Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллоев Аслиддин Жунайдуллоевичнинг
 фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Агрокластерлар фаолиятини бошқаришнинг услубий асосларини такомиллаштириш”, 08.00.04 – “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” ва 08.00.13 – “Менежмент” (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Iqt620. 
Илмий маслаҳатчи: Хамидов Обиджон Хафизович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/05.05.2023.I.72.05. 
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Қодиров Абдурашид Мажидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи  ташкилот:  Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: агрокластерлар фаолиятини бошқаришнинг услубий асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш учун эҳтийожларни баҳолаш йондашуви қониқарлилик ҳолатини тавсифловчи интеграл кўрсаткичларга устуворлик берган ҳолда ташкилий-ишлаб чиқариш, ижтимоий-иқтисодий, молийавий инвестицион ҳамда табиий-экологик самарадорликлар  асосида комплекс баҳолаш орқали такомиллаштирилган;
услубий жиҳатдан аглокластерларни инновацион бошқарувда махсус қўллаб-қуввватлаш жамғармалари (cо-финанcе)ни жорий этиш асосида хусусий ишланма ва тадқиқотлар билан шуғулланайотган ташкилотларда лойиҳаларни давлат ва маҳаллий бюджет (30 %), “қишлоқ хўжалиги ерлари ҳолатини йахшилаш” фонди (30 %), қишлоқ хўжалиги суб'ектларининг ўз маблағлари (40 %) ҳисобидан уч йоқлама молийалаштириш таклифи асосланган;
услубий жиҳатдан агрокластерлар бошқарувида давлат хусусий шериклик механизмининг мақбул варианти сифатида ер ресурсларидан фойдаланишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга қишлоқ хўжалиги ва экологик амалийот (ГАЕП)га устуворлик бериш таклифи асосланган;
“Қишлоқ хўжалиги фундаментал тадқиқотлар маркази (Cентер оф Эхcелленcе)” фаолийатини йўлга қўйиш орқали агрокластерлар билан илмий-тадқиқот институтлари ва олий ўқув юртлари ўртасида илмий-инновацион ҳамкорликни ривожлантириш таклиф этилган;
қишлоқ хўжалигидаги қўшилган қиймат занжирининг ўсиш сур'ати бўйича 2024-2027 йилларга мўлжалланган базавий, пессимистик ва оптимистик прогноз кўрсаткичлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Агрокластерлар фаолийатини бошқаришнинг услубий асосларини такомиллаштириш борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш учун эҳтиёжларни баҳолаш ёндашуви қониқарлилик ҳолатини тавсифловчи интеграл кўрсаткичларга устуворлик берган ҳолда ташкилий-ишлаб чиқариш, ижтимоий-иқтисодий, молиявий инвестицион ҳамда табиий-экологик самарадорликлар  асосида комплекс баҳолаш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сон Фармони, ВИИИ бўлим, 9-хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2023 йил 23 августдаги 01/22-581-сон маълумотномаси). Агрокластерлар фаолиятини бошқаришнинг услубий асослари номли услубий тавсиясини республика миқиёсида оммалаштириш тўғрисида (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2023 йил 6 ноябрдаги 01/22-849-сон тавсияномаси). Мазкур баҳолаш амалиётидан фойдаланиш асосида агрокластер фаолиятидаги мавжуд камчиликлар аниқланиб, уларни ўз вақтида самарали ҳал этиш орқали бошқарув самарадорлиги яхшиланиши ҳисобига даромадлари ҳажми ўрта ҳисобда 5,0 фоизга ортган;
услубий жиҳатдан аглокластерларни инновацион бошқарувда махсус қўллаб-қуввватлаш жамғармалари (cо-финанcе)ни жорий этиш асосида хусусий ишланма ва тадқиқотлар билан шуғулланаётган ташкилотларда лойиҳаларни давлат ва маҳаллий бюджет (30 %), “қишлоқ хўжалиги ерлари ҳолатини яхшилаш” фонди (30 %), қишлоқ хўжалиги суб'ектларининг ўз маблағлари  (40 %) ҳисобидан уч ёқлама молиялаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги ПФ-165 сонли “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонининг 1-иловаси 4.2-бандининг 11-хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2023 йил 23 августдаги 01/22-581-сон маълумотномаси). Агрокластерлар фаолиятини бошқаришнинг услубий асослари номли услубий тавсиясини республика миқиёсида оммалаштириш тўғрисида (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2023 йил 6  ноябрдаги 01/22-849-сон тавсияномаси).  Ушбу таклифни “Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” таркибига кирувчи агролкастерлар амалиётига жорий этилиши натижасида замонавий инновацион технологиялар асосида ер ресурсларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайиб, фойдаланилаётган экин майдорларининг унумдорлигини тизимли мониторинг қилиш билан биргаликда, деградацияга учраган қишлоқ хўжалиги ерларини ҳолатини яхшилаш ва уларнинг зарарланишини олдини олишга эришилди; 
услубий жиҳатдан агрокластерлар бошқарувида давлат хусусий шериклик механизмининг мақбул варианти сифатида ер ресурсларидан фойдаланишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга қишлоқ хўжалиги ва экологик амалиёт (ГАЕП)га устуворлик бериш таклифи  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги Пф-5853 сон “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” ги фармонини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2023 йил 23 августдаги 01/22-581-сон маълумотномаси). Тадқиқот иши натижасида давлат-хусусий шериклиги шаклида ерлардан самарали фойдаланишда мониторинг қилиш ва уларнинг муҳофазаси кучайтирилгани натижасида иқтисодий-ижтимоий, экологик самарадорликка эришилди;
“Қишлоқ хўжалиги фундаментал тадқиқотлар маркази (Cентер оф Эхcелленcе)” фаолиятини йўлга қўйиш орқали агрокластерлар билан илмий-тадқиқот институтлари ва олий ўқув юртлари ўртасида илмий-инновацион ҳамкорликни ривожлантириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 июлдаги ПҚ-216-сонли “Аграр соҳада илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграция қилиш орқали сифат ва самарадорликни оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 3-иловаси 12-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2023 йил 23 августдаги 01/22-581-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида агрокластер бошқарувдаги инновацияларга бўлган талабга мос келадиган янги инновацион ишланмаларни излаш, уларни қайта ишлаш ва амалиётга жорий этишнинг самарадорлигини 15 фоизга оширишга эришилади;
қишлоқ хўжалигидаги қўшилган қиймат занжирининг ўсиш сур'ати бўйича 2024-2027 йилларга мўлжалланган базавий, пессимистик ва оптимистик прогноз кўрсаткичларидан “Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” таркибига кирувчи агролкастерлар фаолиятини бошқариш жараёнида фойдаланилган (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2023 йил 23 августдаги 01/22-581-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудий қишлоқ хўжалигида яратилаётган қўшилган қиймат занжирида агроклатернинг иштирокини ўрта ҳисобда 5,3 фоизга оширишга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish