Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурманова Барно Ахмаджон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси хақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий ўзбек театрида саҳнавий образ яратиш масалалари (2000-2020 йиллар пойтахт театрлари репертуари мисолида)”, 17.00.01 – Театр санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/San122.
Диссертация бажарилган муассаса (муассасалар) номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Илмий раҳбар: Умаров Маъмур Боташикович, фалсафа фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.08/28.08.2020.San.121.01.
Расмий оппонентлар: Шодиев Болтабой Авазович, санъатшунослик фанлари доктори; Қорабоев Усмон Ҳосилович, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади замонавий ўзбек театрида саҳнавий образ яратишнинг илмий-назарий мезонларини аниқлаш, пойтахтдаги ўзбек театрларида 2000-2020 йилларда саҳналаштирилган спектакллар мисолида мавзунинг долзарб жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
образ яратиш эволюсияси ўзбек театри тараққиёт босқичларининг ҳар бирида турлича бўлгани, бу ҳар бир даврнинг бадиий-эстетик ҳамда ижтимоий-маънавий талаблари билан боғлиқ экани тарихий-назарий жиҳатдан асосланган; 
ўзбек театридаги замонавий спектаклларда образ яратиш миллийлик хусусиятига асослангани қаҳрамонлар характеридаги типик жиҳатларда, декорациянинг ўзига хос ифода шаклларида ва композициянинг бадиий-услубий қурилишида акс этиши очиб берилган;
жаҳон мумтоз драматургияси асосида саҳналаштирилган спектаклларда саҳна ижодкорларининг имкониятларини очувчи, ижодий диапазонини кенгайтирувчи омиллар устуворлик қилиши сабабли саҳнавий образ ҳодисаси режиссурадаги шартлилик, актёр ижросидаги пафос, темперамент, ссенографиядаги символик тасвирларда намоён бўлиши исботланган;
театрда саҳнавий образга эришишда драматург мақсади, актёр хатти-ҳаракатлари, режиссор талқини ҳамда грим, мусиқа, қоъшиқ, рақс, декорация, чироқ нурлари ҳамоҳангликда қаҳрамон характери, спектаклнинг бадиий қиймати, ижтимоий юки, эстетик-фалсафий мазмунини таъминлашга хизмат қилганлиги далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий ўзбек театрида саҳнавий образ яратиш масалаларини ўрганиш жараёнида олинган тадқиқот натижаларига кўра қуйидагилар амалга оширилди:
образ яратиш эволюсияси ўзбек театри тараққиёт босқичларининг ҳар бирида турлича бўлгани, бу ҳар бир даврнинг бадиий-эстетик ҳамда ижтимоий-маънавий талаблари билан боғлиқ экани тарихий-назарий жиҳатдан илк бор асосланганлиги ҳамда ўзбек театридаги замонавий спектаклларда образ яратиш миллийлик хусусиятига оид қаҳрамонлар характеридаги типик жиҳатларда, декорациянинг ўзига хос ифода шаклларида ва композициянинг бадиий-услубий қурилишида акс этиши очиб берилганлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги “2022–2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони ва “Беш ташаббус”нинг биринчи бандида белгиланган театр санъатини ривожлантириш билан боғлиқ вазифаларнинг амалий ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва Туризм Вазирлигининг 2023-йил 10-июлдаги 05-11-15-1822-сон маълумотномаси). Тадқиқот иши натижалари ўзбек театрида саҳнавий образ яратиш жараёнларини такомиллаштиришга, шунингдек, ўқув юртларидаги театр санъати соҳасига оид мутахассислик йўналишлари таълимида – актёрлик маҳорати, режиссура, саҳна нутқи, саҳна маданияти, драматургия, театршунослик фанларини ўқитишда, мавзуга оид масалаларга аниқлик киритишда амалий ва назарий манба бўлиб хизмат қилган, шунингдек, натижалар Ўзбекистон давлат драма театрининг “Хазина”, Ўзбекистон давлат Сатира театрининг “Ревизор”, “Шум бола”, “Падаркуш” сингари спектаклларини бадиий-ғоявий жиҳатдан такомиллаштиришда фойдаланилган;
жаҳон мумтоз драматургияси асосида саҳналаштирилган спектаклларда саҳна ижодкорларининг имкониятларини очувчи, ижодий диапазонини кенгайтирувчи омиллар устуворлик қилиши сабабли саҳнавий образ ҳодисаси режиссурадаги шартлилик, актёр ижросидаги пафос, темперамент, ссенографиядаги символик тасвирларда намоён бўлиши исботланганлиги ҳамда театрда саҳнавий образга эришиш спектаклнинг бадиий қийматини, ижтимоий юкини, эстетик-фалсафий мазмунини ташкил этиши конкрет спектакллар таҳлили асосида ўрганилиб, ушбу жараённинг ўзбек театри ва маънавий-маърифий жараёнларда тутган ўрни далилланганлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканалининг “Очиқ намойиш” кўрсатуви ссенарийсини шакллантиршда фойдаланилган (“Маданият ва маърифат” телеканалининг 2023-йил 24-февралдаги 01-02-01/37-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот мавзусига доир спектаклларнинг бадиий-эстетик, ижтимоий-ғоявий хусусиятлари халқимиз орасида кенг тарғиб қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish