Sayt test rejimida ishlamoqda

Болтаев Отабек Ташмухамматовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Қўзғалувчан экранли ва тарқоқ параметрли электромагнит занжирлар ва ўзгартиргичлар, 05.05.02 – Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2024.1.DSc/Т751
Илмий маслаҳатчи: Амиров Султон Файзуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.07 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Пирматов Нурали Бердиёрович, техника фанлари доктори, профессор; Садуллаев Насулло Нематович, техника фанлари доктори, профессор; Товбоев Акрам Нурмонович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси энергетика муоммолар институти. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: қўзғалувчан экранли ва тарқоқ параметрли электромагнит занжирлар назариясини ривожлантириш ҳамда ўзгартиргичларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сезгирлиги ва аниқлиги юқори ҳамда чизиқли статик тавсифларга эга бўлган қўзғалувчан экранли ва тарқоқ параметрли ўзгартиргичлар конструксиялари ишчи магнит оқимлар йўлида бир хил шароит яратиш ва сочилма магнит оқимларни камайтириш орқали ишлаб чиқилган;
қўзғалувчан экранли ўзгартиргичларда экран ҳолати ва параметрларини магнит оқими ҳамда магнит кучланиш қийматларининг ўзгаришига таъсирини баҳолаш имкониятини берувчи математик моделлар магнит ўзак магнит қаршилиги ва сиғимини инобатга олиш орқали ишлаб чиқилган;
қўзғалувчан экранга таъсир этувчи электромагнит кучларни ҳисоблаш усуллари магнит занжир ўлчами, қўзғалувчан экран актив қаршилиги ва манба частатаси таъсирини ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган;
қўзғалувчан экранли ўзгартиргичлардаги қўзғалувчан экранга таъсир этувчи электромагнит кучларни компенсациялаш усули экран занжирига қўшимча қаршилик киритиш орқали такомиллаштирилган;
қўзғалувчан экранли ўзгартиргичларнинг магнитланиш эгри чизиқларини инобатга олиш имконини берувчи алгоритм магнит индуксияси ва магнит кучланганлик орасидаги боғлиқликни ҳисобга олиш орқали ишлаб чиқилган;
қўзғалувчан экранли ўзгартиргичлар магнит тизимларидаги гистерезис сиртмоғини моделлаштиришга асосланган ҳисоблаш усули магнит индуксия, чегаравий циклдаги коерситив куч ва қолдиқ магнитланишни инобатга олиш орқали ишлаб чиқилган;
қўзғалувчан экранли ўзгартиргичлар асосий катталикларини ҳисоблаш усуллари экрандаги сочилма магнит оқими, индуктивлик ва магнит сиғим параметрларини ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қўзғалувчан экранли ва тарқоқ параметрли ўзгартиргичлар ва токни мўтадиллаш қурилмасини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
компенсацияловчи қурилмага Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ИАП 06464, 2021 й.). Натижада сезгирлиги, аниқлиги ва ўзгартириш функсияси чизиқлилиги нисбатан юқори бўлган чизиқли силжишни электр кучланишга ўзгартирувчи қурилмани ишлаб чиқиш имконини берган;
сезгирлиги ва аниқлиги ҳамда ўзгартириш функсияси чизиқлилиги нисбатан юқори бўлган чизиқли силжишни электр кучланишга ўзгартирувчи қўзғалувчан экранли ва тарқоқ параметрли компенсацияловчи янги қурилма “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти таркибидаги “Ховос” электр таъминоти дистанциясига қарашли “Янгиер” участкада контакт сими таранглигини назорат қилиш ва уни камчилигини ўз вақтида аниқлаш қурилмаси сифатида қўлланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2024 йил 16 апрелдаги 01/1468-24 – сон маълумотномаси). Натижада контакт симининг таранглигини ўз вақтида ва мунтазам аниқлаш ҳамда назорат қилиш қурилмасини ишлаб чиқишга эришилган. Йиллик иқтисодий самарадорлик 207.504 млн. сўмни ташкил этган;
фазалар сонини турғун ўзгартиргич қурилмасига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ИАП 06649, 2021 й.). Натижада магнит ўзаклар орасидаги ҳаво оралиқлари магнит ўтказувчанлиги ростланадиган сезгирлиги ва аниқлиги юқори бўлган токни мўтадиллаш қурилмасини ишлаб чиқиш имконини берган;
мўтадил чиқиш токига эга бўлган қўзғалувчан экранли токни мўтадиллаш қурилмаси “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти таркибидаги “Тошкент” электр таъминоти дистанциясига қарашли “Чуқурсой” тортувчи нимстанцияси аккумулятор батареяларини сифатли ва тез қувватловчи қурилма сифатида қўлланилган. (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2024 йил 16 апрелдаги 01/1468-24 – сон маълумотномаси). Натижада тортувчи нимстанция аккумулятор батареяларини сифатли ва тез қувватловчи қурилма ишлаб чиқилган ҳамда қурилмада токининг мўтадиллиги таъминланганлиги ҳисобига аккумулятор батареяларидан хизмат муддатлари давомида тўлиқ фойдаланишга эришилган. Йиллик иқтисодий самарадорлик 215.5 млн. сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish