Sayt test rejimida ishlamoqda

Муҳаммадиева Севара Муродуллаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертaцияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертaция мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аксиал спондилоартит: суяк ремоделяцияси ва таргет терапия тамойиллари» 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертaция мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.DSc/Тib795.
Илмий маслаҳатчи: Набиева Дилдорахон Абдумаликовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертaция бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019. Тib30.02.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Халмурад Садуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиахунова Мавжуда Юсупахуновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рустамова Умида Мухтаровна, тиббиёт фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертaциянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аксиал спондилоартрит клиник кўринишларининг кечиш хусусиятлари ва таянч-ҳаракат тизими шикастланишларини ўрганиш, шунингдек, у билан касалланган беморларни эрта ташхислаш ҳамда иммунологик ўзгаришларнинг ривожланишини баҳолаган ҳолда таргет терапия чораларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аксиал спондилоартрит билан оғриган беморларда касалликнинг дастлабки босқичларидаёқ суяк минерал зичлигида бузилишлар аниқланган ҳамда цитокин профили (ўсма некрози омили-α, интерлейкин-6 ва интерлейкин-17А) номутаносиблиги билан боғлиқлиги  асосланган;
 аксиал спондилоартрит суяк массасига тизимли салбий таъсир кўрсатиши ҳисобига беморларнинг сон суяги бўйнида, умуртқа поғонаси бел қисмида суяк минерал зичлигининг пастлиги аниқланган;
умуртқа поғонасида структур ўзгаришлар ривожланишида остеокальцин ва I-тип коллагеннинг C-телопептиди (СrossLaps), В-каппа ядроли омил фаоллаштирувчи рецепторининг лиганди (RANKL), остеопротегерин (OPG) даражаси ва сўнгги икки маркер нисбатининг диагностик аҳамияти асосланган;
аксиал спондилоартритда ўсма некрози омили-α ингибиторлари билан даволанган беморларда аниқ клиник ва лаборатор самара кузатилишига қарамасдан интерлейкин-17А нинг юқори концентрaцияси сабабли умуртқа поғонасидаги структур ўзгаришлар давом этиши аниқланган;
аксиал спондилоартритнинг аксиал шаклида дастлаб интерлейкин-17А ингибиторларини қўллаш, нафақат касаллик фаоллигининг камайишига, балки умуртқа поғонасида структур ўзгаришларининг барқарорлашига ижобий таъсири асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 24 апрелдаги 04/092 сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: аксиал спондилоартрит билан оғриган беморларда касалликнинг дастлабки босқичларидаёқ суяк минерал зичлигида бузилишлар аниқланган ҳамда цитокин профили (ўсма некрози омили-α, интерлейкин-6 ва интерлейкин-17А) номутаносиблиги билан боғлиқлиги  асосланган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Буxоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 10.11.2023-йилдаги 99-сонли буйруқ, Фарғона шаҳар  тиббиёт бирлашмаси бўйича 16.11.2023-йилдаги 131- UM-сонли буйруқ ҳамда Урганч шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси бўйича 25.12.2023-йилдаги 106-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилди.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: суяк минерал зичлигининг ўзгаришини эрта ташхислашга, мумкин бўлган асоратлар ривожланишини олдини олишга имконият беради; даволаш чора тадбирларни сифатини оширишга ва касалхонага қайта мурожаат қилиш сонини 37% га камайтиради.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) суяк минерал зичлигининг ўзгаришини аксиал спондилоартритда эрта ташхислаш 68% беморларда структур ўзгаришлар ривожланишининг олдини олиш имкониятини беради 2) суяк минерал зичлигининг ўзгаришини эрта ташхислаш касалликнинг структур  авж олиб боришини олдини олган ҳолда 1 нафар бемор учун 1 200 000 сўм иқтисод қилинди. 100 нафар бемордан касаллик авж олиб борилиши ҳар бештасидан иккитасида камайтирилди, демак бир нафар бемордан 1200000 сўм иқтисод қилинса йиллик иқтисодий кўрсаткич 3600000 сўмни (3 нафар бемор учун) ташкил қилади.
Хулоса: аксиал спондилоартрит билан оғриган беморларда суяк минерал зичлигининг ўзгаришини эрта ташхислаш  касалликда қайтмас структур бу
зилишлар авж олиб боришининг олдини олиш ва бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 3600000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1200000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: аксиал спондилоартрит суяк массасига тизимли салбий таъсир кўрсатиши ҳисобига беморларнинг сон суяги бўйнида, умуртқа поғонаси бел қисмида суяк минерал зичлигининг пастлиги аниқланган.
 Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Буxоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 10.11.2023-йилдаги 99-сонли буйруқ, Фарғона шаҳар  тиббиёт бирлашмаси бўйича 16.11.2023-йилдаги 131- UM-сонли буйруқ ҳамда Урганч шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси бўйича 25.12.2023-йилдаги 106-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилди.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аксиал спондилоартрит билан касалланган беморларда витамин Д, кальций миқдорини ўрганиш, денситометрия ўтказиш суяк минерал зичлиги бузилишини эрта ташхислаш, уларда аксиал спондилоартритни кечишини ва нохуш асоратларини башорат қилиш имконини берди; аксиал спондилоартрит билан касалланган беморларнинг 147 тасида (58,3%) остеопеник синдром: остеопения – 61 та (24,2%) ва остеопороз – 86 та (34,1%) аниқланди.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аксиал спондилоартрит билан оғриган беморларда касаллик фаоллигини камайтириш мақсадида ген-инженер биологик дори воситаларини остеопеник синдромга қарши препаратлар билан қўллаш тавсия этилган. Натижада беморнинг шифохонада қолиш муддатини 14,8 кундан 10,07 кунгача қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 180 минг сўмга камайган (Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 250000 сўмни ташкил қилади); 70% беморларда 1 йил мобайнида касалликни ремиссия даврига ўтиши ва меҳнат фаолиятини тиклашишига эришилган.
Хулоса: аксиал спондилоартритли беморларда касаллик фаоллигини ва суяк зичлиги бузилишини эрта ташхислаш даволаш чора тадбирларини мувофиқлаштиришга имкон берди. Натижада беморнинг шифохонада қолиш муддатини 14,8 кундан 10,07 кунгача қисқартириб шифохонада қолиш тўлов миқдори 178 минг сўмга камайган ва 70% беморларда касалликни ремиссия даврига ўтказишга имкон берган.
учинчи илмий янгилик: умуртқа поғонасида структур ўзгаришлар ривожланишида остеокальцин ва I-тип коллагеннинг C-телопептиди (СrossLaps), В-каппа ядроли омил фаоллаштирувчи рецепторининг лиганди (RANKL), остеопротегерин (OPG) даражаси ва сўнгги икки маркер нисбатининг диагностик аҳамияти асосланган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Буxоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 10.11.2023-йилдаги 99-сонли буйруқ, Фарғона шаҳар  тиббиёт бирлашмаси бўйича 16.11.2023-йилдаги 131- UM-сонли буйруқ ҳамда Урганч шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси бўйича 25.12.2023-йилдаги 106-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилди.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: диффуз суяк йўқотилишининг асосида В-каппа ядроли омил фаоллаштирувчи рецептори ва унинг лиганди ҳамда остеопротегирин  тизимидаги номутаносиблиги ҳамда остеопролиферaция ва остеорезорбция жараёнини ўрганиш аксиал спондилоартрит билан касалланган беморларда тузилмавий ўзгаришларининг авж олиб боришини олдини олишга имкон яратади; тизимли яллиғланиш ва умуртқа поғонасида структур ўзгаришлар негизида хужайравий иммунитет ўзгаришларини эрта ташхислаш ва олдини олиш касалликни даволаш самарадорлигини оширади.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аксиал спондилоартрит билан оғриган бемораларда иммун яллиғланишни камайтириш мақсадида базис дори-воситаларни қўллаш тавсия этилган ва  шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 120000 сўм дори воситалари сарфланади); реабилитaция харажатларини камайтирган (1 кунга ўртача реабилитaция учун ишлатиладиган 45000 сўм дори воситалари сарфланади).
Хулоса: аксиал спондилоартрит билан касалланган беморларда диффуз суяк йўқотилиши маркерларини ва суяк минерал зичлигининг бузилишини эрта ташхислаш касалликни даволаш чора тадбирларини мувофиқлаштиришга имкон берди. Натижада беморда иммун яллиғланиш жараёнини камайтириш мақсадида базис дори воситаларни қўллаш тавсия этилган ва  шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган.
тўртинчи илмий янгилик: аксиал спондилоартритда ўсма некрози омили-α ингибиторлари билан даволанган беморларда аниқ клиник ва лаборатор самара кузатилишига қарамасдан интерлейкин-17А нинг юқори концентрaцияси сабабли умуртқа поғонасидаги структур ўзгаришлар давом этиши аниқланган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Буxоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 10.11.2023-йилдаги 99-сонли буйруқ, Фарғона шаҳар  тиббиёт бирлашмаси бўйича 16.11.2023-йилдаги 131- UM-сонли буйруқ ҳамда Урганч шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси бўйича 25.12.2023-йилдаги 106-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилди.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аксиал спондилоартрит билан оғриган беморларда ген-инженер биологик дори-воситаларни қўллаш тизимли асоратлар ривожланишини, ногиронлик ва касаллик зўрайишини олдини олиш, меҳнат қобилиятини узоқ муддатга сақлаб қолишига имконият берган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ген-инженер биологик дори воситасини, хусусан ўсма некрози омили-α ингибиторини қўллаш беморларда шифохонада даволашнинг иқтисодий ҳаражатларини 44% га камайтирди; 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий кўрсаткич: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 14,6 кундан 10,04 (4 кунга) қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 970000 сўмга камайтирилди (Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 250000 сўмни ташкил қилади); шифохонада даволаш даврининг 4 кунга қисқартирилиши ҳисобига 120 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 30000 сўм дори воситалари сарфланади).
Хулоса: аксиал спондилоартрит билан касалланган беморларда даволаш чора тадбирларини мувофиқлаштириш ремиссия даврини узайиши ва бюджетдан ташқари маблағларни 970 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
бешинчи илмий янгилик: аксиал спондилоартритнинг аксиал шаклида дастлаб интерлейкин-17А ингибиторларини қўллаш, нафақат касаллик фаоллигининг камайишига, балки умуртқа поғонасида структур ўзгаришларининг барқарорлашига ижобий таъсири аниқланган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Буxоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 10.11.2023-йилдаги 99-сонли буйруқ, Фарғона шаҳар  тиббиёт бирлашмаси бўйича 16.11.2023-йилдаги 131- UM-сонли буйруқ ҳамда Урганч шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси бўйича 25.12.2023-йилдаги 106-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилди.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:
аксиал спондилоартрит билан оғриган беморларда ген-инженер биологик дори-воситаларни қўллаш тизимли асоратлар ривожланишини, ногиронлик ва касаллик зўрайишини олдини олиш, меҳнат қобилиятини узоқ муддатга сақлаб қолишга имконият берган.
 Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ген-инженер биологик дори воситасини, хусусан интрелейкин-17А нинг ингибиторини қўллаш беморларда шифохонада даволашнинг иқтисодий ҳаражатларини 47% га камайтирди; 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий кўрсаткич: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 14,8 кундан 10,07 (4 кунга) қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 970000 сўмга камайтирилди (Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 250 000 сўмни ташкил қилади); шифохонада даволаш даврининг 4 кунга қисқартирилиши ҳисобига 120 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 30000 сўм дори воситалари сарфланади).
Хулоса: аксиал спондилоартрит билан касалланган беморларда даволаш чора тадбирларини мувофиқлаштириш ремиссия даврини узайиши ва бюджетдан ташқари маблағларни 970000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: “Аксиал спондилоартрит: суяк ремоделяцияси ва таргет терапия тамойиллари”  мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2023-йил 2-ноябрдаги 09/10014- сонли хати юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish