Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбанов Миршод Ташпулатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Паррандалар учун даволовчи-профилактик хусусиятли омихта ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.17 - Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Т3045.
Илмий раҳбар: Хаитов Рауф Арифович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институте, DSc 03/28.02.2022.Т101.01.
Расмий оппонентлар: Махмудов Рафик Амонович, техника фанлари доктори, доцент; Равшанов Сувонқул Сапарович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий ноанъанавий хомашёдан фойдаланган ҳолда тухум берувчи товуқлар учун юқори тўйимли, даволовчи-профилактик хусусиятга эга бўлган омихта йем ишлаб чиқариш технологиясини такомилаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тухум берадиган товуқлар учун ишлаб чиқариладиган омихта емга оқжўхори дони ва анор сиқилмаси аралашмасини қўшиш орқали унинг даволовчи-профилактик хусусияти яхшиланиши илмий асосланган;
омихта емнинг ассимилясия (ҳазм бўлиш) даражаси ва биологик қийматини ошириш мақсадида оқжўхори донларини олдиндан ИҚ нурлар билан ишлов бериш жараёнининг мақсадга мувофиқлиги илмий асосланган;
олинадиган омихта емларнинг юқори сифатлилигини ҳамда функсионал хусусиятларини мустаҳкамлашни таъминлайдиган омихта ем хомашёсини тайёрлашнинг технологик параметрлари ва ресептура компонентларининг мақбул нисбатлари асосланган; 
тухум берувчи товуқлар учун ишлаб чиқариладиган омихта ем таркибида маккажўхори дони улушининг 47,0 фоизи ва буғдой кепагини тўлиқ улушининг 100 фоизи оқжўхори дони ва анор сиқилмаси билан алмаштириш имконияти асосланган;
тухум берадиган товуқлар учун даволовчи-профилактик хусусияти яхшиланган омихта ем диареяга қарши ишончли фаолликка эга эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Паррандалар учун даволовчи-профилактик хусусиятли омихта йем ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тухум берадиган товуқлар учун оқжўхори дони ва анор сиқилмасидан фойдаланган ҳолда диареяга қарши ишончли фаолликка эга бўлган омихта ем тайёрлашнинг такомиллаштирилган технологияси “Беларус парранда” МЧЖнинг “2024-2026 йилларда амалиётга жорий қилиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Паррандасаноат” Ўзбекистон паррандачилар уюшмасининг 2023 йил 28 июлдаги БИ-01/04-262-1-сонли маълумотномаси). Натижада, маккажўхори донининг сарфини 47,0 % га, буғдой кепаги сарфини эса 100 % га камайтириш имконияти яратилган;
тухум берадиган товуқлар учун омихта емлар таркибида ишлатиладиган маккажўхори ўрнини босувчи оқжўхори донларига олдиндан ИҚ- нурлар билан ишлов бериш технологияси асосида юқори тўйимлиликга эга болган омихта ем олиш усули  “Мирвоши Чиккен Голд” МЧЖнинг “2024-2026 йилларда амалиётга жорий қилиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Паррандасаноат” Ўзбекистон паррандачилар уюшмасининг 2023 йил 28 июлдаги БИ-01/04-262-1-сонли маълумотномаси). Натижада, ассимилясия (ҳазм бўлиш) даражаси ва биологик қиймати оширилган омихта ем ишлаб чиқариш технологиясидан фойдаланиш орқали юқори самарадорликка эришиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish