Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахроров Адхамжон Асроркул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи) “Экология соҳасида махсус ваколатли давлат бошқарув органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш”, 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Yu526.
Илмий раҳбар: Файзиев Шухрат Хасанович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.02.
Расмий оппонентлар: Ахмедшаева Мавлюда Ахатовна, юридик фанлар доктори, профессор; Юлдашев Джахонгир Хайитович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда экология соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқарув органлар фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат экологик назоратининг турли органлар томонидан амалга оширилиши натижасида манфаатлар тўқнашувининг вужудга келиши, ушбу органларда назоратни амалга ошириш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий механизмлар ва кадрлар ресурслари мавжуд эмаслиги назоратнинг самарадорлигига салбий таʼсир кўрсатаётгани сабабли уни амалга оширувчи махсус ваколатли давлат бошқарув органлари тизимини оптималлаштириш лозимлиги асослаб берилган;
тадбиркорлик субектлари фаолияти эркинлигини таъминлаш ҳамда уларни экология соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқарув органлари мансабдор шахсларининг асоссиз аралашувларидан ҳимоя қилиш, шунингдек, улар томонидан ўз мансаб ваколатлари суиистеʼмол қилинишининг олдини олиш зарурияти вужудга келаётгани сабабли экология соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқарув органлари мансабдор шахсларининг дискрецион ваколатларини аниқлаштириш лозимлиги асослантирилган;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, унга етказилаётган зарарларнинг олдини олиш мақсадида ноқонуний кесилган ва ёʻқ қилинган дарахтлар ҳамда буталарнинг ўрнига қимматбаҳолиги жиҳатидан улардан кам бўлмаган дарахт ва бута кўчатини айнан улар кесилган ёки ёʻқ қилинган жойга дарахтлар ва буталарни кесган ёки йўқ қилган шахслар томонидан экология соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқарув органи қарорига кўра экилиши лозимлиги асослаб берилган;
сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш мақсадида сув хўжалиги обектларини бошқариш соҳасида давлат шериги ва хусусий шерикнинг ўзаро фойдали ҳамкорлиги ҳамда давлат бошқарувининг самарадорлигини оширишга ёʻналтирилган давлат-хусусий шерикликни кенг жорий этиш лозимлиги асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Экологийа соҳасида махсус ваколатли давлат бошқарув органлари фаолийатини ҳуқуқий тартибга солиш мавзусидаги тадқиқот бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
давлат экологик назоратини амалга оширувчи махсус ваколатли давлат бошқарув органлари тизимини оптималлаштиришга оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 30-ноябрдаги “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ–733-сон Қонуни билан “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси иккинчи қисмига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан 2024-йил 16-январдаги 
04/8-10-08-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер ости ва ер усти сувларининг захираларини кўпайтириш ҳамда улардан мақсадли фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи ижро ҳокимияти органларининг масʼулиятини оширишга хизмат қилган;
тадбиркорлик субектлари фаолиятини экология соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқарув органлари мансабдор шахсларининг асоссиз аралашувларидан ҳимоя қилиш ҳамда улар томонидан мансаб ваколатлари суиистеʼмол қилинишининг олдини олиш мақсадида уларнинг дискрецион ваколатлари чегарасини аниқ белгилашга доир таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 6-февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-904-сон Қонуни билан “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун 10-моддаси учинчи қисми, 48- ва 50-моддаларининг иккинчи қисмлари, “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошисига ўзгартириш киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан 2024-йил 12-мартдаги 04/12-10/14-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши экология соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқарув органларининг ваколатларини аниқлаштиришга, аҳоли ҳаёти ва соғлиғига хавф юзага келишининг олдини олишга хизмат қилган;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, унга етказилаётган зарарларнинг олдини олиш мақсадида ноқонуний кесилган ва ёʻқ қилинган дарахтлар ҳамда буталарнинг ўрнига қимматбаҳолиги жиҳатидан улардан кам бўлмаган дарахт ва бута кўчатини улар кесилган ёки ёʻқ қилинган жойга махсус ваколатли давлат бошқарув органи қарори билан экилиши лозимлиги акс этган таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 29-февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-916-сонли Қонуни билан “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг 
491-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан 2024-йил 12-мартда берилган 04/12-10/14-сон далолатнома). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши дарахтлар ва буталарнинг ноқонуний кесилишининг олдини олишга хизмат қилган; 
сув хўжалиги обектларини бошқариш соҳасида давлат-хусусий шерикликни жорий этишга оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 12-декабрдаги “Қашқадарё вилояти тажрибаси асосида сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 703-сон қарори 
1-банди биринчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таʼминлаш бошқармаси томонидан 2023-йил 20-февралдаги 12-15-20-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши сув ресурсларини самарали бошқариш, уларнинг ҳисоби ва ҳисоботини замонавий технологиялар асосида юритишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish