;
сувни муҳофаза қилиш зонаси - сувнинг санитария ҳолатини зарур даражада сақлаш, унинг ифлосланиши ва булғанишини ҳамда сув обектини тупроқ эрозияси маҳсулотлари билан лойқа босишини олдини олиш, шунингдек қулай сув режимини ташкил этиш ва ушлаб туриш мақсадида фойдаланиш ва хўжалик фаолияти юритишнинг махсус режими ўрнатиладиган сув обектининг ўзанлари ёки атрофига туташ табиий ҳудуд мазмунидаги тушунча ишлаб чиқилиб, уни Сув кодексига киритиш зарурияти асослантирилганлиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 20-февралдаги 03/28-617-сон далолатномаси). Ушбу таклиф сувни муҳофаза қилиш зоналарини аниқ белгилаш ва ҳимоя қилишга оид мезонларни ўрнатишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish