Sayt test rejimida ishlamoqda

Жураев Алишер Насирдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи) “Давлат фуқаролик хизматида рағбатлантириш чораларини қўллашнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари”, 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Yu1028.
Илмий раҳбар: Юсупов Сардорбек Баходирович, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.02.
Расмий оппонентлар: Якубов Шуҳрат Умматалиевич, юридик фанлар доктори, профессор; Саид-Газиева Нилуфар Шерзодовна, юридик фанлар доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматида рағбатлантириш чораларини қўллашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятини энг муҳим самарадорлик коʻрсаткичлари асосида баҳолаш имкони боʻлмаганда, яъни давлат фуқаролик хизматчиси самарадорлик кўрсаткичларида белгиланган кўрсаткичларга эришиш жараёни бевосита давлат фуқаролик хизматчисига боғлиқ боʻлмаганлиги (Фавқулодда ҳолат режими) сабабли баҳолаш интервюсини қоʻллаш натижалари боʻйича унга давлат органининг ички тартибига биноан рагʻбатлантириш мумкинлиги асослантирилган;
баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси давлат, жамият, иш берувчи ва меҳнат жамоасининг манфаатлари юзасидан мажбуриятларни бажаришга жалб этилган ҳолларда, жумладан,  муддатли ҳарбий хизмат, фавқулодда ҳолат оқибатларини бартараф этиш ва бошқа сабабларга кўра унинг энг муҳим самарадорлик коʻрсаткичларини ҳисоблаш оʻтказилмаслиги асослаб берилган;
баҳолаш интервюси давлат фуқаролик хизматчиларига нисбатан рағбатлантириш чораларини қўллаш мақсадида унинг фаолият самарадорлиги коʻрсаткичлари асосида баҳолаш имкони боʻлмаган ҳолларда бевосита раҳбар томонидан ойлик, чораклик, ярим йиллик ёки йил якуни билан оʻтказилиши мумкинлиги асослантирилган;
давлат фуқаролик хизматчиларини раҳбар томонидан қилинадиган турли босимлардан ҳимоя қилиш мақсадида ҳамда давлат фуқаролик хизматчиларини рағбатлантириш билан боғлиқ муносабатларда уларни қонунга хилоф хатти-ҳаракатларни амалга оширишга ундамаслик ҳамда улардан бундай ҳаракатларни бажаришни талаб қилмаслиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат фуқаролик хизматида рағбатлантириш чораларини қўллашнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари мавзусидаги тадқиқот боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш имкони бўлмаганда, баҳолаш интервюсини қўллаш натижалари бўйича унга давлат органининг ички тартибига асосан рағбатлантиришга оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг 2022-йил 21-ноябрдаги 
2-2022-сон буйруғи билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиётининг 
27-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2024-йил 27-февралдаги далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши давлат фуқаролик хизматчисига давлат органининг ички тартибига асосан рағбатлантириш чоралари қўлланилишига хизмат қилган;
баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси давлат, жамият, иш берувчи ва меҳнат жамоасининг манфаатлари юзасидан мажбуриятларни бажаришга жалб этилганда унинг фаолиятида энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш ўтказилмаслига оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг 2022-йил 21-ноябрдаги 2-2022-сон буйруғи билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиётининг 25-банди тўртинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2024-йил 
27-февралдаги далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши давлат фуқаролик хизматчисига рағбатлантириш чораларини қўллашда муҳим ўрин тутувчи энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ҳисобга олинмайдиган ҳолатларни аниқлашга хизмат қилган;
баҳолаш интервюси бевосита раҳбар томонидан ойлик, чораклик, ярим йиллик ёки йил якуни билан ўтказилиши мумкинлигига оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг 2022-йил 21-ноябрдаги 2-2022-сон буйруғи билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиётининг 27-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2024-йил 27-февралдаги далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш имкони бўлмаганда, бевосита раҳбар томонидан баҳолаш интервюсини ўтказишнинг аниқ муддатларини белгиланишига ва бу орқали рағбатлантириш чораларини қўллаш имконини берган;
давлат фуқаролик хизматчиларини қонунга хилоф хатти-ҳаракатларни амалга оширишга ундамаслик ҳамда улардан бундай ҳаракатларни бажаришни талаб қилмасликка оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2022-йил 14-октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари 10-банди учинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022-йил 18-декабрдаги 12/21-99-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши давлат фуқаролик хизматчиларини раҳбар томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган турли босимлардан ҳимоя қилишга ва рағбатлантиришнинг муҳим кўриниши ҳисобланган қулай муҳитда ишлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish