Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбанова Чаррос Ботир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“Абдулла Орипов шеъриятида анъана ва новаторлик”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4 PhD/Fil2873.
Илмий раҳбар: Давронова Маҳфуза Исроиловна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/05.05.2023.Fil.02.11.
Расмий оппонентлар: Холмуродов Абдулҳамид, филология фанлари доктори, профессор; Умурова Гўзал, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Абдулла Ориповнинг анъана ва новаторлик синтезини асослаш; анъаналарнинг мифология, халқ оғзаки ижоди, мумтоз адабиётдан таъсирланиши ва шоирнинг новаторлигини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мумтоз адабиёт, жаҳон шеърияти тажрибалари, таржимачилик шоир ижодида синтезлашгани, ошиқона, орифона, фалсафий ғазаллардаги, фаришта, жаброил каби образ танлашдаги, соат, най, гилам сингари деталлар танлашдаги, ритмни бир маромда ушлашдаги, 11 туркумли мисралардан кенгроқ фойдаланишдаги маҳорати очиб берилган;  
Ойбек, Мақсуд Шайхзода, Ҳамид Олимжон, Зулфия, Миртемир сингари ижодкор анъаналарининг шоир фаолиятига таъсири, Абдулла Орипов фалсафий шеъриятида Ғафур Ғулом адабий меросига издошлиги “Дунё”, “Савоб”, “Бедорлик”, “Шоир юраги”, “Адолат кўзгуси” асарлари мисолида исботланган;
Данте Алигерининг “Илоҳий комедия” ва Абдулла Ориповнинг “Жаннатга йўл” асарлари қиёсланиши натижасида шоирнинг дўст, оила, ота-она образларидаги, миллий қадриятлар ифодасидаги, ирфоний мавзулардаги новаторлиги ва услубдаги фалсафийлик, халқоналик, манзара яратишдаги бадиий маҳорати асосланган;
“Ҳикмат садолари” туркум шеърларида Абдулла Ориповнинг ҳадисларни шеърий йўлда ёзилганлиги каби арбаин анъаналарини давом эттирганлиги ва уларга шаклий, услубий, мазмуний, композицион сингари ижодий ёндашганлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абдулла Орипов ижодида анъана ва новаторликни тадқиқ этиш ҳамда унинг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш асосида:
Данте Алигерининг “Илоҳий комедия” ва Абдулла Ориповнинг “Жаннатга йўл” асарлари қиёсланиши натижасида шоирнинг дўст, оила, ота-она образларидаги, миллий қадриятлар ифодасидаги, ирфоний мавзулардаги новаторлиги ва услубдаги фалсафийлик, халқоналик, манзара яратишдаги хулосаларидан Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус Қ дастурининг 561624 – ЭПП – 1 – 2015 – УК – ЭППКА2 – CБҲЕ – СП – ЭРАСМУС Қ CБҲЕ ИМЕП: Ўзбекистонда Олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 1430/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, дунё адабиётшунослигида Данте Алигери ижодининг ўрганилиши ҳамда унга бўлган муносабат масалаларининг ёритилиши, ўзбек адабиётига таъсир доирасини анъана ва новаторлик тамойилларининг кенг тарзда ўрганилиши, бугунги кунда бу тамойил асосида консепсиялар ишлаб чиқилганлиги, янги давр адабиётида Абдулла Ориповнинг новаторона маҳорати мактаб вазифасини ўтай олишига оид қарашлар асос бўлган;
мумтоз адабиёт, жаҳон шеърияти тажрибалари, таржимачилик шоир ижодида синтезлашгани, ошиқона, орифона, фалсафий ғазаллардаги, фаришта, жаброил каби образ танлашдаги, соат, най, гилам сингари деталлар танлашдаги, ритмни бир маромда ушлашдаги, 11 туркумли мисралардан кенгроқ фойдаланишдаги маҳоратини очиб беришда интерфаол методлар (коммуникатив ўқитиш методи (Cоммуниcативе Лангуаге теачинг), кейс-стади методи (ёки “Ўқув кейслари”), лойиҳалаш методи (Прожеcт-Басед Леарнинг), янги педагогик технологиялар (ақлий ҳужум, бумеранг, скарабей, блис-сўров) ҳамда каҳоот.cомни ўрганиб, ўқитувчилар учун намунавий интерфаол методлар, ҳамда мустақил таълим жараёнида амалий компетенсияларни такомиллаштириш мақсадида И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 379/02-сон маълумотномаси). Натижада, “Жаҳон адабиёти” фанининг самарадорлигини ошириш учун Дантенинг “Илоҳий комедия” ҳамда А.Ориповнинг “Жаннатга йўл” достонларининг интерфаол методлар асосида қиёсий ўрганилишини, ўқувчилар маънавий олами ва билимини чуқурлаштиришга ёрдам берган;     
Ойбек, Мақсуд Шайхзода, Ҳамид Олимжон, Зулфия, Миртемир сингари ижодкор анъаналарининг шоир фаолиятига таъсири, Абдулла Орипов фалсафий шеъриятида Ғафур Ғулом адабий меросига издошлиги “Дунё”, “Савоб”, “Бедорлик”, “Шоир юраги”, “Адолат кўзгуси” асарлари асосида чиқарилган хулосалардан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, оила, ота-онага бўлган меҳрни шакллантиришдаги консепсиялардан фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг      2023-йил 2-майдаги 25-сон маълумотномаси). Натижада, шоирнинг ХХ аср ўзбек адабиёти ижодкорлардан таъсирланганлиги ва бу таъсирланиш анъаналарни юзага келтирганлиги, натижада шоирнинг ўзига хос қарашлари новаторликни келтириб чиқарганлиги борасидаги хулосалар ижодий тўгарак аъзоларининг бу борадаги тушунчаларини теранроқ англашларига кўмаклашган;
“Ҳикмат садолари” туркум шеърларида Абдулла Ориповнинг ҳадисларни шеърий йўлда ёзилганлиги каби арбаин анъаналарини давом эттирганлиги ва уларга шаклий, услубий, мазмуний, композицион сингари ижодий ёндашганлиги сингари назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилоятининг “СТР” давлат телеканалининг маданий-маърифий кўрсатувининг “Ассалом, Самарқанд!” тонгги дастури ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган ва ижобий натижаларга эришилган. Ушбу кўрсатувда Абдулла Орипов ижодининг ўқ илдизларини халқ оғзаки ижоди, мумтоз адабиёт ҳамда жаҳон адабиётидан ўрганишдаги ўзига хослик ва поетик маҳоратини аниқлаш, шунингдек, унинг ибратли ҳаёт йўлини ёшларга кенг миқёсда мунтазам тушунтириб борилиши ҳақида мулоҳазалар юритилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилоят бўлимининг 2023-йил 16-сентябрдаги 01-07/310-сон маълумотномаси). Натижада, Абдулла Ориповнинг ҳадислардан-арбаин анъаналаридан фойдаланишдаги маҳорати, тўртликларда фалсафий фикрларнинг теран берилиши борасидаги қарашлар дастурнинг назарий жиҳатдан бойишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish