Sayt test rejimida ishlamoqda

Носиров Хабибулло Хикматулло ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тҳеоретиcал фоундатионс фор тҳе девелопмент оф алгоритҳмс фор детеcтинг обжеcт боундариес ин видео сеқуенcес анд имаге cомпрессион ин артифиcиал интеллигенcе таскс” (“Сунъий интеллект масалаларида видео кетма-кетликларда обектлар чегараларини аниқлаш ва тасвирни сиқиш алгоритмларини ишлаб чиқишнинг назарий асослари”), 05.01.11 – “Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/Т713.
Илмий маслаҳатчи: Камилов Мирзаян Мирзаахмедович техника фанлари доктори, профессор, ЎзР ФА академиги.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Илмий кенгаш (ИК) фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/05.05.2023.Т.07.03.
Расмий оппонентлар: Игамбердиев Хусан Закирович, техника фанлари доктори, профессор, ЎзР ФА академиги; Зҳонг Ли, техника фанлари доктори, профессор; Мухамедиева Дилдора Кабуловна, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сунъий нейрон тармоқ моделлари асосида видео кетма-кетликларни сиқиш ва обектларнинг чегараларини аниқлашнинг гибрид усули ва алгоритмини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳар бир қатламни Собел филтрлари билан қайта ишлашга асосланган, мавжуд усулларга нисбатан тасвир обектлари чегараларини аниқлаш алгоритмининг хатосини камайтириш имконини берувчи тасвирлардаги обектлар чегараларини аниқлашнинг уч каналли усули ишлаб чиқилган;
тасвирлардаги обектларнинг чегараларини аниқлаш ва уларнинг чуқурлигини баҳолашнинг уч каналли усулига асосланган тасвирлардаги обектларнинг уч ўлчовли хусусиятларини аниқлашнинг гибрид усули ишлаб чиқилган; 
қолдиқ блоклардан фойдаланган чуқур нейрон тармоғига асосланган тасвир ўлчамларини ошириш учун сиқилган тасвирларни сифатини яхшиловчи супер резолюция ёрдамида қайта тиклаш усули такомиллаштирилган;
обект чегараларини уч ўлчовли аниқлаш усули ва уларнинг чуқурлигини аниқлашга асосланган тўрт томонлама деформация усулидан фойдаланган ҳолда видео кетма-кетлик тасвирларини барқарорлаштириш алгоритми ишлаб чиқилган;
сунъий нейрон тармоқларга асосланган видео кетма-кетликни сиқиш ва супер резолюция алгоритмлари асосида сифатни сақлаб қолган ҳолда тасвирни тиклаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сунъий интеллект масалаларида видео кетма-кетликлар обектлари чегараларини аниқлаш ва тасвирни сиқиш усуллари, алгоритмлари ва дастурий таъминот ёрдамида олинган натижалар асосида:
Ишлаб чиқилган усул ва алгоритмлар “Ўзбекистон МТРК медиамаркази” ДМ телесериал ва кўрсатувларни студияда тайёрлаш бўлими фаолиятига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 4-январдаги 33-8/39-сон маълумотномаси). Бўлимнинг студия хоналарида тасвир маълумотларини сақлаш, узатиш, ишлов бериш жараёнларида жорий этилиши тавсия берилган. Тасвирга туширилган маълумотларни қайта ишлашда тақдим этилган тасвир обектларини қирраларини аниқлаш ва бу билан тасвир кетма-кетлигини стабиллигини ошириш ва бунда ишлов бериш жараёнини 12%га тезлаштиришга эришилади. Сифати паст бўлган кадрларни супер-равшанлик усули асосида яхшилаш уларни сўнгги файлни шакллантиришда қўллаш имконини берган. 
Ишлаб чиқилган усул ва алгоритмлар “УНИCОН.УЗ” МЧЖ илмий-тадқиқот ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш жараёнларига амалий тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил4-январдаги 33-8/39-сон маълумотномаси). Таклиф этилган усул ва алгоримларни тасвир маълумотларини сақлаш, узатиш, ишлов бериш технологиялари стандартларига жорий этиш учун тавсия берилган. Рақамли телерадиоешиттириш стандартининг янги авлодига жорий этилиши, кам полиса кенглигида юқори сифатли телевисион дастурларни узатиш ҳисобига молиявий самара бериши таъкидланган. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан тасдиқланган “Сунъий интеллект ва катта ҳажмдаги маълумотлар соҳасидаги халқаро стандартларни Ўзбекистон Республикаси давлат стандартлари сифатида қабул қилиш бўйича РЕЖА-ЖАДВАЛИ” асосида норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланиши белгилаб ўтилган.
Ишлаб чиқилган тасвир обектларини аниқлашнинг уч каналли усули, тасвир сифатини супер ресолюция усули ва тасвирларни барқарорлаштириш алгоритми “МД-СОФТ” МЧЖ технологик жараёнларида тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 4-январдаги 33-8/39-сон маълумотномаси). Бунда тасвирларнинг обектларини аниқлашни мавжуд усулларга нисбатан яхшироқ аниқлаш, сонли белгиларни ва инсонларни аниқлашда тасвирга тушириш аниқлиги 2 марта кам бўлган ИП камералардан фойдаланиш ва тасвирларни барқарорлигини таъминлаш алгоритмидан фойдаланиш назорат қилиш ва таниб олишни мавжуд усулларга нисбатан 15% аниқроқ натижалар бериш имконини яратди.
Ишлаб чиқилган усул ва алгоритмлар “Ўзбектелеком” АК томонидан тасвир маълумотларини узатиш, қайта ишлаш ва сақлаш жараёнларида тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил4-январдаги 33-8/39-сон маълумотномаси). Тасвир маълумотларини сиқиш, мавжуд транспорт оқимларидан узатишда видео оқимни 3%га камайтириш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish