Sayt test rejimida ishlamoqda

Умаров Азиз Авазовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистон мактабларида рус тилини ўқитишнинг аудиовизуал усули: замонавий ўқитиш технологиялари ва истиқболлари”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (рус тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped3185.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Кадирова Олия Хамедовна, педагогика фанлари номзоди, доцент.  
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаниязов Сардор Умарович, педагогика фанлари доктори, доцент; Мардонов Шукурилло Қўлдошевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон мактабларида рус тилини замонавий ўқитиш технологиялари асосида аудиовизуал усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларнинг рус тили бо'йича билимларини текшириш жараёни қобилиятли ва нисбатан ўзлаштириш даражаси суст ўқувчиларни гуруҳларга ажратиш ва ушбу услубиётни таълим жараёнига интенсив тарзда жорий этиш механизмларини шахсга йўналтирилган таълим технологиялари билан вертикал интеграциялаш асосида ривожлантирилган;
умумтаълим мактаб ўқувчиларига рус тилини ўқитишнинг аудиовизиуал усуллари  рус тилини билишни назорат қилишнинг қо'шимча воситалари ва инновацион та'лим стратегияларини дидактик қо'ллаб-қувватлаш ҳамда замонавий педагогик ёндашувлар воситасида дарс машғулотларини ташкил қилишнинг педагогик алгоритмлаштириш жараёнини методик моделлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчилар томонидан рус тилини о'рганишнинг ташкилий-методик тизими тил ўрганувчиларнинг индивидуал имкониятларини рус тилини о'рганиш самарадорлигини оғзаки ва визуал шаклда ривожлантирувчи усулларига шахсга йўналтирилган таълимнинг мас'улият, о'қув жараёнининг яхлитлиги, ижодкорлик ва ҳамкорлик тамойилларига кўра мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
рус тилини аудиовизуал воситалар, ўқитиш технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитиш методикасининг педагогик имкониятлари тилни билишнинг экспериментал даражасини аниқлаш учун педагогик жараён мазмунини бойитадиган таълимий механизмларни бир академик соат дарс машғулотига нисбатан оптимал тақсимотини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон мактабларида рус тилини ўқитишнинг аудиовизуал усули: замонавий ўқитиш технологиялари ва истиқболларига оид тадқиқот натижалари асосида:
қобилиятли ва нисбатан ўзлаштириш даражаси суст ўқувчиларни гуруҳларга ажратиш ва ушбу услубиётни таълим жараёнига интенсив тарзда жорий этиш механизмларини шахсга йўналтирилган таълим технологиялари билан вертиcал интеграциялш асосида такомиллаштирилган     ўқувчиларнинг рус тили бо'йича билимларини текшириш жараёни, рус тилини билишни назорат қилишнинг қо'шимча воситалари ва инновацион та'лим стратегияларини дидактик қо'ллаб-қувватлаш ҳамда замонавий педагогиc ёндашувлар воситасида дарс машғулотларини ташкил қилишнинг педагогик алгоритмлаштириш жараёнини педагогиc моделлаштириш асосида такомиллаштирилган умумтаълим мактаб ўқувчиларига рус тилини ўқитишнинг аудиовизиуал усулларига оид таклифлар Бойсун туманидаги 47-мактабда, Музработ туманидаги 56-мактабда, Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 14-мактабда, Фарғона вилояти Фарғона вилоятидаги 18- ва 20-мактаб, Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманидаги 30-мактабларда таълим жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023-йил 25-мартдаги 01/11-01/6-175-сон маълумотномаси). Натижада, ўувчиларнинг рус тилини интенсив ўзлаштириш имконини берган;
    тил ўрганувчиларнинг индивидуал имкониятларини рус тилини о'рганиш самарадорлигини оғзаки ва визуал шаклда ривожлантирувчи усулларига шахсга йўналтирилган таълимнинг мас'улият, о'қув жараёнининг яхлитлиги, ижодкорлик ва ҳамкорлик тамойилларига кўра мослаштириш асосида такомиллаштирилганўқувчилар томонидан рус тилини о'рганишнинг ташкилий-методик тизимига доир тавсиялардан Сурхондарё вилояти “Ишонч” телерадиокомпаниясининг “Ёшлар тарбиясида фаннинг роли” дастурида фойдаланилган (Сурхондарё вилояти “Ишонч” телерадиокомпаниясининг 2023-йил 20-апрелдаги 47-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон мактабларида рус тилини ўқитишнинг аудиовизуал методидан фойдаланиш методикаси очиб берилган;
тилни билишнинг экспериментал даражасини аниқлаш учун педагогик жараён мазмунини бойитадиган таълимий механизмларни бир академик соат дарс машғулотига нисбатан оптимал тақсимотини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган рус тилини аудиовизуал воситалар, ўқитиш технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитиш методикасининг педагогик имкониятларига оид хулосалардан Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳузуридаги Рус маданияти марказининг тарғбот ишларида фойдаланилган (Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳузуридаги Рус маданият марказининг 2023-йил 23-майдаги 28-сон маълумотномаси). Натижада, рус тилини ўқитиш сифатини оширишнинг инновацион йўллари такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish