Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуразакова Мухайё Дилшодовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўт йўллари патологияси мавжуд ҳомиладорларда акушерлик ва перинатал асоратларини камайтириш мақсадида ҳомиладорликни олиб боришни оптималлаштириш” 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tib1469.
Илмий рахбар: Бабаджанова Гулжахон Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12. 2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Зуфарова Шахноза Алимджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримова Феруза Джавдатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўт пуфаги касалликлари мавжуд ҳомиладор аёлларда акушерлик ва перинатал асоратларни ривожланишида эндотелиал дисфункция ролини аниқлаш, ушбу асоратларни камайтиришда замонавий башоратлаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали холецистит мавжуд ҳомиладор аёлларда гипертензив синдром ривожланишининг хавф омиллари анамнез, клиник-лаборатор кўрсаткичлар ва функционал текширув усуллари асосида касаллик ривожланишидаги патоморфологик ўрни исботланган;
сурункали холецистит мавжуд ҳомиладор аёлларда гипертензив синдром ривожланиши қон зардоби таркибидаги липидлар ҳолати – холестерин, паст зичликдаги липопротеинлар, триглицеридлар, яллиғланиш олди цитокинлари - ўсимта некрози омили-α (TNF-α), интерлейкин-1β (IL-1β), интерлейкин-6 (IL-6) ва эндотелиал дисфункция маркери - ҳужайра адгезиясининг васкуляр молекуласи (VCAM-1) даражасига боғлиқлиги исботланган;
ҳомиладорлик даврида ўт пуфаги касалликлари мавжуд аёлларда гипертензив синдром ва унинг асоратлари (индукцияланган муддатдан олдинги туғруқ, оператив туғруқлар, чала чақалоқларнинг туғилиши, ҳомиланинг ривожланишдан ортда қолиши синдроми, акушерлик қон кетишлари ва чилла даври асоратлари) ривожланишининг хавф гуруҳларини аниқлаш учун прогностик шкала яратилганлиги исботланган;
ўт пуфаги касалликлари мавжуд аёлларда оғир преэклампсия, акушерлик ва перинатал асоратларни камайтириш мақсадида гипертензив синдром ривожланиши хавфи бўлган ҳомиладор аёлларни олиб бориш ва даволаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси эксперт кенгашининг 2024 йил 9 апрелдаги 04/100-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2023-йил 9-октабрдаги 09-08801-сон хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: сурункали холецистит мавжуд ҳомиладор аёлларда гипертензив синдром ривожланишининг хавф омиллари анамнез, клиник-лаборатор кўрсаткичлар ва функционал текширув усуллари асосида ўрганилди, касаллик ривожланишидаги ўрни аниқланганлиги Республика Перинатал марказининг 19.10.2023 йил №01/373-сонли ва Тошкент шаҳар 3-сонли туғруқ мажмуасининг 11.10.2023 йил №123-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: текширув асосида ўт пуфаги касалликлари мавжуд ҳомиладор аёлларда гипертензив синдром ривожланишини олдини олиш учун тавсиялар бериш орқали мавжуд ҳомиладорликда касалликни эрта ташхислаш натижасида ҳомиладорликни узайтириш имкониятлари оширилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: хавф омилларини эътиборга олган ҳолда сурункали холецистит фонида гипертензив синдром юзага чиқишини 17 нафар ҳомиладор аёлларда эрта аниқлаш имкони бўлди, бу шифокорга мурожаат қилиш учун минимал 60000 сўм ва ҳомиладорларни шифохонада 1 кун ётиш тўлови учун минимал 76500 сўм, умумий 136500 сўмга харажатларни қисқартиришга асос бўлди.  Умумий 17 нафар ҳомиладор аёлга ҳисобланганда 2320500 сўмни иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: хавф гуруҳи аёлларида ҳомиладорликни олиб боришнинг индивидуал ёндашуви акушерлик асоратларини учрашишини камайишига, шунингдек, 1 нафар ҳомиладор аёлнинг бир марталик кўрик ва бир кунлик шифохонада бўлиш вақти учун 136500 сўмни иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: сурункали холецистит мавжуд ҳомиладор аёлларда гипертензив синдром ривожланиши қон зардоби таркибидаги липидлар ҳолати – холестерин, паст зичликдаги липопротеинлар, триглицеридлар, яллиғланиш олди цитокинлари - ўсимта некрози омили-α (TNF-α), интерлейкин-1β, интерлейкин-6 ва эндотелиал дисфункция маркери - ҳужайра адгезиясининг васкуляр молекуласи (VCАМ-1) даражасига боғлиқлиги исботланган. Комплекс текширувлар ва VCАМ-1 даражасини (>270 нг/мл) аниқлаш нафақат гипертензив синдром ривожланиши хавфини, балки жараённинг чуқурлашишини билдирадиган кўрсаткич хисобланади. Унинг миқдорининг 550,0 нг/мл.дан баланд бўлиши преэклампсия оғир даражага ўтганлигини кўрсатиши исботланганлиги Республика Перинатал марказининг 19.10.2023 йил №01/373-сонли ва Тошкент шаҳар 3-сонли туғруқ мажмуасининг 11.10.2023 йил №123-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: холестерин, паст зичликдаги липопротеинлар, триглицеридлар, ўсимта некрози омили-α, интерлейкин-1β, интерлейкин-6 ва VCАМ-1 даражаси ҳомиладорлик даврида акушерлик ва перинатал асоратларни ривожланишида юқори прогностик аҳамияти ва самарадорлигини исботлашга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали холецистит ва преэклампсия ўртасидаги патогенетик умумийликни ўрганиш ва индивидуаллашган ҳомиладорликни олиб бориш натижалари ҳомиладорлик асоратларининг сонини, даволаниш вақтини қисқартиришга имкон берди. Сурункали холецистит фонида ривожланган гипертензив синдром натижасида шифокорга мурожаат қилиш учун минимал 60000 сўм ва ҳомиладорларни шифохонада бир кун ётиш тўлови учун минимал 76500 сўм, умумий 136500 сўм иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: Ҳомиладорларда сурункали холецистит мавжуд бўлганда, акушерлик асорати туфайли даволанишига оилавий поликлиника шароитида бир марталик қатнов учун 60000 сўм ва шифохонада бўлиш вақти учун минимал 76500 сўм иқтисод қилинади. Умумий 1 нафар ҳомиладор аёлга бир кунлик учун 136500 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: ҳомиладорлик даврида ўт пуфаги касалликлари мавжуд аёлларда гипертензив синдром ва унинг асоратлари (индукцияланган муддатдан олдинги туғруқ, оператив туғруқлар, чала чақалоқларнинг туғилиши, ҳомиланинг ўсишдан ортда қолиши синдроми, акушерлик қон кетишлари ва чилла даври асоратлари) ривожланишининг хавф гуруҳларини аниқлаш учун прогностик шкала яратилганлиги исботланганлиги Республика Перинатал марказининг 19.10.2023 йил №01/373-сонли ва Тошкент шаҳар 3-сонли туғруқ мажмуасининг 11.10.2023 йил №123-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган прогнозлаш усули клиник олди босқичларида преэклампсияни аниқлаш имконини беради. Бу эса преэклампсия натижасида юзага келадиган муддатдан олдинги индукцияланган ва оператив туғруқларни камайтиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўт пуфаги ва йўллари касалликлари мавжуд ҳомиладорларни олиб боришда тавсия этилган башоратлаш шкаласи асосида олиб борилган аёлларда ташхислаш мақсадида комплекс текширув таркибида VCАМ-1 даражасини аниқлаш орқали муддатидан олдинги туғруқ ва асоссиз тиббий аралашувларни камайтириш йўли билан 1 нафар ҳомиладор аёлга энг камида 2076500 сўмни иқтисод қилиш имконини беради. Бунда шифохонада бўлиш вақти учун минимал 76500 сўм ва кесарча кесиш амалиётига кетадиган харажатлар 2000000 сўмни ташкил этади. Хулоса: ўт пуфаги касалликлари мавжуд ҳомиладорларда гипертензив синдром ривожланишини башорат қилиш учун тавсия этилган ташхислаш шкаласи асосида олиб борилган аёлларда VCАМ-1 миқдорини аниқлаш орқали оғир преэклапмсия оқибатида юзага келадиган муддатидан олдинги туғруқ ва асоссиз тиббий аралашувларни камайтириш йўли билан ҳомиладорларни шифохонада бўлиш ва кесарча кесиш амалиётига кетадиган харажатлар иқтисод қилинади. Умумий 1 нафар ҳомиладор аёлга 2 076 500 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: ўт пуфаги касалликлари мавжуд аёлларда оғир преэклампсия, акушерлик ва перинатал асоратларни камайтириш мақсадида гипертензив синдром ривожланиши хавфи бўлган ҳомиладор аёлларни олиб бориш ва даволаш алгоритми ишлаб чиқилгани Республика Перинатал марказининг 19.10.2023 йил №01/373-сонли ва Тошкент шаҳар 3-сонли туғруқ мажмуасининг 11.10.2023 йил №123-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган алгоритмни татбиқ этиш орқали ўт пуфаги касалликлари фонида гипертензив синдром ривожланиши бўйича юқори хавф гуруҳига кирувчи ҳомиладор аёлларда акушерлик ва перинатал асоратларни камайтириш орқали ҳомиладорликни узайтириш ва оператив туғруқлар сонини қисқартиришга эришилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали холецистит мавжуд ҳомиладор аёлларда гипертензив синдром ривожланишининг хавфи бўлган аёлларни олиб бориш ва даволаш алгоритмини қўллаб оғир преэклампсияни олдини олиш орқали туғруқни табиий йўл билан олиб боришга (768000-1025200 сўм) эришилди ва шифохонада бўлиш вақти 5 кундан 3 кунга камайиб, 2 кун учун минимал 170 000 сўм иқтисод қилинди. Умумий хисобда 1402000 сўмни иқтисод қилишга эришилди. Хулоса: ўт йўллари касалликлари мавжуд ҳомиладор аёлларда гипертензив синдром ривожланишининг хавфи бўлган аёлларни олиб бориш ва даволаш алгоритмини татбиқ этиш оғир преэклампсия ривожланишини, акушерлик ва перинатал асоратларни камайтиришга ёрдам берди ва 1 нафар ҳомиладор аёл ҳисобига 1402000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish