Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбанбаева Мияссар Ширазадиновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ангрен қўнғир кўмири калориясини қайта ишлаш асосида ошириш”, 05.05.04 – “Саноат иссиқлик энергетикаси” (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Т2892.
Илмий раҳбар: Бабаходжаев Рахимжан Пачеханович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Кличев Шавкат Исакович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Шаисламов Алишер Шабдурахманович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: “Иссиқликелектрлойиҳа” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ангрен қўнғир кўмирининг иссиқлик бериш қобилиятини кўп камерали мавҳум қайнаш қатламли қуритиш ва ёнмайдиган заррачалардан ажратиш қурилмаси ёрдамида оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўмир намлиги ва кул миқдорининг қиймати юқорилигини ҳисобга олган ҳолда намлик ва кул миқдорини камайтириш усулларини баҳолаш асосида мавҳум қайнаш қатламли қуритиш ва бойитиш қурилмаси яратилган; 
мавҳум қайнаш қатламли қурилмага берилаётган кўмирнинг намлиги ва қайнаш баландлиги омилларининг ўзгаришини инобатга олган ҳолда Рунге Кутта усули асосида мавҳум қайнаш қатламининг баландлиги, қуритиш агенти ҳарорати ҳамда қуритиш вақтини  аниқлаш имконини берувчи қуритиш жараёнининг математик модели такомиллаштирилган;
мавҳум қайнаш баландлигини ҳисобга олган ҳолда гидравлик қаршиликнинг тезликка боғлиқлигини аниқлаш асосида мавҳум қайнаш қатламининг стационар ҳолатини кўрсатувчи газ оқимининг критик тезликлар оралиғининг 𝑣кр1 = 4 ÷8 м/с ҳамда 𝑣кр2 = 6 ÷10 м/с га тенглиги аниқланган;
мавҳум қайнаш қатламли қуритиш ва бойитиш қурилмасида намлик ва куллиликнинг боғлиқлик кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда қуритиш ва бойитиш жараёнларнинг бир вақтда содир бўлиши асосида кўмирнинг иссиқлик бериш қобилиятини ошириш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ангрен қўнғир кўмирини мавҳум қайнаш қатламли қуритиш ва бойитиш орқали иссиқлик бериш қобилиятини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мавҳум қайнаш қатламли қуритиш ва бойитиш қурилмаси яратилган ва унга Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан “Ихтиро патенти” олинган (Полидисперс материалларни иссиқлик билан ишлов бериш ва ёқиш учун қурилма ИАП № 07280., 2022 й). Натижада, қурилма ёрдамида қўнғир кўмир таркибидаги кул ва намлик миқдорининг дастлабки қийматига нисбатан камайтириш ва шу орқали иссиқлик бериш қобилиятини ошириш имконияти яратилган;
 мавҳум қайнаш қатламининг стационар ҳолатини кўрсатувчи газ оқимининг аниқланган критик тезликлар оралиғи “Ангрен ИЕС” АЖ да қурилмага берилаётган ҳаво босимини ростлашда жорий қилинган (“Ангрен ИЕС” АЖ нинг 2024 йил 11 январдаги № 02-02/47 сонли ҳамда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ нинг 2024 йил 4 майдаги 04-15/819 сонли маълумотномалари). Натижада, станцияга келтирилган кўмирни ёқишга тайёрлаш жараёнида намликни 28-30 % дан 8-10 % гача ва кул миқдорини 40-43 % дан 26-28 % гача камайтириш орқали ёқилғининг иссиқлик бериш қобилиятини қўшимча 1000-1700 ккал/кг га ошириш имконияти яратилган;
кўмирнинг иссиқлик бериш қобилиятини ошириш усули “Ангрен ИЕС” АЖ да жорий қилинган (“Ангрен ИЕС”АЖ нинг 2024 йил 11 январдаги № 02-02/47 сонли ҳамда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ нинг 2024 йил 4 майдаги 04-15/819 сонли маълумотномалари). Натижада, қуритиш ва бойитиш жараёнларнинг бир вақтда содир бўлиши ҳисобига станцияда 1 кВт·соат электр энергиясини ҳосил қилиш учун сарфланадиган шартли ёқилғининг миқдори 1,13 кг дан 0,78 кг га камайтириш ҳисобига 1000 тонна кўмир ёқилганда 43 750 000 сўм иқтисодий самарадорликка эришиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish