Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаршиев Маъруфжон Толиповичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Таркибида фосфор ва кремний бўлган органик биомодификаторлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Т3829.
Илмий раҳбар: Нурқулов Файзулла Нурмуминович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Қарши давлат университети, Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc.16/30.12.2019.К/Т.87.01.
Расмий оппонентлар: Ёдгоров Нормухаммад, кимё фанлари доктори; Файзиев Жаҳонгир Баҳромович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: таркибида фосфор ва кремний сақловчи органик биомодификаторлар олишнинг техник иқтисодий самарадор технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
крахмал, натрий карбоксиметил крахмал, аммоний полифосфат, аммофос, натрий метасиликат каби кимёвий бирикмалардан органик биомодификаторлар олинган;
таркибида фосфор ва кремний сақловчи органик биомодификаторлар олишнинг оптимал нисбатини ва физик-кимёвий хоссалари аниқланган;
органик биомодификаторлар билан полиетилен асосидаги полимерларни 170-190оC ҳароратларда модификациялашнинг оптимал нисбатлари ва жараённи олиб боришнинг шароитлари  аниқланган;
модификацияланган полиетилен асосидаги полимерларга фосфор ва кремний органик биомодификаторларни таъсири натижасида табиий деструксияланиш даражаси 0 баллдан 3 баллгача, оловбардошлик кўрсатгичи бўйича кислород индекси 18,5 дан 25,9 % гача яхшиланганлиги илмий асосланган;
таркибида фосфор ва кремний сақловчи органик биомодификаторлар билан модификацияланган полиетилен полимерларини физик-механик хоссалари бўйича деформацияланиши 300% гача яхшиланганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Таркибида фосфор ва кремний бўлган органик биомодификаторлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
таркибида фосфор ва кремний сақлаган органик биомодификаторлар асосида полимер материалларни модификациялаш “Севен Сйстемс” ва “Статерм” МЧЖ корхоналарида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2023 йил 20 июндаги 6/4/38-1730-сонли маълумотномаси). Натижада, ёнгʻинбардош ва биопарчаланувчи полимер материалларни олиш учун органик биомодификаторлар ишлаб чиқаришни ёʻлга қўйиш имконини берган;
олинган биомодификаторлар билан модификацияланган биологик парчаланувчи синтетик полимер материаллар “Севен Сйстемс” ва “Статерм” МЧЖ корхоналарида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2023 йил 20 июндаги 6/4/38-1730-сонли маълумотномаси). Натижада, биомодификаторлар олиш технологияси ва ташкилот стандарти ишлаб чиқилган ҳамда иқтисодий самарадорлигини ўртача 14,1 % га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish