Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлчиев Асилжон Ортиқали  ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туризм соҳасида хизматлар сифатини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, ва 08.00.17 – “Туризм ва меҳмонхона фаолияти”. ва 08.00.13 – “Менежмент”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt3171 
Илмий раҳбар: Мирзаев Абдуллажон Топилович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/30.12.2019.I.60.03
Расмий оппонентлар: Расмий оппонентлар сифатида и.ф.д., профессор Норчаев Асатилло Норбўтаевич,  ва и.ф.ф.д, PhD, доц. Абдуллаев Боҳодир, етакчи ташкилот сифатида эса Наманган муҳандислик технологиялар институти тавсия этилсин. 
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик технологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади туризм соҳасида хизматлар сифатини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона вилоятининг Фарғона тумани, Наманган вилоятининг Поп тумани, Андижон вилоятининг Хонобод шаҳри ҳудудидаги дам олиш масканларида туристик хизматлар сифатини ошириш ҳамда бошқарув механизмларини такомиллаштириш асосида туристик ҳудудларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш таклифи асосланган; (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрел ПҚ-135-сон қарорига 5б илованинг 30, 32- бандлар, 5ж илованинг 20-банди, 5м-илованинг 19,22-бандлари)
Фарғона туманидаги туристик дестинациялар ва туристик кластерларни консентрациялаш асосида ташкил этиладиган туристик мажмуаларда хизматлар сифатини яхшилашга оид механизм самарадорлиги келтирилган;( Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 5-январдаги ПФ-5611-сон; 2-илова 10-банд)
Фарғона ва Қўқон шаҳарларидаги туризм кўчаларида сайёҳларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида тун-у кун (24 соат) фаолият олиб борадиган хизмат кўрсатиш обектларини ташкил этиш механизми такомиллаштирилган; (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги ПҚ-135-сон  5м-илованинг 16-банд)
     Корреляцион-регрессион таҳлили асосида 2027-йилга қадар Туристик корхоналардаги хизматлардан олинган даромадлар таҳлилини прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. ( Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 5-январдаги ПФ-5611-сон 2-илова 3-боб сифатида тасдиқланган)
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Фарғона вилоятининг Фарғона тумани, Наманган вилоятининг Поп тумани,  Андижон вилоятининг Хонобод шаҳри ҳудудидаги дам олиш масканларида туристик хизматлар сифатини ошириш ҳамда бошқарув механизмларини такомиллаштириш асосида ҳудудларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича илмий янгилик Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2023- йил 25 - июндаги 05-12-15-5443-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий ёндашув амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудларга ташриф буюраётган маҳаллий ва хорижий туристларга хизмат кўрсатиш самарадорлиги ортади ва ушбу дам олиш масканларида туризм тадбиркорлигини тартибли ривожлантириш имкониятлари кенгаяди.
Фарғона туманида туристик дестинациялар ва туристик кластерларни консентрациялаш асосида ташкил этиладиган туристик мажмуаларда хизматлар сифатини бошқариш механизми далилланиши бўйича илмий янгилик Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2023 - йил 25- июндаги 05-12-15-5443-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Фарғона вилоятининг туристик салоҳияти юқори бўлган ҳудудларида туристик мажмуаларни шакллантириш ва хизматлар сифатини 10-12 % га ошириш имконини беради.
Фарғона ва Қўқон шаҳарларидаги туризм кўчаларида сайёҳларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида туну-кун (24 соат) фаолият олиб борадиган хизмат кўрсатиш обектларини ташкил этиш механизми такомиллаштириш бўйича илмий янгилик Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2023 - йил 25 - июндаги 05-12-15-5443-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликни амалиётга жорий қилиш натижасида туристларга хизмат кўрсатишнинг истиқболли имкониятлари ҳисобига ҳудудлар туризм салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлиги 12 фоизли ижобий самарага эришиш имконияти яратилган.
“Фарғона водий сайёх” МЧЖ ва “Гранд тоур вояге” МЧЖларда туристик хизматлардан олинган даромадлар ҳажмининг кўрсатилаётган хизматлар сифатини ифодаловчи коеффициент, бошқарув харажатлари, жалб қилинган маблағлар ҳажми ҳамда хизмат кўрсатилган туристлар сони каби омилларни корреляцион-регрессион таҳлили асосида 2027-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилиши бўйича илмий янгилик Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2023 - йил 25 - июндаги 05-12-15-5443-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида туристик корхоналарда тадбиркорлик фаолиятининг истиқболда даромадларини 2,5 марта ижобий самарасига эришиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish