Sayt test rejimida ishlamoqda

Жураев Баходир Нурмахамад ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Флегмона билан асоратланган ўткир одонтоген остеомиелит даво-диагностик тадбирларини такомиллаштириш”, 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tib2133.
Илмий раҳбар: Холматова Матлуба Артиковна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Азимов Мухамаджон Исмаилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мирсаева Фания Зартдиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Малабар стоматология колледжи ва илмий текшириш маркази (Хиндистон)
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўткир одонтоген остеомиелит ва остеофлегмоналарни комплекс давосига сорбцион-аппликацион терапия ва юз-жағ тренингини киритиш орқали даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
остеофлегмонани комплекс даволашда янги толасимон сорбентининг яллиғланиш ва репаратив жараёнларни кечишига ижобий таъсири цитологик текширувда капилярларга бой грануляцион тўқималар хосил бўлиши ва полиморф ядроли лейкоцитларнинг кескин камайиши билан исботланган;
янги толасимон сорбентининг яллиғланган сохада хосил бўлган шишни камайтириш хусусияти динамикада РДС ва УТТ текшируви натижаларига кўра асосий гуруҳнинг назорат гурухга нисбатан махаллий жарохат соҳасида қоннинг чизиқли тезлигини (ҚЧТ) ортиши, периферик қон томирлардаги қаршиликнинг (RI) камайиши каби кўрсатгичлар билан исботланган;
ишлаб чиилган тиш-жағ тренингини қўлланилиши чайнов мушакларининг яллиғланиш контрактураси редукциясини тезлаштириши ва оғиз очилишини 5 кунда меъёрлашувига олиб келиши исботланган;
клиник кўрсатгичлар асосида пахта толасидан тайёрланган сорбент билан сорбцион-аппликацион терапия ва тиш-жағ тренингини қўллаш алгоритмини остеофлегмонларни комплекс давосига киритилиши орқали оғриқ синдромини камайиши, ажралма камайиши ва ярада грануляция хосил бўлиши ва барвақт эпителизацияга эришиш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий килиниши.
Тошкент давлат стоматология институти Эксперт Кенгашининг 2024 йил 2 майдаги 38-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик бўйича  : остеофлегмонани комплекс даволашда янги толасимон сорбентининг яллиғланиш ва репаратив жараёнларни кечишига ижобий таъсири ситологик текширувда капилярларга бой грануляцион тўқималар хосил бўлиши ва полиморф ядроли лейкоцитларнинг кескин камайиши билан исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий натижалар согʼлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент давлат стоматология институти клиникаси ва Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси амалий фаолиятига тадбиқ етилган (Тошкент давлат стоматология институти Эксперт Кенгашининг   2023 йил 11 ноябрдаги 04-з/30 сонли хулосаси). Мазкур услубий тавсияномалар юз-жағ соҳаси одонтоген флегмоналарини махаллий даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: шундан иборатки, яллиғланиш белгиларининг эрта камайиши даволаниш муддатини қисқартиради, бу еса бир бемордан ўрта ҳисобда ҳар бир кун учун 74000 сўм давлат буджетидан иқтисод қилинади.
иккинчи илмий янгилик бўйича  янги толасимон сорбентининг яллиғланган сохада хосил бўлган шишни камайтириш хусусияти динамикада РДС ва УТТ текшируви натижаларига кўра асосий гуруҳнинг назорат гурухга нисбатан махаллий жарохат соҳасида қоннинг чизиқли тезлиги(ЛСК) ортиши, периферик қон томирлардаги қаршиликнинг(РИ) камайиши каби кўрсатгичлар билан исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: таклиф этилган йирингли-яллиғланиш касалликларни даволаш усули юз-жағ жарроҳлари томонидан ҳам статсионар шароитда қўлланилиши мумкинлиги, даволаш муддатларини қисқартириши ва иқтисодий самарадорлиги билан изоҳланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: . Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Шунингдек, олинган илмий натижалар согʼлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент давлат стоматология институти клиникаси ва Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси амалий фаолиятига тадбиқ етилган (Тошкент давлат стоматология институти Эксперт Кенгашининг   2023 йил 11 ноябрдаги 04-з/30 сонли хулосаси). Мазкур услубий тавсияномалар юз-жағ соҳаси флегмона билан асоратланган ўткир одонтоген остеомиелитли беморларни махаллий даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Юз-жағ жарроҳлиги бўлимида остеофлегмона билан даволанган беморларнинг таклиф қилинган усул қўлланилган қисми анъанавий даво олган беморларга нисбатан эртароқ амбулатор кузатувга чиқарилган, бу эса иш қобилиятини тез тикланишига олиб келди. Шунингдек юз-жағ жарроҳлиги бўлимида юз-жағ соҳасининг остеофлегмонаси бўлган беморларнинг оʼртача ётиш муддати ҳам баҳоланди: янги таклиф қилинган сорбентни даволаш режимига киритилган беморлар касалхонада 4,6±0,5 кун қолишди, бу анʼанавий даволанишни олган беморлар гуруҳига нисбатан 3,7±0,6 кунга кам. Иқтисодий жиҳатдан бир бемор учун ўрта ҳисобда барча ҳаражатларни ҳисобга олган ҳолда 1 кунлик даволаниш суммасини 92500 сўм деб оладиган бўлсак, 3 кунлик даволаниш ҳаражати яъни (3х92500 сўм) 277500 сўм иқтисод қилинади. Агарда йилига ўртача 318 та операция ўтказилишини инобатга олсак (318х277500 сўм), йилига энг камида 88245000 сўм давлат буджетидан иқтисод қилинишига эришилади.
учуничи илмий янгилик: ишлаб чиқилган тиш-жағ тренингини қўлланилиши чайнов мушакларининг яллиғланиш контрактураси редуксиясини тезлаштириши ва оғиз очилишини 4,9±0,7 кунда меъёрлашувига олиб келиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: “Тиш-жағ тренинглари ёрдамида чайнов мушаклари ҳолатини меёрлашув динамикаси (тризм редуксияси) мушакларнинг функсионал текшируви (Гамбург тести) ва оғизнинг очилиш даражасини ўлчаш кўрсаткичлари бўйича кузатилиб, тренингдан фойдаланган беморлар гурухида яллиғланиш контрактурасини реабилитатсия босқичининг 4.9±0,7 кунда бартараф етилиши билан изоҳланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий натижалар согʼлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент давлат стоматология институти клиникаси ва Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси амалий фаолиятига тадбиқ етилган (Тошкент давлат стоматология институти Эксперт Кенгашининг   2023 йил 11 ноябрдаги 04-з/30 сонли хулосаси).  Мазкур услубий тавсияномалар юз-жағ соҳаси флегмона билан асоратланган ўткир одонтоген остеомиелитли беморларни махаллий даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: асосий гуруҳдаги беморларда тиш-жағ тренинг натижасида, кузатув даврида оғизни очилиш даражаси тўлиқ меёрлашмаган таққослаш гуруҳидаги беморлардан фарқли равишда, 5-7 кун давомида тризм (чайнов мушакларининг спазми) камайган. Олинган натижалар оператсиядан кейинги дастлабки даврда юз-жағ соҳасининг ўткир йирингли-яллиғланиш касалликларида “ДентаФит” тиш-жағ тренажеридан фойдаланиш самарадорлигини кўрсатади, бу еса пастки жағнинг яллиғланиш контрактурасини тез редукцияга эришишга ва яллиғланиш асоратлари ривожланишининг олдини олишга имкон беради, шунингдек биз ишлаб чиққан даволаш алгоритми жарроҳлик ва даволанишдан кейинги асоратларнинг сезиларли даражада камайишига олиб келади . Юз соҳасининг одонтоген флегмонаси бўлган беморлар касалхонада ўртача 7-10 кун даволанади, бир кунлик касалхонада ётиш 45000 сўм, озиқ - овқат маҳсулотлари 17500 сўм, дори воситалари 30 000 сўм. 10 кунга давлат бюджетидан 450 000 + 175000 + 300 000 = 925000 сўм ажратилиши керак. Тавсия етилган усул беморларнинг даволаниш самарадорлигини оширади, ортиқча ҳаражатларни камайтиради. Агар йилига ўртача 288 та оператсия ўтказилса, уларнинг 15 фоизида асоратлар кузатилади, 43 нафар беморга такрорий жарроҳлик аралашувлар талаб қилинади, харажатлар 294150000 сўмни ташкил қилади. Маҳаллий даволанишнинг тавсия етилган усули бўйича бир кун касалхонада ётиш - 45 000 сўм, маҳсулотлар - 17500 сўм, дори - дармонлар- 30000 сўм (5 кунга 225000 + 87500 + 150000 = 462000) 146916000 давлат бюджетидан ажратилади. Даволаш усулимизга кўра, беморнинг касалхонада қолиш муддати тавсия етилган даволаш самарадорлиги ҳисобига қисқартирилади ва шу билан йилига 147234000 сўмлик буджет маблағлари сарфи камайтирилишига еришилади..
тўртинчи илмий янгилик клиник кўрсатгичлар асосида пахта толасидан тайёрланган сорбент билан сорбцион-аппликацион терапия ва тиш-жағ тренингини қўллаш усули остеофлегмонларни комплекс давосига киритилиши орқали оғриқ синдромини камайиши, ажралма камайиши ва ярада грануляция хосил бўлиши ва барвақт эпителизатсияга эришиш асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: пахта толасидан олинган янги сорбентни жарохат соҳасига маҳаллий қўллаш орқали юз-жағ соҳасидаги одонтоген табиатдаги юмшоқ тўқималар флегмонаси бўлган беморларни даволаш учун инновацион усул яратиш ва жорий этишга йўналтирилган. олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент давлат стоматология институти клиникаси ва Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Тошкент давлат стоматология институти Эксперт Кенгашининг   2023 йил 11 ноябрдаги 04-з/30 сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Клиник кузатишлар натижалари шуни кўрсатдики, биз яратган даволаш усулидан фойдаланиш ярани йирингли-некротик тўқималардан тозаланиши, оғриқни камайтириш каби клиник белгиларининг намоён бўлишини камайтиради, яра ўчоғидаги эпителийнинг синтези ва тикланиши жараёнларини тезлаштиради, беморни касалхонада ётиш даврини қисқартиради. Янги пахта целлулозасидан олинган толасимон сорбент ортиқча қўшимчаларсиз, механик майдаланган тиббий буюм ҳисобланиб, эркин радикаллар сони кўплиги ҳисобига юқори бактериосид ҳусусиятга эга, шунингдек сорбцион хусусиятини юқорилиги туфайли яллиғланиш инфилтрати тез кичраяди, бу эса беморларда оғриқ ҳиссини камайишини таъминлайди, қолаверса тавсия этилган усул беморларнинг даволаниш самарадорлигини оширади, ортиқча ҳаражатларни камайтиради. Агар йилига ўртача 288 та жарроҳлик амалиёти ўтказилса, уларнинг 15 фоизида асоратлар кузатилади, 43 нафар беморга такрорий жарроҳлик аралашувлар талаб қилинади, харажатлар 294 150 000 сўмни ташкил қилади. Маҳаллий даволанишнинг тавсия этилган усули бўйича бир кун касалхонада ётиш - 45000 сўм, маҳсулотлар - 17500 сўм, дори - дармонлар- 30000 сўм (5 кунга 225000 + 87500 + 150000 = 462000) 146916000 давлат бюджетидан ажратилади. Даволаш усулимизга кўра, беморнинг касалхонада қолиш муддати тавсия етилган даволаш самарадорлиги ҳисобига қисқартирилади ва шу билан йилига 147234000 сўмлик буджет маблағлари сарфи камайтирилишига эришилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish