Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуралиев Ғайрат Тураевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Полиолефинлар ва таркибида азот, фосфор ҳамда металлар бўлган олигомерлар асосида оловбардош материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосида материаллар технологияси (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Т4555.
Илмий раҳбар: Тожиев Панжи Жовлиевич, техника фанлари доктори, доцент.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Нурқулов Файзулла Нурмуминович, техника фанлари доктори, профессор; Нормуродов Бахтиёр Абдуллаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: таркибида азот, фосфор ва металл бўлган олигомерлар билан полипропилен-ЖМ-375 ҳамда юқори зичликка эга чизиқли полиетиленни модификациялаш асосида оловбардош органик материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таркибида азот, фосфор ва металл бўлган олигомерларни полипропилен- ЖМ-375 ва паст зичликли чизиқли полиетилен -Ф-0220 суюқланмасида аралаштириш асосида модификацияланган органик материаллар ошишнинг мақбул шароитлар аниқланган;
органо-ноорганик материаллар таркибига малеинланган полиетилен (ПЕМА) модификатори киритилиши билан уларнинг зарбга чидамлилик хоссалари ЖМ-375да 50 кЖ/м2 дан 60 кЖ/м2 гача ва эгилишга мустаҳкамлик хоссалари 24 МПА дан 32 МПАга ортиши исботланган;
таркибида азот, фосфор ва металл бўлган олигомерлар билан модификацияланган турли полимерлар полипропилен- ЖМ-375 ва паст зичликли чизиқли полиетилен-Ф-0220га қўшиш орқали олинган органо-ноорганик материалларнинг 130°C ҳарорат таъсирига чидамлилиги аниқланган;
таркибида азот, фосфор ва металл бўлган олигомерлар билан модификацияланган турли полимерлар - полипропилен- ЖМ-375 ва паст зичликли чизиқли полиетилен-Ф-0220 суюқланмасида аралаштириш усули билан ЖМ-375/ПЕМА/АТ-1, ЖМ-375/ПЕМА/АТ-2, ЖМ-375/ПЕМА/АТ-3, Ф-0220 /ПЕМА/АТ-1, Ф-0220/ПЕМА/АТ-2 Ф-0220/ПЕМА/АТ-3 таркибли оловбардош органо-ноорганик материаллар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Таркибида азот, фосфор ва металлар бўлган олигомерлар билан модификацияланган органик материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
таркибида азот, фосфор ва металл бўлган олигомерлар билан полимерлар - паст зичликли чизиқли Ф-0220 маркали полиетилен ва ЖМ-375 маркали полипропиленни  модификациялаш асосида олинган органик материаллар «Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси» “АЖ” да физик-механик хоссалари яхшиланган термик чидамли органик материаллар олишда амалиётга жорий қилинган («Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»“ АЖ нинг 2023 йил 09 ийндаги 02/2154-сонли маълумотномаси). Натижада, иссиқликка чидамлилиги 130°C бўлган модификацияланган полиетилен ва иссиқликка чидамлилиги 190°C бўлган модификацияланган полипропилен материаллар олиш имконини берган;
модификацияланган полимерлар асосида органик материаллар олиш технологияси «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ да оловбардош органик материаллар олишда амалиётга жорий қилинган («Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ нинг 2023 йил 08 июндаги 030/-2212-сонли маълумотномаси). Натижада, электр симлари учун термик барқарор, оловбардош ва ултрабинафша нурлар таъсирига чидамли қопламалар ишлаб чиқаришда фойдаланиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish