Sayt test rejimida ishlamoqda

Ташпулатова Махсума Хайрулла қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Коронавирус ассоцирланган нефропатияларда антиоксидант терапия самарадорлигини баҳолаш» 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Тib3134.
Илмий раҳбар: Сабиров Максуд Атабаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Мирвосит Мирвасикович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Муминов Даврон Кадирович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: коронавирус ассоцирланган нефропатияларда клиник-патогенетик механизмларни ўрганиш билан бирга антиоксидант терапия самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
коронавирус ассоцирланган нефропатияли беморларда буйрак фаолиятини  интерлейкин (ИЛ) -6 цитокинининг миқдорий ўзгаришлари билан узвий боғлиқлиги, шунингдек  касалликни кечишида ИЛ-1β миқдорини аҳамиятга эга эмаслиги исботланган;
коронавирус ассоцирланган нефропатияли беморларда буйрак фаолиятини буйрак ичи гемодинамикасини бузилишлари, яъни турли артерияларда максимал систолик ва якуний диастолик тезлик, томирларнинг резистентлик хамда пульс индекслари билан бевосита боғлиқлиги исботланган;
коронавирус ассоцирланган нефропатияли беморларни N-ацетилцистеин билан даволаш буйрак фаолияти, гемостаз тизими ва буйрак ичи гемодинамикаси кўрсаткичларига таъсир самарадорлиги асосланган;
коронавирус ассоцирланган нефропатияли беморларни даволашда N-ацетилцистеинни қўллаш билан буйраклар функционал ҳолатини сақлаб қолиш, сурункали буйрак касалликларини сонини ортишига йўл қўймаслик ва ўткир буйрак шикастланишини юзага келиш хавфини камайтириш исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент давлат стоматология институти эксперт кенгашининг 2024-йил 09-апрел №04х/33-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор коронавирус ассоцирланган нефропатия билан оғриган беморларда буйрак функсионал ҳолати ИЛ-6 цитокинининг миқдорий ўзгаришлари билан узвий бўғлиқлиги, шунингдек  касалликни кечишида ИЛ-1β миқдорини аҳамиятга эга эмаслиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: коронавирус ассоцирланган нефропатия билан оғриган беморларда буйрак функсионал ҳолати бахолаш мақсадида  қондаги  ИЛ-6 хамда ИЛ-1 цитокинининг миқдорини назорат қилиниши тавсия этилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  «Коронавирус ассотсирланган нефропатияларни антиоксидантлар билан даволашда цитокинлар динамикаси» услубий тавсиянома тасдиқланган (Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи Экспертлар Кенгашида 2023 йил 31 май 04-п/36-сон маълумотномаси) ) Сурхондарё вилояти Термиз шахрининг 2023 йил 10 июлдаги №14 буйруғига  биноан тадбиқ этилган ва Тошкент шахри Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантатсияси илмий – амалий тиббиёт маркази 2023 йил 5 июндаги №45 буйруғига биноан тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: коронавирус инфекциясига чалинган беморларда касалликни енгил кечиши кузатилган бўлсада, улардаги  ўткир буйраклар шикастланиши ва коронавирус ассоцирланган нефропатиялар юзага келиши кузатилган, уларда буйрак функционал ҳолати баҳолаш мақсадида  қондаги  ИЛ-6 цитокинининг миқдорини назорат қилиниши  буйраклар ўткир шикастланишини эрта аниқлаш имконини беради. Эришилган натижа коронавирус ассоцирланган нефропатиялар мавжуд беморларнинг ўткир буйрак шикастланиши юзага келиш эхтимоли пасайиб, нисбатан қиммат бўлган тадбир гемодиализ ва реанимацион давога бўлган талаб камайди, шунингдек аҳоли орасида ўлим сонини камайиши, ижтимоий – тиббий ва иқтисодий аҳамиятга хам эгадир. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  беморларнинг ҳаётига хавф солувчи, эрта ногиронлик ва ўлимга олиб келувчи коронавирус ассоцирланган нефропатиялар юзага келиши, нисбатан қиммат бўлган тадбир гемодиализ ва реанимацион давога бўлган талаб камайди, аҳоли орасида ўлим сони камайди, бу эса сарфланадиган ўрта ҳисобда 143 000 сўмни тежаш имконини берди. Бу соҳада меҳнатга лаёқатсизлик, ногиронлик ва даволашга қаратилган чора-тадбирларга бўлган талабни камайишига олиб келиши ҳисобига иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: коронавирус ассоцирланган нефропатияларда буйраклар функционал ҳолати критик даражада бузилади ва у меёр чегарасига нисбатан зардобда мочевинани 1,7 баробаргача ҳамда креатининни 2,1 баробаргача ошиб кетиши, шунингдек коптокчалар филтратсиясини диализ олди ҳолатигача (28,7 мл/мин.) пасайиши билан намоён бўлди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: «Коронавирус ассоцирланган нефропатияларда антиоксидант терапия самарадорлигини баҳолаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларидан Тошкент шахар Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантатсияси илмий – амалий тиббиёт маркази ва Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида тадбиқ этилган. (Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи Экспертлар Кенгашидан 2023-йил 31-майдаги 04-п/35-сонли хулоса олинган).
иккинчи илмий янгилик: беморларда буйрак фаолиятини буйрак ичи гемодинамикасини бузилишлари, яъни турли артерияларда максимал систолик ва якуний диастолик тезлик, томирларнинг резистентлик ва пулс индекслари билан бевосита боғлиқлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: доплерография ёрдамида аъзолар қон томирларини текшириш ёрдамида мазкур аъзоларнинг, хусусан буйракнинг қон айланиши ўзгаришлари, буйрак ичи гемодинамикаси ва томирлар қаршилигини баҳолаш асосида унинг функционал ҳолати ҳақида маълумотлар олиш, шунингдек нефропатияларни ташхислаш мумкин бўлади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши  «Коронавирус ассоцирланган нефропатияларни антиоксидантлар билан даволашда ситокинлар динамикаси» услубий тавсиянома тасдиқланган (Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи Экспертлар Кенгашида  2023 йил 31 май 04-п/36-сон маълумотномаси) Сурхондарё вилояти Термиз шахрининг 2023 йил 10 июлдаги №14 буйруғига  биноан тадбиқ этилган ва Тошкент шахри Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий – амалий тиббиёт маркази 2023 йил 5 июндаги №45 буйруғига биноан тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: коронавирус ассоцирланган нефропатияси бор бўлган беморларда SARS-CoV-2 инфекциясининг енгил кечишида ҳам сийдик синдроми мавжуд бўлган беморларда буйраклар доплерографияси текшируви ўтказилиши тавсия этилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: коронавирус ассоцирланган нефропатияси бор бўлган беморларнинг ҳаётига хавф солувчи, эрта ногиронлик ва ўлимга олиб келувчи сурункали буйраклар етишмовчилиги юзага келиши, нисбатан қиммат бўлган тадбир гемодиализ ва реанимацион давога бўлган талаб ҳамда аҳоли орасида ўлимни камайтириш учун ҳар 1 нафар беморга 128000 сўм текшириш харажатларини иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: коронавирус ассоцирланган нефропатияларда буйрак ичи гемодинамикасини бузилиши Vs max ҳамда Vd нинг назорат гуруҳига нисбатан ишончли (р<0,001) пасайиши, шунингдек RI ва PI кўрсаткичларини назорат гуруҳига нисбатан ишончли (р<0,001) ошиши билан намоён бўлди. Бу ўринда N-ацетилцистеин препаратини қўлланилиши Vs max ва Vd қийматларини тезлашиши ҳамда RI ва PI кўрсаткичларини пасайиши кузатилиб буйрак ичи гемодинамикасини ижобий томонга силжиши кузатилди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: «Коронавирус ассосирланган нефропатияларда антиоксидант терапия самарадорлигини баҳолаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларидан Тошкент шахри Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий – амалий тиббиёт маркази ва Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида тадбиқ этилган. (Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи Экспертлар Кенгашидан 2023-йил 31-майдаги 04-п/35-сонли хулоса олинган).
учинчи илмий янгилик: коронавирус ассоцирланган нефропатияли беморларни N-ацетилцистеин билан даволаш буйрак фаолияти ва гемостаз тизими кўрсаткичларига, буйрак ичи гемодинамикаси кўрсаткичларига таъсир самарадорлиги асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти:  N-ацетилцистеин препаратини қўлланилиши коронавирус ассоцирланган нефропатияларда Vs мах ва Vd нинг тезлашиши ҳамда RI ва PI нинг камайиши, интерлейкинларни мувофиқланиши ҳисобига буйраклар фаолиятини ижобий томонга силжишига, хусусан коптокчалар филтратсиясини яхшиланишига олиб келиши, яъни антиоксидантларнинг қўлланилиши SARS-CoV-2 инфекциясининг буйракларга бўлган цитопатик таъсири туфайли юзага келадиган оғир ренал асоратлар, яъни ўткир буйрак шикастланишини юзага келиш хавфини камайтириши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши « Коронавирус ассоцирланган нефропатияли беморларда буйрак ичи гемодинамикасига ацетилцистеинни самарадорлигини баҳолаш» номли услубий тавсиянома (Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи Экспертлар Кенгашида 2023-йил 31 май 04-п/36-сон маълумотномаси билан тасдиқланган) Сурхондарё вилояти Термиз шахрининг 2023 йил 10 июлдаги №14 буйруғига  биноан тадбиқ этилган ва Тошкент шахри Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий – амалий тиббиёт маркази 2023 йил 5 июндаги №45 буйруғига биноан тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: коронавирус ассоцирланган нефропатияларни даволашда мухим ахамият касб этадиган патогенетик омиллардан бири бўлган ситокинлар бўронини блокловчи препаратлар хисобланган ацетилцистеин буйрак коптокчаларидаги каппиллярларга ангиопротектив самара беради, шунингдек коптокчаларни яшовчанлигини оширади ҳамда энг асосийси коптокчалар филтрациясини оширишидир. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: SARS-CoV-2 инфекцияси билан касалланган беморларда  ўткир буйралар шикасланишини эрта аниқланиши буйраклар қон томирларини доплерографияси, ИЛ-6  миқдорини текширилиши ҳамда антиоксидант даво мақсадида  N-ацетилцистеин препаратини қўлланилиши беморларни сурункали буйрак касаллиги ва гемодиализга бўлган талабни камайтиради ва ҳар бир бемордан 37 710 000 сўмни тежашга имкон беради. Хулоса:    олинган натижаларга кўра N-ацетилцистеин препаратини коронавирус ассоцирланган нефропатияларда қўлланилиши, ушбу беморларда оптимал стандарт терапия танлаш орқали сурункали буйрак касаллиги ва гемодиализга бўлган талаб камайди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: «Коронавирус ассоцирланган нефропатияларда антиоксидант терапия самарадорлигини баҳолаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларидан Тошкент шахри Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий – амалий тиббиёт маркази ва Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида тадбиқ этилган. (Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи Экспертлар Кенгашидан 2023-йил 31-майдаги 04-п/35-сонли хулоса олинган).
тўртинчи илмий янгилик: коронавирус ассоцирланган нефропатияли беморларни даволашда N-ацетилцистеинни қўллаш билан буйраклар морфологик ҳамда функционал ҳолатини сақлаб қолиш, сурункали буйрак касалликларини сонини ортишига йўл қўймаслик ва ўткир буйрак шикастланишини юзага келиш хавфини камайтириши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: коронавирус ассоцирланган нефропатиялар билан касалланган беморларда лаборатор кўрсаткичларни яхшилаш мақсадида индивидуал ёндашиб антиоксидант даво танланиш лозим. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: «Коронавирус ассоцирланган нефропатияли беморларда буйрак ичи гемодинамикасига ацетилцистеинни самарадорлигини баҳолаш» номли услубий тавсиянома (Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи Экспертлар Кенгашида 2023-йил 31 май 04-п/36-сон маълумотномаси билан тасдиқланган) ) Сурхондарё вилояти Термиз шахрининг 2023 йил 10 июлдаги №14 буйруғига  биноан тадбиқ этилган ва Тошкент шахри Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий – амалий тиббиёт маркази 2023 йил 5 июндаги №45 буйруғига биноан тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: коронавирус ассоцирланган нефропатияларни даволашда мухим ахамият касб этадиган патогенетик омиллардан бири бўлган цитокинлар бўронини блокловчи препаратлар ҳисобланган ацетилцистеин буйрак коптокчаларидаги каппиллярларга ангиопротектив самара беради. Энг асосийси коптокчалар филтратсиясини оширишидир,  беморларга индивидуал антиоксидант даво танлашга ва бу орқали юзага келиши мумкин бўлган ўткир асоратлар ҳамда эрта ўлим хавфини камайтиради.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: берилган тавсияларга амал қилинганда беморларда ўткир буйраклар шикастланиши аниқланганда антиоксидант дори воситаси индивидуал танланган ҳолда хар бир бемор 71 200 сўмни тежаш имконини беради. Хулоса: N-ацетилцистеин препаратини қўлланилиши коронавирус ассоцирланган нефропатияларда Vs мах ва Vd нинг тезлашиши ҳамда RI ва PI нинг камайиши, интерлейкинларни мувофиқлашиши ҳисобига буйраклар фаолиятини ижобий томонга силжишига, хусусан коптокчалар филтратциясини 45,1 мл/мин.гача кўтарилишига олиб келди. Антиоксидантларнинг қўлланилиши SARS-CoV-2 инфекциясининг буйракларга бўлган цитопатик таъсири туфайли юзага келадиган оғир ренал асоратлар, яъни ўткир буйрак шикастланишини юзага келиш хавфини камайтирди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: «Коронавирус ассоцирланган нефропатияларда антиоксидант терапия самарадорлигини баҳолаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларидан Тошкент шахри Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий – амалий тиббиёт маркази ва Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида тадбиқ этилган. (Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи Экспертлар Кенгашидан 2023-йил 31-майдаги 04-п/35-сонли хулоса олинган).

Yangiliklarga obuna bo‘lish