Sayt test rejimida ishlamoqda

Махаматходжаева Хулкар Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Анкилозловчи спондилоартритда цитокинлар ва тоғай тўқимаси маркерларининг клиник-диагностик ва прогностик ахамияти» 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.I.PhD/Tib3752.
Илмий раҳбар: Набиева Дилдора Абдумаликовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Шодиқулова Гуландом Зикрияевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Хожиакбар Хатамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: анкилозловчи спондилоартрит билан оғриган беморларда цитокинлар ва тоғай тўқима маркерларини касаллик босқичига мос ҳолда диагностик ва прогностик ахамиятини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
анкилозловчи спондилоартритнинг дастлабки босқичида IL-23 юқори даражада, кейинги босқичларида унинг миқдорининг пасайиши, жараён фаоллигини билдирувчи маркер эканлиги асосланган;
касалликнинг рентгенологик босқичлари ошиб борган сари YKL-40 даражасининг пасайиши патогенетик асосланган;
интерлейкин-23 ва тоғай гликопротеини даражалари билан касалликнинг бошқа фаоллик индекслари ўртасида кучли манфий кореляцион боғлиқлик мавжудлиги исботланган;
касаллик эрта босқичида YKL-40 миқдорининг баланд бўлиши тоғай деструкцияси авж олганлик даражасини билдирувчи ташхисий маркер сифатида хизмат қилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 09-апрелдаги 04/092-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: анкилозловчи спондилоартритнинг дастлабки босқичида IL-23 юқори даражада, кейинги босқичларида унинг миқдорининг пасайиши, жараён фаоллигини билдирувчи маркер эканлиги асосланган;
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бухоро вилояти кўп тармокли тиббиёт клиникасида 14.11.2023- йилдаги 103- сонли буйруқ, ҳамда Республика ихтисослашган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий марказида 17.11.2023- йилдаги 54-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган;
 Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Анкилозловчи спондилоартритда цитокинлар ва тоғай тўқимаси маркерларининг беморларда аниқланиши ва даво муолажаларини эрта фурсатда амалга оширилиши, касаллик фаоллигини камайишига ва   унинг натижасида мехнатга лаёқатсизлик муддатини 30%га камайтиришга олиб келади.
Тадқиқот натижалари асосида олинган маълумотлар анкилозловчи спондилоартритли беморларда касалликни эрта босқичларда аниқлаш ва касаллик авж олиб боришини ва асоратларини олдини олган холда битта бемор учун стационар шароитда даволанишнинг бир кунлик харажати: 284500 ни ташкил этса, бир курс даволаниш учун 1622500 ни иқтисод қилиш имконини беради.
Хулоса: анкилозловчи спондилоартритда беморларда касалликни эрта ташхислаш, касаллик ривожланиши ва асоратларини олдини олиш орқали бир нафар бемор хисобига бюджет маблағларини 1622500 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Анкилозловчи спондилоартритда цитокинлар ва тоғай тўқимаси маркерларининг клиник-диагностик ва прогностик ахамияти”  мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси 2023- йил 01- ноябрдаги 09-09928-сонли хатлари юборилган.
Иккинчи илми йянгилик: Касаллик эрта босқичида тоғай гликопротеини миқдорининг баланд бўлиши тоғай деструкцияси авж олганлик даражасини билдирувчи ташхисий маркер сифатида хизмат қилиши асосланган;  
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт клиникасида  14.11.2023- йилдаги 103- сонли буйруқ, ҳамда Республика ихтитсослашган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий маркази бўйича 17.11.2023- йилдаги 54-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган;
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Анкилозловчи спондилоартритни  кейинг босқичларга эрта фурсатда ўтмаслиги имконини беради.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот натижалари асосида беморларда тоғай гликопротеини миқдорини   аниқлаш  ва кўрсатгичига мос равишда давони ўз вақтида бошлаш, беморлар ногиронлигини кескин камайишига ва доимий стацинар даволанишларни кескин камайишига олиб келади.
Хулоса: Касалликнинг эрта босқичида тоғай гликопротеини миқдорини аниқлаш ва ўз вақтида бошлаш беморлар ногиронлигини кескин камайишига ва доимий стацинар даволанишларни кескин камайиши инкониятини беради.
Учинчи илмий янгилик: Интерлейкин-23 ва тоғай гликопротеини даражалари билан касалликнинг бошқа фаоллик индекслари ўртасида кучли манфий кореляцион боғлиқлик мавжудлиги исботланган;
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт клиникасида  14.11.2023- йилдаги 103- сонли буйруқ, ҳамда Республика ихтитсослашган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий маркази бўйича 17.11.2023- йилдаги 54-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган;
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: анкилозловчи спондилоартритли беморларда бемор ҳолатини баҳолаш орқали беморларда касаллигини аниқлаш ва даво муолажаларини эрта фурсатларда амалга ошириш туфайли касаллик фаоллиги  камайиши натижасида беморларда ногиронлик олди олинади ва ҳаёт сифати яхшиланади.
 Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Рентгенгача бўлган босқичда касалликнинг аниқланиши, ўз вақтида эрта ташхис қўйилиб, даво муолажаларини тезкор бошлаб касалликни ремиссияга олиб келиниши, дори қабул қилиш давомийлигини камайишини имконини беради.
Хулоса: анкилозловчи спондилоартрит ли беморларда касалликни эрта ташхислаш, касалликни ремиссияга олиб келиш, дори қабул қилиш давомийлигини камайишини иқтисод қилиш имконини беради.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: анкилозловчи спондилоартритда цитокинлар ва тоғай тўқимаси маркерларининг клиник-диагностик ва прогностик ахамияти”  мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси Тошкент тиббиёт академияси 2023- йил 01- ноябрдаги 09-09928-сонли хатлари юборилган.
Тўртинчичи илмий янгилик: Касаллик эрта босқичида тоғай гликопротеини миқдорининг баланд булиши тоғай деструкцияси авж олганлик даражасини билдирувчи ташхисий маркер сифатида хизмат қилиши асосланган;
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт клиникасида  14.11.2023- йилдаги 103- сонли буйруқ, ҳамда Республика ихтисослашган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий маркази бўйича 17.11.2023- йилдаги 54-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган;
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: анкилозловчи спондилоартритли беморларда касалликни эрта босқичларда аниқланиши натижасида даволанишни  эрта бошланиши даволаниш самарадорлиги ортишига, ногиронликни  ва асоратларини олдини олишга олиб келган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот натижалари асосида беморларда касалликни эрта босқичларда аниқлаш ва даволашда ишлатиладиган дори воситалари учун бюджет маблағларидан бир кунлик ўртача 123000 сўм, бир курс даволаниш учун эса 615000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.
Хулоса: анкилозловчи спондилоартритли беморларда касаллик эрта босқичида тоғай гликопротеини миқдорини, касалликни бошқа клиник белгилари билан биргаликда аниқланиши ўз вақтида тўғри ташхис қўйиш имкониятини беради.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “анкилозловчи спондилоартритда цитокинлар ва тоғай тўқимаси маркерларининг клиник-диагностик ва прогностик ахамияти”  мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси Тошкент тиббиёт академияси 2023- йил 01-ноябрдаги 09-09928-сонли хатлари юборилган.
“Анкилозловчи спондилоартритда цитокинлар ва тоғай тўқимаси маркерларининг клиник-диагностик ва прогностик ахамияти” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси 2023- йил  01-ноябрдаги 09-09928-сонли хатлари юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish