Sayt test rejimida ishlamoqda

Юнусов Бахтиёр Абдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Грек ёнғоғи ва бодомнинг  қобиғини чақиш учун энергиятежамкор комбинациялашган қурилмани ишлаб чиқиш», 02.00.16 – Кимё технологияси ва озиқ-овқат  ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Т3451.
Илмий раҳбар: Матмуродов Фарход Матқурбонович, техника фанлари номзоди, доцент..
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институте, DSc 03/28.02.2022.Т101.01.
Расмий оппонентлар: Баракаев Нусратилло Ражабович, техника фанлари доктори, профессор; Ғофуров Карим Ҳакимович, техника фанлари номзоди доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: озиқ-овқат саноати учун қуруқ меваларни қобиғини чақиш, мағизнинг бутунлигини сақлаш ва иш унумдорлигини ошириш имконини берувчи ҳамда энергия тежамкор комбинациялашган қурилма конструксиясини  ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёнғоқ, бодом ва данакларни қобиғини чақишга мўлжалланган қурилманинг рационал конструксияси ишлаб чиқилиб, ҳорижда аналоги мавжуд бўлмаган янги кўп операцияли комбинацион чақиш қурилмаси яратилган;
ёнғоқ, бодом ва данакларни ўлчамига боғлиқ ҳолда ростловчи механизмлардан қисувчи конуснинг ва жуфт қовурғали валлар оралиғи меʼёрий параметрлари аниқланган;
комбинациялашган қурилмани энергия манбаидан ёнғоқ қобиғини чақувчи кулачокгача ҳаракат узатиш жараёнидаги энергия куч параметрлари математик моделлаштирилган ва шу модел сонли ечими асосида механизмларни кинематик параметрлари орасидаги боғлиқлик асосланган; 
майда қуруқ меваларни қовурғали барабанлар жуфтлигини чақиши аналитик моделлаштирилди, бу модел кенг қамровли ва тўлақонли ҳолда турли геометрик, кинематик, динамик параметрларни ҳисобга олиб ёзилган, бунда бурчак тезлик ω, барабанлар орасидаги тирқиш  ,  барабанлар ишчи қисмининг кенглиги ҳ, қуруқ меванинг зичлиги   ва куч параметрларининг ўзаро боғлиқлик ифодалари олинган, хусусан  барабаннинг буровчи моменти М ва барабанлар жуфтлиги орасидаги тирқиш ҳ0 боғловчи ифода аниқланган;
ёнғоқ қобиғини чақишда илгариланма–қайма зарба беришдаги зўриқишни тензометрлаш усулида қобиқнинг деформацияланиш чегараси ва чақиш учун зарур бўлган кучлар аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Комбинациялашган чақиш қурилмасини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
комбинациялашган чақиш қурилмаси “РУҲШОНА МЕД ФАРМ” МЧЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 07/22-05/457-сонли маълумотномаси). Натижада, ёнғоқ, ўрик ва бодом данаклари учун чақиш сифатини 90% га этказиш имконини берган; 
мева данакларини чақиш учун ишлаб чиқилган оптимал режимлар “ЧАНДИР САВДО” МЧЖ амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 07/22-05/457-сонли маълумотномаси). Натижада, 0,55 кВт электр энергияси сарфлаб,  ёнғоқ мағзини шикашланмаслик даражасини 85%, ўрик ва бодом мағзини шикасланмаслик даражасини 95% гача этказиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish