Sayt test rejimida ishlamoqda

Исиргапова Сарвиноз Нарзуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Режали гемодиализдаги аёллар ҳаёт сифатига гормонал ўзгаришларни таъсир хусусиятлари» 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Tib3130.
Илмий раҳбар: Сабиров Максуд Атабаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Рахимова Дилором Алимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Жабборов Озимбой Отахонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади режали гемодиализ қабул қилаётган аёлларда гормонал ўзгаришлар, электролит мувозанати бузилишларини ўрганиш билан бирга ҳаёт сифати ва комплекс даво натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
климактерик синдром кузатилган режали гемодиализ олаётган беморларни даволашда гормонал ўзгаришларни фитоэстероген дори-воситаси билан коррекция қилиш орқали 73% ҳолатда қондаги эстероген миқдорини яхшиланиши натижасида ижобий самара бериши асосланган;
режали гемодиализ олаётган климактерик ёшдаги аёлларда фитоэстероген дори-воситасини қўллаган ҳолда қондаги электролит мувозанатини яхшилаш имконияти асосланган;
режали гемодиализ олаётган климактерик ёшдаги аёлларда фитоэстероген дори-воситасини қўллаганда организмдаги гормонал муҳитни  яхшиланиши ҳисобига беморлар ҳаёт сифатини ижобий томонга ўзгариши аниқланган;
фитоэстероген дори-воситасини режали гемодиализ олаётган климактерик ёшдаги аёлларда қўллаганда кальций-фосфор мувозанатини яхшиланиши ва қондаги паратгормон миқдори камайиши ҳисобига суяклар минерал таркиби яхшиланиши исботланган;
IV. Тадқикот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент давлат стоматология институтининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023-йил 19-октабрдаги 04-з/25 сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: климактерик синдром кузатилган режали гемодиализ олаётган беморларни даволашда гормонал ўзгаришларни фитоэстероген дори-воситаси билан коррекция қилиш орқали 73% ҳолатда қондаги эстероген миқдорини яхшиланиши натижасида ижобий самара бериши асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида 09.08.2023 йилдаги № 79-Т сонли буйруқ ва Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида 01.08.2023 йилдаги №21 сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: климактерик ёшдаги режали гемодиализ олаётган беморларга ўринбосувчи фитоестероген “Монопоуз эссел” дори-воситасини тавсия этиш, қондаги эстероген миқдорини яхшилашга, ҳаёт сифати кўрсаткичларини ижобий томонга ўзгаришига, кузатилиши мумкин бўлган бошқа тизим касалликларни ривожланишини олдини  олишга эришиш имконини беради. Дори-воситасини климактерик синдромнинг енгил даражаларида тавсия этилиши натижасида касаллик ҳисобига ривожланиши мумкин бўлган асоратлар олди олинади ва уларни даволаш учун кетадиган харажатларни камайтиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ўтказилган текширувлар натижаларига кўра, сурункали буйрак касаллиги V босқичи билан касалланган климактерик ёшдаги беморларда гормонал ўзгаришлар сабабли турли даражада соматик касалликлар кузатилади. Тадқиқотимиз мобайнида беморларга ўрин босувчи терапия ҳамда фитоестерогенларни қўллаш ёрдамида гормонал ҳолат, ҳамда организмни руҳий ва жисмоний ҳолатида ижобий ўзгаришларга эришилди. Натижада режали гемодиализ олаётган беморларни умр давомийлиги оширилади, гемодиализ тадбиридан кейин эҳтимолли реанимация бўлимида ётиш ўринлари қисқаради, аҳоли орасида ўлим камайиб, ижтимоий-тиббий ва иқтисодий аҳамият касб этади. Хулоса: Ушбу илмий изланиш даволаш муассасаларида режали гемодиализ олаётган гормонал ўзгариш кузатилган беморларнинг даво самарадорлигини ошириш ва ҳаёт сифатини яхшилашга бағишланган. Тадбиқ натижаларида беморда юзага келиши мумкин бўлган турли асоратлар ва ҳаёт сифатини бузилишини олдини олади. Даволаш самарадорлиги 73% га ва беморларнинг ҳаёт сифатини 78% га, ҳамда ногиронлик муддатлари 82% га қисқартирилиши аниқланди.
иккинчи илмий янгилик: режали гемодиализ олаётган климактерик ёшдаги аёлларда фитоэстероген дори-воситасини қўллаган ҳолда қондаги электролит мувозанатини яхшилаш имконияти асосланган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Климактерик ёшдаги режали гемодиализ олаётган беморларга ўринбосувчи фитоестероген “Монопоуз эссел” дори-воситасини тавсия этиш орқали, беморларда қондаги эстероген миқдорини яхшилашга, электролит мувозанатини ижобий томонга ўзгаришига, кузатилиши мумкин бўлган бошқа тизим касалликларни ривожланишини олдини олишга эришиш имконини беради. Дори-воситасини климактерик синдромнинг енгил даражаларида тавсия этилиши, касаллик ҳисобига ривожланиши мумкин бўлган асоратларни олди олинади ва асоратларни даволаш учун кутилмаган харажатларни камайтиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ўтказилган текширувлар натижаларига кўра, сурункали буйрак касаллиги V босқичи билан касалланган климактерик ёшдаги беморларда электролит мувозанатини бузилиши сабабли турли даражада соматик ҳолатда салбий томонга ўзгаришлар кузатилади. Тадқиқотимиз мобайнида беморларимизга ўрин босувчи терапия, ҳамда фитоестерогенларни қўллаш билан электролит мувозанатини ижобий томонга ўзгаришига эришилган. Эришилган натижа билан режали гемодиализ олаётган беморларни умр давомийлигини оширади, гемодиализ тадбиридан кейин эҳтимолли реанимация бўлимида ётиш ўринлари қисқаради, аҳоли орасида ўлим камайиб, ижтимоий-тиббий ва иқтисодий аҳамиятга эришилади. Бу эса бизга ҳар бир бемордан 4 619 800 сўмни иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: Тадқиқот даволаш муассасаларида режали гемодиализ олаётган климактерик ёшдаги аёл беморларда электролит мувозанатини ўрганиш ва уни яхшилашга бағишланган. Тадбиқ натижалари беморда турли асоратлар юзага келишини олдини олади.
учинчи илмий янгилик: режали гемодиализ олаётган климактерик ёшдаги аёлларда фитоэстероген дори-воситасини қўллаганда организмдаги гормонал муҳитни  яхшиланиши ҳисобига беморлар ҳаёт сифатини ижобий томонга ўзгариши аниқланган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: климактерик синдром мавжуд режали гемодиализ олаётган беморларга ўринбосувчи фитоестероген “Монопоуз эссел” дори-воситасини тавсия этиш орқали, беморларда қондаги эстероген миқдорини яхшиланиши ҳисобига паратгормон миқдорий кўрсаткичини камайиши, калций-фосфор алмашинуви ва суяк минерал зичлигини яхшиланиши билан кузатилиши мумкин бўлган бошқа тизим касалликларни ривожланишини олдини олишга эришиш  мумкин. Дори-воситасини климактерик синдромнинг енгил даражаларида тавсия этилиши, касаллик ҳисобига кузатилиши мумкин бўлган асоратларни, беморларда ҳаракат чекланиши олди олинади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ўтказилган текширувлар натижаларрига кўра, сурункали буйрак касаллиги V босқичи билан касалланган климактерик ёшдаги беморларда қондаги калций-фосфор алмашинувини бузилиши, паратгормон миқдорий кўрсаткичларини ошиши ва суяк минерал зичлигини пасайиши сабабли соматик ҳолатда турли даражада салбий ўзгаришлар кузатилади. Тадқиқотимиз мобайнида беморларимизга ўрин босувчи терапия, фитоестерогенларни қўллаш билан қондаги калций-фосфор алмашинуви, паратгормон миқдорий кўрсаткичини ижобий томонга ўзгариши ва суяк минерал зичлигини яхшиланишига эришилган. Натижалар режали гемодиализ олаётган беморларни умр давомийлигини оширади, таянч ҳаракат тизимидаги келиб чиқиши мумкин бўлган турли хил патологик синишларни олди олинади ва асоратларни даволаш учун сарфланиши мумкин бўлган харажатларни камайишига имкон беради. Хулоса: Тадқиқот даволаш муассасаларида режали гемодиализ олаётган климактерик ёшдаги аёл беморларда қондаги калций-фосфор алмашинувини, иккиламчи гиперпаратиреоз ва суяк минерал зичлигини ўзгаришини ўрганиш, уни яхшилашга бағишланган ва даво самарадорлиги аниқ далилларга асосланган ҳолда исботланган.
тўртинчи илмий янгилик: фитоэстероген дори-воситасини режали гемодиализ олаётган климактерик ёшдаги аёлларда қўллаганда кальций-фосфор мувозанатини яхшиланиши ва қондаги паратгормон миқдори камайиши ҳисобига суяклар минерал таркиби яхшиланиши исботланган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Климактерик ёшдаги режали гемодиализ олаётган беморларга ўринбосувчи фитоэстероген дори-воситасини тавсия этиш орқали, гемодиализ самарадорлигини ошишига эришиш  имконини берган. Дори-воситасини климактерик синдромнинг енгил ва ўрта оғир даражаларида тавсия этилиши билан гемодиализ муолажаси вақтида кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олди олинади ва уларни даволаш учун кутилмаган харажатларни камайтиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ўтказилган текширувлар натижаларига кўра, режали гемодиализдаги аёлларда гемодиализ муолажасини олиш вақтида турли юрак қон-томир тизими томонидан асоратлар кузатилади. Тадқиқотимиз мобайнида беморларимизга ўрин босувчи терапия сифатида фитоэстерогенларни қўллаш орқали гемодиализ самарадорлигини ошишига эришилган. Эришилган натижа билан режали гемодиализ олаётган беморларни умр давомийлиги ошади, гемодиализ тадбиридан кейин эҳтимолли реанимация бўлимида ётиш ўринлари қисқаради, аҳоли орасида ўлим сони камайиб, ижтимоий-тиббий ва иқтисодий аҳамиятга эришилади. Мавжуд бўлган бирламчи ёрдам харажатлари 50% га қисқаради. Хулоса: Олинган натижаларнинг илмий аҳамияти организмнинг индувидуал типологик хусусиятларига боғлиқ ҳолда режали гемодиализдаги гормонал ўзгаришлар кузатилган аёл беморларда ўринбосувчи даво сифатида фитоэстерогенларни қўллаш орқали индивидуал даволашга янгича ёндошувда. Ушбу усул билан беморларда далилларга асосланган янги даволаш режасини ишлаб чиқариш учун экспериментал асос бўлиб, бу гемодиализ самарадорлигини ошишига хизмат қилади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш:“Режали гемодиализ олаётган климактерик даврдаги беморларни ҳаёт сифатидаги ўзгаришларни баҳолаш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларидан Сурхондарё ва Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасида тадбиқ этилган (Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи Экспертлар Кенгашидан 2023-йил 19-октябрдаги 04-з/25-сонли хулоса олинган.)

Yangiliklarga obuna bo‘lish