Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирхаётова Нозимахон Анвар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали мия ишемиясида перфузиянинг ва мия метаболизимининг хусусиятлари, терапияни оптималлаштириш» 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2770.
Илмий рахбар: Рахимбаева Гульнора Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/05.05.2023.Tib.30.04.
Расмий оппонентлар: Таджиев Мирхотам Мирхошимович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Карпов Сергей Михайлович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали мия ишемиясининг турли босқичлари билан касалланган беморларда инсульт ривожланиш хавфини аниқлаган ҳолда церебрал гемодинамика ҳолати ва метаболик дисбаланс қонуниятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
CМИнинг ҳар бир босқичи учун бош миянинг асосий соҳаларидаги церебрал гемодинамика, қон оқими тезлиги (CBF), 1 дақиқада 100 гр мия моддаси учун қон ҳажми (CBV) ва секундларда ўртача қон ўтиш вақти (МТТ)ни ўлчаш зарурлиги асосланган;
бош мия қон айланиш тизимидаги структуравий-функционал ўзгаришларни таҳлил қилиш учун БЦТ УТДС, ТКДС ва контраст билан МРТ- перфузия, МСКТ-перфузия текширувларидан фойдаланган ҳолда СМИнинг турли босқичларида церебрал метаболизм ва функцияларнинг патологик ўзгаришлари исботланган;
церебрал метаболизм ва перфузияни ҳисобга олган ҳолда инновацион эндоваскуляр даволаш усуллари ёки консерватив усуллар ёрдамида касаллик ривожланишининг олдини олиш ва инсульт хавфи юқори бўлган беморларни ўз вақтида аниқлаш имконини берадиган CМИ билан касалланган беморларда инсульт хавфини баҳолаш учун прогностик матрица ишлаб чиқилган;
СМИнинг турли босқичларида мия перфузияси ҳолатини комплекс диагностика қилиш мезонларини оптималлаш орқали касалликнинг ҳар бир босқичи учун индивидуал кўрсатмаларга қараб табақалаштирилган даволаш тактикалари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши.
Тошкент тиббиёт академияси Эксперт кенгашининг 2024 йил 17 январдаги 01/059-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тошкент тиббиёт академиясининг 2022 йил 15 майдаги 679-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: CМИнинг ҳар бир босқичи учун бош миянинг асосий соҳаларидаги церебрал гемодинамика, қон оқими тезлиги (CBF), 1 дақиқада 100 гр мия моддаси учун қон ҳажми (CBV) ва секундларда ўртача қон ўтиш вақти (МТТ)ни ўлчаш зарурлиги асослангани «AKFA MEDLINE» МЧЖнинг кўп тармоқли шифохонаси бўйича 08.09.2023 йилдаги 167-сон ҳамда Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази бўйича 08.09.2023 йилдаги 51-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: СМИнинг турли босқичларида бош миянинг асосий соҳаларидаги церебрал перфузия хусусиятларининг роли, хусусан, 1 дақиқада 100 гр мия моддаси учун қон ҳажми, қон ўтишининг тезлиги ва секундларда минимал қон ўтиш вақти каби параметрларнинг неврологик статусда асосланганлиги функционал ўзгаришларни яхшилаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: СМИда қон оқими тезлиги, дақиқасига қон ўтиш ҳажми, секундларда қон ўтишнинг минимал вақтини белгилаш орқали церебрал перфузия ҳолатини баҳолаш мақсадида шифохонада бир кунлик даволаниш 106000 сўм (шифохона шароитида даволаниш давомида дори-дармонлар учун 61666 сўм, бир кунлик озиқ-овқат учун 24027 сўм, хўжалик харажатлари 37413 сўм)ни ташкил этади. Хулоса: СМИ билан оғриган беморларда церебрал перфузияни ўрганиш, касалликнинг турли босқичларида қон оқими тезлиги, дақиқасига қон ўтиш ҳажми ва секундларда қон ўтишнинг минимал вақтини аниқлаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 229106 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: бош мия қон айланиш тизимидаги структуравий-функционал ўзгаришларни таҳлил қилиш учун контраст билан БЦТ УТДС, ТКДС, МРТ- перфузия ва МСКТ-перфузия текширувларидан фойдаланган ҳолда СМИнинг турли босқичларида церебрал метаболизм ва функцияларнинг патологик ўзгаришлари исботлангани «AKFA MEDLINE» МЧЖнинг кўп тармоқли шифохонаси бўйича 08.09.2023 йилдаги 167-сон ҳамда Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази бўйича 08.09.2023 йилдаги 51-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бош мия қон айланиш тизимидаги структуравий-функционал ўзгаришларни таҳлил қилиш учун контраст билан БЦТ УТДС, ТКДС, МРТ-перфузия ва МСКТ-перфузия текширувларидан фойдаланган ҳолда СМИнинг турли босқичларида церебрал метаболизм ва перфузияни ўрганиш неврологик ўзгаришлар натижасида пайдо бўладиган асоратларни камайтириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: бош мия қон айланиш тизимидаги структуравий-функционал ўзгаришларни таҳлил қилиш мақсадида контраст билан БЦТ УТДС, ТКДС, МРТ-перфузия ва МСКТ-перфузия текширувларидан фойдаланган ҳолда СМИнинг турли босқичларида церебрал метаболизм ва перфузияни ва уларнинг беморлар ҳаёт сифатига таъсирини инструментал тадқиқотлар орқали ўрганишда бюджет маблағларини иқтисод қилиш бир нафар бемор учун 950000 сўмни, МСКТ ёрдамида аниқлашда эса 850000 сўмни ташкил этган.  Хулоса: бош мия қон айланиш тизимидаги структуравий-функционал ўзгаришларни таҳлил қилиш мақсадида контраст билан БЦТ УТДС, ТКДС, МРТ-перфузия ва МСКТ-перфузия текширувларидан фойдаланган ҳолда СМИнинг турли босқичларида церебрал метаболизм ва перфузияни аниқлаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 18000000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: церебрал метаболизм ва перфузияни ҳисобга олган ҳолда инновацион эндоваскуляр даволаш усуллари ёки консерватив усуллар ёрдамида касаллик ривожланишининг олдини олиш ва инсульт хавфи юқори бўлган беморларни ўз вақтида аниқлаш имконини берадиган CМИ билан касалланган беморларда инсульт хавфини баҳолаш учун ишлаб чиқилган прогностик матрица «AKFA MEDLINE» МЧЖнинг кўп тармоқли шифохонаси бўйича 08.09.2023 йилдаги 167-сон ҳамда Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази бўйича 08.09.2023 йилдаги 51-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: церебрал метаболизм ва перфузияни ҳисобга олган ҳолда CМИ билан касалланган беморларда инсульт хавфини баҳолаш учун яратилган прогностик матрица ёрдамида беморларни ўз вақтида аниқлашнинг юқори самарадорлиги баҳоланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: церебрал метаболизм ва перфузияни ҳисобга олган ҳолда CМИ билан касалланган беморларда инсульт хавфини баҳолаш учун яратилган, инсульт хавфи юқори бўлган беморларни ўз вақтида аниқлаш имконини берувчи прогностик матрица ёрдамида йиллик иқтисод қилиш қиймати: IA = M×(AX – AY)=65000 сўм×(12-4)=520000 сўм. Бу ерда, М – шифокорга бир марта мурожаатнинг ўртача қиймати; АХ ва АY – асосий ва тавсия этилаётган вариантларда бир касалликни даволаш учун шифокорга мурожаатлар сони. Хулоса: церебрал метаболизм ва перфузияни ҳисобга олган ҳолда CМИ билан касалланган беморларда инсульт хавфини баҳолаш учун яратилган прогностик матрица 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 520000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: СМИнинг турли босқичларида мия перфузияси ҳолатини комплекс диагностика қилиш алгоритмини оптималлаш орқали ҳар бир касаллик босқичи учун индивидуал кўрсатмаларга қараб ишлаб чиқилган табақалаштирилган даволаш тактикалари «AKFA MEDLINE» МЧЖнинг кўп тармоқли шифохонаси бўйича 08.09.2023 йилдаги 167-сон ҳамда Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази бўйича 08.09.2023 йилдаги 51-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: CBF ва MTT даражаларини ҳисобга олган ҳолда CМИнинг турли босқичлари билан оғриган беморлар учун амбулатор-профилактика чоралари, миллий стандартлар ва даволаш протоколларига асосланган терапевтик ёндашувларни таклиф қилиш имконини берувчи комплекс диагностик ёндашув ва даволаш тактикалари орқали касалликларни даволашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: CBF ва MTT даражаларини ҳисобга олган ҳолда CМИнинг турли босқичлари билан оғриган беморлар учун амбулатор-профилактика чоралари, миллий стандартлар ва даволаш протоколларига асосланган терапевтик ёндашувларни табақалаштириш чора-тадбирларининг жорий қилиниши натижасида моддий харажатлар миқдорини 23,1% га камайтиришга эришилган. Хулоса: СМИни комплекс ташхислаш, терапевтик ёндашувларни табақалаштириш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 23,1% га иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish