Sayt test rejimida ishlamoqda

Санакулов Улуғбек Кучкаровичнинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида

I.Умумий маълумотлар.
 “Алишер Навоий шеъриятида Лайли ва Мажнун тимсоллари талқини”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/ Fil1958.
Илмий раҳбар: Қобилов Усмон Уралович, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/05.05.2023.Fil.02.11.
Расмий оппонентлар: Эшонқулов Ҳусниддин, филология фанлари доктори, профессор; Тоҳиров Собиржон филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Лайли ва Мажнун” сюжети генезиси, образлар талқинидаги тадрижийлик, анъанавийлик ва ижодий издошлик, Алишер Навоий шеъриятида  тимсоллар бадииятини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Алишер Навоийнинг ғазал, мустазод, мухаммас, мусаддас, таржиъбанд, рубоий, луғз, фард каби жанрларда ёзган шеърларига Лайли ва Мажнун талмеҳ-тамсил сифатида келтирилганлиги, лирик қаҳрамон қарашларидаги тимсоллар воситасида оҳу, қуюн, кийик, шамол каби ҳаётий, маъшуқ, севгили, дўст каби мажозий-ҳақиқий ишқ  кечинмалари очиб берилган;
Алишер Навоий шеъриятида Мажнун ва лирик қаҳрамоннинг ошиқлик даражасига кўра ҳавасманд, эргашувчи, шогирд, пир мақомида ўсиб бориши, маъшуқ тимсолининг ҳусн, ноз-карашма, латофат каби башарий, фанолик, бақолик, тажалли, маҳзар сингари илоҳий сифатлари Лайли образи воситасида очиб берилган;
ҳамд ва ошиқона мавзудаги ғазалларда шоирнинг Лайли ва Мажнун тимсолларини бошқа шу типдаги Фарҳод ва Ширин, Вомиқ ва Узро каби образлар билан мувозий-параллел ифодалаши, бу тасвирларда шоир арузнинг рамал, ҳажаз, ражаз каби содда вазнларни қўллаши далилланган;
шоир лирикасида ишқ ва ошиқнинг маскани саналган дашт, тоғ, саҳро,   вуҳуш каби деталларнинг “Лайли ва Мажнун” мавзусидаги шеърларда лирик қаҳрамон руҳиятини ёритишдаги композицион, услубий, образлилик, ҳиссийлик каби поетик хусусиятлари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Алишер Навоий шеъриятида Лайли ва Мажнун тимсоллари талқини” мавзусидаги тадқиқотда эришилган илмий натижалардан:
Алишер Навоий шеъриятида Мажнун ва лирик қаҳрамоннинг ошиқлик даражасига кўра ҳавасманд, эргашувчи, шогирд, пир мақомида ўсиб бориши, маъшуқ тимсолининг Лайли образи воситасида ҳусн, ноз-карашма, латофат каби башарий, фанолик, бақолик, тажалли, маҳзар сингари илоҳий сифатлари билан боғлиқ масалаларга оид илмий-назарий хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2014-2016 йилларга мўлжалланган Европа Иттифоқининг ТЕМПУС дастури Темпус Прожеcт 544161- ТЕМПУС-1-2013-1-УК-ТЕМПУС-ЖПCР Астон Университй ДеТЕЛ “Девелопинг тҳе Теачинг оф Эуропеан ЛангуаГЭС: Модернизинг Лангуаге Теачинг тҳроугҳ тҳе девелопмент оф блендед Мастерс Программес” лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг  2023-йил 3-апрелдаги 867/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада амалиётга қўлланилиши институт талабаларининг жаҳон ва ўзбек шеъриятида образ-тимсоллар оламини ўрганишда, хусусан, Лайли ва Мажнун тимсоллари  мисолида чуқурроқ англашига кўмаклашган;
Алишер Навоийнинг ғазал, мустазод, мухаммас, мусаддас, таржиъбанд, рубоий, луғз, фард каби жанрларда ёзган шеърларига Лайли ва Мажнун талмеҳ-тамсил сифатида келтирилганлиги, лирик қаҳрамон қарашларидаги тимсоллар воситасида оҳу, қуюн, кийик, шамол каби ҳаётий, маъшуқ, севгили, дўст каби мажозий-ҳақиқий ишқ  кечинмалари борасида чиқарилган хулосалардан Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус + дастурининг 2016-2018 йилларга мўлжалланган 561624-ЭПП-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС+CБҲЕ ИМЕП: Ўзбекистонда Олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг  2023-йил 3-апрелдаги 868/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада поетик образлар тизимининг умумсюжет ривожидаги  ўрнига  доир  кузатишлар  адабиётшуносликда  мавжуд назарий фикрларнинг бойишига асос бўлган, лирик қаҳрамон ички кечинмалари, руҳият олами талқинида адабий образ-тимсолларнинг бажарган вазифаси назарий жиҳатдан ривожлантирилган;
ҳамд ва ошиқона мавзудаги ғазалларда шоирнинг Лайли ва Мажнун тимсолларини бошқа шу типдаги Фарҳод ва Ширин, Вомиқ ва Узро каби образлар билан мувозий-параллел ифодалаши, бу тасвирларда шоир арузнинг рамал, ҳажаз, ражаз каби содда вазнларни қўллаши, шоир лирикасида ишқ ва ошиқнинг маскани саналган дашт, тоғ, саҳро,   вуҳуш каби деталларнинг “Лайли ва Мажнун” мавзусидаги шеърларда лирик қаҳрамон руҳиятини ёритишдаги композицион, услубий, образлилик, ҳиссийлик каби поетик хусусиятларига доир назарий хулосалардан Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси дастурларидан жой олган “Ассалом, Самарқанд!” дастурининг  ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 27-мартдаги 01-07/93-сон маълумотномаси). Натижада, телетомошабинларнинг Лайли ва Мажнун воситасида Алишер Навоий шеърияти тўғрисидаги тасаввурлари ва билимларини кенгайтиришига, тимсолларнинг ижтимоий ҳаётга дахлдор этган инсоний-маънавий фазилатлари эса ёш китобхонларда ижобий хислатларнинг ривожига, уларнинг бадиий асарлар мутоаласига бўлган қизиқишини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish